muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Маданият ва маърифат” телеканали билан ҳамкорликда ташкил этилган “Маърифий суҳбатлар” номли янги туркум кўрсатувлар ҳар пайшанба куни намойиш этилмоқда.

Ушбу янги телелойиҳада таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар ва моҳир мударрислар Ислом динининг маърифий таълимотлари, бугунги кундаги долзарб масалалар ҳамда ижтимоий муаммолар борасида сўз юритилмоқда. Шунингдек, томошабинлардан келган дин ва ҳаётга оид саволларга жавоб берилмоқда.

Ушбу теледастурнинг навбатдаги сонини шу йил 27 январь, пайшанба куни соат 21:00 дан бошлаб, томоша қилишни тавсия этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

الخميس, 27 كانون2/يناير 2022 00:00

"Такфир" тушунчаси (аудио)

Қодиржон Умурзақов
Наманган вилояти Поп тумани

"Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби

الخميس, 27 كانون2/يناير 2022 00:00

7-мавзу: Мазҳабсизлик – динсизликка йўл

Мазҳабсизлик – Ислом динида шаръий масалаларда умум тан олинган тўрт фиқҳий мазҳабларга эргашишни рад этиш. “Мазҳаб” сўзи арабчада “йўл”, “йўналиш”, шаръий истилоҳда эса “диний масала бўйи­ча муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўли” маъноларини билдиради.

Мазҳабсизлик тарафдорлари даъвосига кўра, Исломда фиқҳий мазҳабларнинг бирига эргашиш шарт қилинмаган. Гўёки мазҳабга эргашган мусулмонлар кўр-кўрона тақлид қилгани учун адашади. Исломга амал қилиш асосида фақат Қуръон ва суннат туриши лозим. Мазҳаблар эса гўёки китоб ва суннат таълимотидан кўра, мазҳаббошиларнинг ижтиҳодларига тақлид қилинишига ўхшайди.

Мазҳабсизлик тарафдорлари ўзларини бир қанча турли номлар билан атайдилар: салафи солиҳларга эргашиш даъвоси билан “салафийлар”, саҳиҳ ҳадисга эргашиш даъвоси билан “аҳли ҳадислар”.

Таъкидлаш жоизки, Набий алайҳиссалом ҳаётлик даврларида саҳобалар муайян шаръий масала чиқиб қолса, у зотнинг ўзларига мурожаат қилиб, ечимини топганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнг саҳобалар шаръий саволлар бўйича мужтаҳид даражасида бўлган саҳобалардан фатво сўраганлар. Тобеинлар саҳобалар тутган йўлни тутиб, мужтаҳидларга эргашганлар.

Тобеинлар даврида ижтиҳодий омиллар сабаб икки асосий мактаб – райъ ва ҳадис мактаби шаклланган. Бу икки мактабда йигирмага яқин мазҳаблар шаклланиб, улардан тўрттаси: ҳанафийлик, ҳанбалийлик, моликийлик, шофеийлик сақланиб қолган ва Ислом диёрларига тарқалган. Мазҳабларнинг муайян масаладаги қарашларининг турлича экани ўзаро келиша олмасликларидан эмас, балки бир-бирларини тўлдиришлари билан изоҳланади. Тарих нуқтаи назаридан қаралса, бу тўрт мазҳаб ҳам бир-бири билан боғлиқ, мазҳаб асосчилари ўзаро бевосита ёки билвосита бир-бирларига устоз ёки шогирд бўлганлар. Шунинг­дек, ҳар бир мужтаҳиднинг мазҳаб тузишда ўзига хос илмий йўналиши бўлган.

Машҳур аллома Ибн Ражаб (1335–1393): “Кўплаб мазҳаблар орасида фақат тўрттасининг сақланиб қолгани, асрлар давомида инсонларни турли зиддиятлар ва ихтилофлардан ҳимоя этишда асос бўлган”, деб ёзган (“Тўрт мазҳабдан бошқага эргашганга раддия” китоби).

Уламолар мазҳабларга эргашиш – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисига амал қилишдир, деб таъкидлайдилар: “Агар ихтилоф­ни кўрсангиз, ўзингизга кўпчилик томонини лозим тутинг” (Имом Можа, 3950-ҳадис).

Мазҳаблардаги битта масалага нисбатан турлича ёндашишлик Ислом шариатида мусулмонлар учун кенг имкониятлар мавжудлигидан далолат беради. Мазҳабларда у ёки бу масала Ислом аҳкомлари, муайян жамият, халқ ёки миллатнинг урф-одатлари,
қадриятлари ҳамда ижтимоий муносабатларнинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда, энг маъқул шаклда ҳал қилинган.

Ислом уламолари шаръий ҳукмни ва унинг далилини билмайдиган мусулмон одам (муқаллид) мужтаҳид олимга тақлид қилиши зарурлигини таъкидлайдилар. Бунга Қуръондаги ушбу оятни далил сифатида келтириш мумкин: “...Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг” (Наҳл сураси, 43-оят). Уламолар оят Китоб ва суннатга қайтиш шаклида эмас, балки аҳли зикрларга эргашишликка буюриш кўринишида нозил бўлганига эътибор қаратадилар.

Мазҳабларда Қуръон, суннат, ижмо ва қиёсдан далил сифатида фойдаланишнинг ўзига хос қоидалари, усул ва тамойилларига асосланган муайян тизим мавжуд. Масалалар тизимли равишда ҳал бўлган. Мазҳабсизларда эса ҳеч қандай ижтиҳод усул ва қоидалари йўқ бўлиб, “Қуръон ва суннатга мурожаат қиламиз” қабилидаги далилсиз даъво билан ҳукмлар берилмоқда. Мақсадига, раъйига ва нафсига тўғри келган далилларни олиб, қолганларини ташлаш эса ёмон оқибатларни келтириб чиқармоқда.

Бемазҳаблар омма, мусулмонлар орсида кўплаб нотўғри талқин қилинган ақидавий ва фиқҳий масалаларни тарқатмоқдалар. Ваҳоланки, бу масалалар аҳли сунна олимлари томонидан аллақачон ҳал қилинган.

Мазҳабсизлик тарафдорларининг айрим иддаоларидан уларнинг даъволари асоссиз эканига ишонч ҳосил қилиш мумкин:

– бемазҳаблар: “Қуръон битта ва Пайғамбар битта бўлса, тўрт мазҳаб орасида фиқҳий ихтилофлар бор, Ҳақ битта эмасми?” дейдилар. Мазҳаблар бир манба – Қуръон ва суннатга асосланади. Мазҳабларнинг бирига эргашган киши Қуръон ва суннатга эргашган бўлади;

– мазҳабсизлик тарафдорлари “Имом Бухорий бемазҳаб бўлган”, деб далил келтирадилар. Ваҳоланки, Имом Бухорий яшаган даврда у кишига ўхшаш илми ижтиҳод даражасига етган, ўзи ижтиҳод қилганлар кўп бўлган. Барча уламолар “Илми мужтаҳидликка етган одам, ўзи ижтиҳод қилади”, деганлар. Ҳозирда эса ўша даврдаги каби мужтаҳидлар йўқ эканини ҳисобга олмайдилар;

– мазҳабсизларнинг яна бир кўриниши – мазҳаб­ларни бир-бирига қориштиришдир. Улар “Қайси мазҳабнинг далили кучли бўлса, ўшани оламиз”, дейи­шади. Буни уламолар “ҳаром амал” деб санашган. Ваҳоланки, мужтаҳид “саҳиҳ” деб амал қилган ҳадисни улардан кейин келганлар “заиф” дея олмайди. Чунки кейин келганлар аввал ўтганларга ўзларининг
қоидалари билан ҳукм қила олмайди;

– мазҳабсизлик тарафдорлари жамоавий фарз намозидан кейин масжиддан чиқиб кетадилар. Буни гўёки “намоздан кейинги зикрларни Муҳаммад алайҳиссалом жамоат бўлиб қилмаганлар, ёлғиз қилганлар, биз суннатга амал қиламиз” деб изоҳлайдилар. Ваҳоланки, намоздан кейинги зикрларни жамоат бўлиб адо этиш бирор ҳадисда очиқ-ойдин келмаган бўлса-да, ундан қайтариқ ҳам собит эмас. Балки, жуда кўп ҳадисларда намоздан кейин масжидда зикр билан машғул бўлишга тарғиб қилинган. Анас розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом бундай деганлар: “Аллоҳни зикр қилаётган бир қавм билан эрталабки намоздан қуёш чиққунича бирга ўтиришим менга Исмоил алайҳиссаломнинг авлодидан тўрт нафарини (қуллик ёки қийинчилик­лардан) озод қилишимдан кўра севимлироқдир. Аллоҳни зикр қилаётган қавм билан бирга аср намозидан то қуёш ботгунча бирга ўтиришим тўрт нафар (инсон)ни озод қилишимдан севимлироқдир” (Имом Абу Довуд, 3667-ҳадис).

– муҳими, бемазҳаблар намозни ва бошқа барча ибодатларни фиқҳий мазҳаблардан бошқача тарзда тақдим қила олмайдилар. Балки ўзлари ҳам ушбу мазҳаблар асосида таълим олганлар. Аммо, кейинчалик, Қуръон ва суннатдан ўзларича янги ҳукмлар чиқаришга ўтиб, ихтилофларга сабаб бўлмоқдалар.

Уламолар мазҳабдан юз ўгириш салафи солиҳ йўлидан юз ўгириш бўлиб, шубҳасиз, адашишга олиб бориши ҳақида огоҳлантиради. Зеро, тўрт мазҳаб пайдо бўлгандан кейин Ислом олами тан олган забардаст олимларнинг барчалари тўрт мазҳабдан бирига эргашганлар.

Таассуфки, мазҳабсизлик тарафдорлари жамиятда ихтилоф чиқариш билан шуғулланиб, аслида Ислом маданияти ва таълимоти ривожи учун ҳеч қандай ҳисса қўшаётганлари йўқ. Хусусан, ҳозирга қадар масжид ёки мадраса қуришга ёрдам бериш, диний мавзу ҳақида бирорта китоб ёзиш, эҳтиёжманд мадраса талабаларига ёрдам кўрсатиш каби хайрли ишларга мутлақо аралашмайдилар ҳам.

Аксинча, Қуръон ва суннатдан ўзбошимча янги ҳукм чиқариш, мусулмонларни куфрда айблаш, уларнинг қонини тўкишни ҳалол ҳисоблаш, боғийлик (ҳукуматга қарши чиқиш), ваҳима уйғотиш ва фитна қўзғаш, обод жойларни вайрон қилиш каби Исломда қатъиян ман қилинган хатти-ҳаракатларга сабаб бўлмоқдалар. Бу борада Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг: “Мазҳабсизлик ислом шариатига таҳдид соладиган хатарли бидъатдир” номли китоби жуда аҳамиятлидир.

Шундай экан, бир мазҳабни маҳкам ушлаб, унга амал қилиш Набий алайҳиссалом ва саҳобаи киромлар тутган йўлда юриш билан баробардир.

 

Диний-маърифий суҳбатлар

الخميس, 27 كانون2/يناير 2022 00:00

Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро шаҳар “Файзобод” жоме масжиди имом-хатиби Отабек домла Авезовнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Отабек домланинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Жаноза намози бугун, 27 январь куни “Файзобод” масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг муборак қизим, бутун оламни қамраган ва таъминлаган Аллоҳнинг раҳматига мазҳар бўлишингни тилаган ҳолда саломларимни йўллаб қоламан. Қайта-қайта саломларимни йўллайман. Ана шу саломларнинг барокотидан мени ҳам мағфиратига нозил қилар.

Муборак қизим, Аллоҳнинг изни ила кечаги кун ўтиб кетди. Абадий тугади. Ҳеч қўрқма. Аллоҳга нисбатан ишончинг чексиз бўлсин. Агар номақбул ишлардан қайтиб, самимий тавба қилган бўлсанг, У сени аллақачон кечириб юборган ҳам. Раббимиз не-не кишиларни кечириб юборганини биласанми? Аллоҳ азза ва жалла қанчалар карамли ва раҳмли эканидан хабаринг йўқми? Нафақат сенга ўхшаб оқ-қоранинг фарқига бориб тавба қилганларни, ҳатто бундан баттарларини ҳам кечириб юборган ва бундан кейин ҳам кечиради. Унинг мана шундай ваъдаси бор. У шундай марҳамати чексиз Аллоҳдир. Кошки бутун инсоният Аллоҳни шу ҳолида билса-ю, дунё жаннатга элтувчи энг яқин воситага айланса. Агар фикрларингни шу ўлчовда солмасанг, шайтон сени эски кунларига қайтариши мумкин. Жуда эҳтиёт бўл.

Менинг муборак қизим, сенга ёзиб олишинг ва амалиётда қўллашинг учун кичкина тавсияларни бериб ўтсам. Менинг ҳаққимга ҳам дуо қилиб қўй:

а) Ота-онанг билан ҳеч қачон тортишма. Уларни дин ва сендаги ўзгаришлар хусусида мухолиф деб ўйлама. Сизга раҳмат назари билан қараган Парвардигор бир куни уларни ҳам раҳматига сазовор қилиши мумкинлигини асло ёдингдан чиқарма! Ўша кун келгунча зарур бўлса, қирқ йил кут, қирқ бор ўзингни чоҳ тубига от, лекин уларни кут! Сабр мана шудир. Мусулмонлик ҳам шудир.

б) Иккинчи ишинг, шайтоннинг сени тавба қилганинг учун афсус-надомат чекишига ундайдиган ҳужумларига қарши тайёр тур. Хаёлий сармояларни кутма. Одамлар доим сен билан машғул бўлишади деб ўйлама. Энг муҳими, ҳамма нарса доим яхши кетади деб умид қилиб қолма. Аксинча, катта бурилиш қилганинг учун имтиҳонинг ҳам шунга яраша оғир бўлиши мумкинлигини ўйлагин. Ва бу синовларни жаннатга етишишдан олдин роҳат-фароғат бўлмаслигини идрок қилган ҳолда, сабр ва чидам билан ўз фойданга фойдалан.

в) Исломга ва мусулмонликка юзланганингни ҳеч қачон унутма; мусулмонлик билан мусулмонлар ичидаги Исломга хизмат қилиш воситаси бўлган турли гуруҳ ва фондлар бир-биридан бошқа нарсалар. Сен уларни эмас, Исломни маҳкам ушла! Хайрли ишларда улар билан бирга бўл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, сенинг жону жаҳонингдир, қолганлар эса у зотнинг орқаларидан эргашувчилар сифатида қабул қил.

г) Мунозарали диний масалаларга муккангдан кетма. Баҳсталаб бўлмаган асл мавзулар ҳаётингни охиригача сенга етади.

д) Биринчи галдаги мақсадинг ҳар қандай ҳолатда ҳам имонингни асраб қилиш бўлмоғи керак. Имонингга зарар етказиши мумкин бўлган фалсафалардан ўзингни сақла. Фалсафа илоннинг заҳарига ўхшайди; ундан дори ҳам тайёрланиши мумкин бўлса-да, асли заҳардир.

Иккинчи мақсадинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан сақланишдир. Ҳаром билан ҳеч қачон бирга бўлмагин.

Учинчи мақсадинг Аллоҳ сенга фарз қилган нарсаларни бажариш. Уларнинг тўлиқ адо эт. Агар иложи бўлмай қолса, қазо қил.

Тўртинчи мақсадинг иложи борича нафил ибодатларни қилиш бўлсин.

е) Энг биринчи ҳижобдан бошлаб буйруқ ва тақиқларда ҳаддан ошмасликка ҳаракат қил. Ҳаддан ошиш бир кун келиб сени бир-бирига зид кўчага киритиб қўяди. Нимани ғулув кетиш ва нимани ўрта йўл эканини сўраб туришинг учун доим бир маслаҳатгўйинг бўлсин.

ё) Аввалги қазо намоз ва рўзаларинг учун тақвим туз. Узрли кунларингдан ташқари қолган ҳамма кундаги намозларингни адо этишинг керак. Қолдирган кунларингни ҳисоблаб чиқ. Ўша кунларнинг йиғиндисидан қазо намоз ўқиш ва қазо рўзани учун тақвим ишлаб чиқ. Маълум бир режа асосида, шошилмай уларни биттама-битта битиргин. Агар бу ишга жиддий киришсанг, Аллоҳ сенга жуда кўплаб қулайликлар эшигини очиб қўйганини кўрасан. Режангни туз ва қолгани билан ишинг бўлмасин.

ж) Атрофингда фақат мўмин дўстлар бўлиши керак. Ўзинг учун танлаб, дўстона муҳит ярат.

з) Ўз устингда ишлашинг учун ўқишинг керак. Қанча ўқиётганинг ва қандай китобларинг борлиги ҳақида бир рўйхат ёзиб юборсанг, мен ҳам бу борада сенга ёрдам бераман.

Муборак қизим, сенинг ҳаққингга дуо қиляпман. Сендан дуо қилишингни сўрайман.

Сендан хушхабарлар кутиб қоламан.

Аллоҳга омонат бўл.

Нуриддин Йилдиз

Маҳмуд Маҳкам

Top