muslim.uz
Сохта салафийларга эргашиб қолманг!
Бугунги глобаллашув жараёнида Ислом умматлари ўртасида турли тафриқалар келиб чиқмоқда. Билиб-билмай хар хил фирқаларнинг таъсир доирасига тушиб қолган баъзи ёшларнинг бундай хато йўлга кириб қолаётгани кузатилмоқда. Кейинги пайтларда Ислом мафкураси ва тарихига зид ғоялари билан қайта намоён бўлаётган “сохта салафийлик” оқими ўзларининг ақидавий ва ҳуқуқий масалаларини кўпинча суриялик Ибн Таймия (1263-1328) таълимоти билан асосламоқчи бўлишади. Ибн Таймия асарларида, исломга турли бидъатлар кириб қолгани айтилиб, мусулмонлар ва улар яшаётган жамиятларни, Қуръон ва суннат таълимотига асосланган йўлга солиш зарур, деган ғоялар илгари сурилади.
Сохта салафийлар жамиятни иккига: “мусулмон” ва “динсизлар”га ажратади. Бу билан бошқа диндагиларни душман санаб, динлараро адоват уйғотишга уринади. Улар нафақат бошқа дин вакилларига, балки шариат ҳукмларини улар ўйлагандек тўлиқ бажармаётган мусулмонларни ҳам шундай аташади.
Бугунги кунимизда ҳар бир мусулмон якка тартибдаги ижтиҳод билан шуғулланиши керак, деган гап ҳам мутлақо асоссиздир. Имом Аҳмад айтади: “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва Унинг расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи суннат ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир”. Мужтаҳид Абдуллоҳ ибн Ваҳб айтади: “Ҳадис илмлари, агар фиқҳ илми бўлмаса, адаштиради”.
Имом Абу Бакр Ҳаравий айтади: “Инсонлар динда икки қисмдир: муқаллид ва мужтаҳид. Мужтаҳидларнинг илмли бўлиши шартдир. Дин илми эса, Қуръон ва суннатга ва у иккисида ворид бўлган араб тилига тааллуқлидир. Энди, кимки Қуръон ва суннатни, уларнинг лафзий ҳукмларини, собит ва мансухларини билса, олдин ва кейин келган ҳукмларини ажрата олса, ўша кишининг ижтиҳоди дуруст ва унинг даражасига етмаганлар унга тақлид қилишлари жоиздир. Мужтаҳид бўлмаган кишига эса, олимлардан сўрамоғи ва тақлид қилмоғи фарздир.
Бизнинг давримизда ҳам икки юздан ортиқ сохта салафийликка ўхшаш ёт оқимлар мавжуд.
Исломда бирон бир мусулмонга тажовуз қилиш ёки уни ноҳақ ўлдиришга асло рухсат берилмаган. Бундай хунрезликни қилган кимса учун охиратда улкан азоб бордир. Аллоҳ таоло бундай огоҳлантиради: “Ким мусулмонни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. У ерда у узоқ вақт қолади. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати бўлсин! Ҳамда У (Аллоҳ таоло) унга улкан азоб тайёрлаб қўйгандир” (Нисо сураси, 93-оят).
Ояти Каримадан биламизки мусулмонни кофирга чиқаришдан жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Ўзларига Қуръон ва ҳадиси шарифларда келган чиройли номлар қўйиб, чин маънодаги мусулмонликни даъво қилаётган турли хил оқимларнинг ёт ғояларига алданишдан огоҳ бўлиш зарур. Ислом тинчлик, меҳр-оқибат ва одоб-ахлоқ дини эканини асло ёддан чиқармаслигимиз, келгуси авлодларга ҳам асл мақсадни, шариатни, уламоларимиз йўлларини етказишда собитқадам бўлишлигимиз лозим ва лобуддир.
Норин тумани Қурбон ота масжиди
имом хатиби Авазбек Тўраев
Улуғ шайх мақбараси обод этилмоқда
Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш Вақф фондининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бугун, 1-март куни Вақф фонди раҳбари Зиёвуддин домла Мирсодиқов Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Боғистон қишлоғида жойлашган, фонд тасарруфидаги "Шайх Умар валий Боғистоний" зиёратгоҳига ташриф буюрди.
Ташриф давомида З.Мирсодиқов зиёратгоҳда олиб борилаётган ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари ҳамда зиёратчилар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишиб, керакли кўрсатмаларни бериб ўтди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ушбу зиёратгоҳ ҳудудида Шайх Умар валий Боғистоний ҳамда у зотнинг рафиқаси Қурбонжон она ва невараси – Шайх Хованди Тоҳурнинг ўғли Довуд отанинг қабрлари бор. Шайх Умар Боғистоний диний ва дунёвий илмларни эгаллаб, тасаввуфда камолга етиб, халқни роҳи рост (тўғри йўл)га ва илму ирфонга даъват қилган зот бўлган.
Шайх Умар Валий Боғистоний 1320 йил 90 ёшида Боғистон қишлоғида вафот этган. Шайх Умар Валий Боғистоний машҳур тариқат вакилларидан бири бўлган. Унинг ўғли-довруғи етти иқлимга кетган шайх Хованди Тоҳур бўлиб, у Шайх Умар Валининг ягона фарзандлари бўлган. Эвараси-Нақшбандия тариқатининг пешвоси шайх Хўжа Аҳрор Вали XV аср Мовароуннаҳр маънавий ва сиёсий ҳаётида катта ўрин тутган. Шайх Умар Вали Боғистонийга қурилган мақбара меъморий ечими жиҳатидан содда услубда қурилган бўлиб, айни дамда фонд томонидан таъмирланмоқда. Мақбарада, юзасига етти қатор ёзув ва “1189 йил” деган сана ўйиб ёзилган ғаройиб узунчоқ қайроқтош бор.
Вақф фонди Матбуот хизмати
Диний таълим олишнинг ҳуқуқий меъёрлари билан танишилди
Жорий йил 1 март куни “Ҳидоя“ ўрта махсус ислом билим юртида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунда диний таълим олиш тартиби” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Зулфия Aхмадхўжаева ҳамда билим юрти ўқитувчи ва талабалари қатнашди.
Тадбирда сўз олган Наманган вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Зулфия Aхмадхўжаева юртимизда виждон эркинлиги қонунан ҳимоя қилингани, қонунда белгиланган нормаларга амал қилиш зарурияти, шахснинг дин борасидаги фаолияти қонун талабаларидан ташқарига чиқмаслиги, диний таълим бериш ва олиш тартиб-қоидалари тўғрисида маъруза қилди.
Давра суҳбати давомида ўқитувчи талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоб олди.
Билим юрти матбуот хизмати
سيبدأ مجمع الإمام البخاري في قبول السياح
كتبت صحيفة "زرفشان" أن مشروع البرنامج الحكومي لتنفيذ استراتيجية التنمية لأوزبكستان الجديدة للفترة 2022-2026م في السنة " الاهتمام بالناس والتعليم الجيد" يحدد مهمة زيادة تصدير الخدمات السياحية في بلادنا إلى 2 مليار دولارفي هذه السنة.
يجري العمل الضروري في هذا الصدد في بلدنا ولا سيما في محافظتنا. وينص قرار رئيس دولتنا على وجه الخصوص على الحملة الترويجية "سمرقند - بوابة السياحة لأوزبكستان الجديدة" لهذا الغرض. وسيتم تنظيم منتدى الطيران الدولي الثاني "منتدى الطيران واللوجستيات" (" Aviation & Logistics Forum") في مدينة سمرقند. كما ستستضيف سمرقند الاجتماع القادم لمنظمة السياحة العالمية بشكل عام و يتم عقد أكثر من عشرين منتدى ومؤتمرا دوليا هنا قي خلال هذه السنة.
سيتم تشغيل مجمع "الإمام البخاري" الجديد هذا العام وسيبدأ في استقبال السياح. وفي المجمع يتم إنشاء شوارع سياحية جديدة وإنشاء قرى سياحية ويتم إنشاء البنية التحتية وفقًا لذلك وسيتم تقديم الخدمات .
الخدمة الصحفية لإدارة مسلمي أوزبكستان
ستقوم بتشغيل الرحلة المباشرة بين مدينة جدة والعاصمة مدينة طشقند
تخطط شركة الخطوط الجوية السعودية "Flynas" لتشغيل الرحلة المباشرة على مسار "جدة – طشقند – جدة" حيث يتم تشغيل الرحلة الأولى في 27 مارس الحالي.
ومن المقرر قيام الطائرة من طراز "Airbus A320neo" بـ4 رحلات مباشرة في الأسبوع (الاثنين والأربعاء والجمعة والسبت).
والجدير بالذكر أن شركة الخطوط الجوية السعودية "Flynas" قامت بتشغيل رحلاتها على مسار "جدة – طشقند – جدة" عبر العاصمة باكو اعتبارا من شهر سبتمبر عام 2022، ويتوقع استمرار هذه الرحلات لغاية 24 مارس الحالي.
وكالة أنباء أوزبكستان،