muslim.uz

muslim.uz

Шу йил 13 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Бобур каби севинг Ватанни” номли маърифий тадбир ўтказилди.

Қуръон карим тиловати ва хайрли дуолар ила бошланган тадбир аввалида мадраса бўлим мудири Г.Муҳаммадова бебаҳо мероси ва унинг мазмунли ҳаёт йўли, уларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида суҳбат қилиб берди.

Маърифий тадбир давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб шеър ва ғазаллар ўқилди. Шунингдек, буюк давлат арбоби ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Кўтарингки кайфиятда ўтган тадбирда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига доир викторина ҳам ўтказилди. Унда иштирокчилар буюк бобомиз ҳаёти ва фаолиятига оид саволларга жавоб беришди. Ғолибларга эсталик совғалар топширилди.

 

Xadicha.uz  

الثلاثاء, 14 شباط/فبراير 2023 00:00

Бобур Мирзо – илм ва маърифат ҳомийси

XVI асрнинг етук намоёндаларидан бири, илм-фан ва маданият ҳомийси, олимлар дўсти, маърифат ва санъат шайдоси, улуғ бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳазратларининг тарих зарварақларида ўчмас изи бор.

Бобур бобомизнинг ташвишли ҳаёти ва серқирра фаолияти сиёсий жиҳатдан инқирозга юз тутаётган Темурийлар давлатининг сўнгги дамларига тўғри келди. Мазкур давр азоб-уқубатларини бошдан кечириш Бобур Мирзо зиммасига тушди. Тарих майдонида кечган турли зиддиятлардан сўнг Бобур, Кобул сари йўл олди. Ватан соғинчи ва қайтиш истаги уни бир умр қалбини ўртасада, ҳозирги Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг тарихий ҳудудларида буюк салтанат барпо этди. Дунё аҳли хотирасида бу давлат Бобурийлар сулоласи салтанати номи билан жой олди.

Бобур қаерга қадам қўймасин ўша жойда хайрли ва бунёдкорлик ишларини амалга оширди. Ҳиндистонда ҳам, худди Афғонистонда бўлганидек, кўплаб ижтимоий-хайрли ишларни амалга оширди, мамлакат тараққиётига жиддий таъсир кўрсатди. Тарқоқлик ва парокандаликка, ўзаро ички низо, қирғинларга барҳам бериб, вилоятларни бирлаштирди, марказлашган давлатни мустаҳкамлаш ва юртни ободонлаштиришга, илму ҳунар ва деҳқончиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратди. Ночор, муҳтож аҳолига алоҳида эътибор қаратди. Бунёдкорлик ишларига бошчилик қилди.

Мирзо Бобур ижодкорлар, олимлар ва толиби илмларнинг ҳомийси бўлиш билан бирга, ўзи ҳам ижод қилиб, қалам тебратарди.

Бобурнинг ўз гувоҳлигига кўра, шоир сифатида ижодий фаолияти Самарқандни иккинчи марта эгаллаган вақтда бошланган. «Ул фурсатларда бирор-иккирар байт айтур эдим», деб ёзади ўзи асарларидан бирида. Бобур Самарқанддалигининг илк ойларида Алишер Навоий ташаббуси билан улар ўртасида ёзишма бошланади. Бобур атрофида ижодкорлар тўплана бошлаши ҳам шу йилларга тўғри келади. Жумладан, Биноий, Абулбарака ва Бобур ўртасидаги рубоий мушоираси Самарқанддаги қизғин адабий ҳаётдан дарак беради. Умуман, давлат арбоби ва кўп вақти жангу жадалларда ўтган саркарда сифатида ижтимоий фаолиятининг энг қизғин даврида ҳам, шахсий ҳаёти ва давлати ниҳоятда мураккаб ва хатарли шароитда қолган чоғларида ҳам Бобур ижодий ишга вақт топа билган, илм, санъат ва ижод аҳлини ўз атрофига тўплаб, ҳомийлик қилган, уларни рағбатлантирган.

Адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган, диний таълимотга чин ихлос қўйган Бобур ҳар доим олиму фозиллар даврасида бўлди, хусусан ижод аҳлига, касбу ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўргазиб ҳомийлик қилди, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб турди. Ижод ва санъат аҳлига бундай меҳрли муносабат асло бежиз бўлмаган. Бобур табиатан ижодкор эди. Йигитлик йилларидан бошлаб то умрининг охиригача самарали ижодий иш билан шуғулланди, ҳар қандай шароит ва вазиятларда ҳам ижоддан тўхтамади, натижада, ҳар жиҳатдан муҳим бой илмий ва адабий мерос қолдирди.

Бобур Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръони карим измига чин мусулмон сифатида қатъий амал қилиб, ҳар қадамида буюк мураббий Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўзига дастуруламал билган шариатпаноҳ шоҳ бўлган.

Бобур қаламига мансуб “Хатти Бобурий”, шунингдек, мусиқа санъати ва илми ҳарбга бағишланган қатор рисолалари ҳам бўлган. “Хатти Бобурий”да муаллиф араб алифбосини таҳрир қилиб, ёзувни соддалаштириш ва осонлаштириш мақсадида уни туркий тил ва талаффуз мезонларига мослаштирган.

Ўзи тузган салтанатни бошқариш, юртни обод этиш, ҳар соҳада тараққиёт сари одимлаш учун Бобур ҳазратлари доимо уламолар ва илм аҳли билан маслакдош, ҳамфикрлик билан иш тутган.

Аллоҳ таоло Заҳириддин Муҳаммад Бобур бобомиздан рози бўлсин, ул зотни жаннатда, Алишер Навоий ҳазратлари билан бирга жам қилсин!

 http://Vaqf.uz 

Эндиги навбатда зикрлар билан ошно бўлиш қаторида солиҳлар билан бирга бўлишга урининг. Чунки уларнинг мажлисларига қатнашиб, хутба ва панд-насиҳатларини эшитишдан кўра нафс ислоҳига ёрдам берадиган кучли восита йўқ. Шубҳа йўқки, бирга бўлиш шахсиятни шаклланишида бевосита таъсир кўрсатади. Зеро, инсон дўстининг динидадир. Уларнинг олдиига боришга фурсат бўлмаяпти ёки фаразан, солиҳ кишиларни топа олмаяпсиз, дейлик. Бу пайтда сизга тавсия шуки, китоблар ўқишда давом этинг. Ҳасан Басрий ёки Ибн Сирин каби зотлар ҳаётлари, улар ҳақидаги ҳикоялар билан танишинг. У китобларда нафс ислоҳига ёрдам берувчи нурни топасиз, тазкия йўлини тутиш сиз учун осонлашади. Шунда ибратланиб, динингиз ва хулқингиз яхшиланади. Қуръони каримнинг услуби ҳам шундай. Чунки унда инсонлар ибратланиши учун ўтган пайғамбарлар қиссалари бир неча бор келтирилади.

Дунё сабаблар олами. Шу боис Аллоҳ таоло бу дунёда қонуният ўрнатган. Хоссатан, инсониятда ҳам жорий бўлган одатлар қўйилган. Жумладан, нафс тузалиши, қалб покланиши, тақво ҳосил бўлиши учун инсон аҳлуллоҳлар билан бирга бўлиши, уларнинг маслаҳат ва тавсиялари асосида олдинга юриши ҳам Аллоҳ инсон учун жорий қилган қонунларидандир. Шунинг учун Аллоҳ таоло махлуқотининг ҳидоят топиши учун пайғамбарлар юборган. Уларнинг мартаба эътиборидан аввалгиси, лекин замон жиҳатидан охиргиси пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Аллоҳ таоло бир неча оятларда у зотни тўртта мақсадни амалга оширувчи расул қилиб юборганини айтиб, бандаларига миннат қилган. Жумладан, қуйидаги оятда бундай марҳамат қилади: “Албатта Аллоҳ мўминларга буюк инъом қилди – уларга ўзларидан бўлган (яъни, инсон жинсидан бўлган), уларга Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган, (гуноҳлардан) поклайдиган ҳамда уларга Китоб ва ҳикматни ўргатадиган элчини юбордик. Харчанд улар (Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келишидан) илгари очиқ хато – залолатда эдилар” (Оли Имрон сураси, 164-оят).

Аллоҳ таоло Китоб ва Ҳикматни ўргатиш ёнида поклайдиган дея тазкияни зикр қилди. Тазкия – нафсни поклаш, қалбга жойлашиб, ўрнашиб олганини инсоннинг ўзи ҳам сезмайдиган ботиний разолатлардан уни халос қилиш демакдир. Шунингдек, оят саҳиҳ илм ва тўғри ҳикматнинг ўзи кишига фойда бера олмаслигини, уни кўзланган мақсадга етказа олмаслигини, балки амал кераклигига ҳам далолат қилмоқда. Ҳа, амрларга бўйсуниш ва наҳийлардан қайтиш лозим.

Киши қанчалик илм соҳиби бўлмасин, қалбда уни ҳақ ишга амал қилишдан чалғитиб турадиган баҳоналар бўлади. Масалан, ярамас нафсни дам олдириш баҳонаси, кўпинча, бомдод намозига туришдан тўсиб қолади. Озроқ дам олиш баҳонаси дўстлар билан узоқ суҳбатлашиб ўтиришга ундаб, жамоат намозига чиқмасликка сабаб бўлади. Шаҳват баҳонаси Аллоҳ ва расули рози бўлмайдиган назарларга олиб келади. Катталик баҳонаси мусулмонни паст санашга, уни ғийбат қилиш ва ёмонлашга бошлайди. Шу каби ички разолатлар, нафсий макр-ҳийлалар илм билан амал қилишга тўсқинлик қилади.

Нафсни мана шу кирликлардан поклаш тазкия дейилади. Пайғамбарларнинг вазифаси шу тазкия эди. Улар қалб ва нафсда руҳий жарроҳлик амалёти ўтказганлар. Эрта-ю кеч улар билан бирга бўлиб, уларнинг амалларини кўрган, баъзан халқ билан ва баъзан Холиқ билан қилган муомалаларига шоҳид бўлган кишилар қалбида Аллоҳ томонидан нур пайдо бўлиб, зулматларни тарқатиб юборади. Аллоҳ таоло гўзал услуб билан бундай марҳамат қилади: “Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур ва Очиқ Китоб келди” (Моида сураси, 15-оят.).

Инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам китобдан истифода олиши учун икки нурга эҳтиёжи сезади. Биринчиси, кўз нури бўлиб, у билан кўради. Иккинчиси, атроф ёруғлиги ҳисобланиб, бу унга китобни ёритиб туради. Шунингдек, илоҳий китобдан тўлиқ фойда олиш Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатма ва тавсиялари воситасида амалга ошади.

Уламолар эса бу ишни у зотдан мерос қилиб олганлар. Шунинг учун бу меросхўрлар воситасида амалга ошириладиган руҳий жарроҳлик амалиётлари ҳам қалб оламини бутунлай ўзгартириб юборади. Бу пайтда ёмон моддалар балоси ўраб олган қалб иймон ҳаловати ва Аллоҳга яқинлик ҳисси безаган қалбга айланади.

Масалан, жоҳилият даврида одамлар қалбига сингиб кетган моддиятга ўчлик авж олган эди. Кейин эса улар ислом билан шарафланиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саҳоба бўлиш бахтига муяссар бўлдилар. Шу билан улардаги қалб моддият кирликлари ифлослаган бир парча этдан ислом ва тавҳид нури безаган марказга айланди. Кўринишга интилиб, гўзалликка фитналаниб юрган у қалблар руҳиятни нафсга устун қўя бошладилар. Мушрика аёл билан бирга бўлишдан тийилдилар. Беникоҳлик у ёқда турсин, ҳатто уларни никоҳлаб ҳам олишдан тўхтадилар. Чунки улар Аллоҳ таолонинг қавлини устун кўрдилар: (Эй мўминлар), то иймонга келмагунларича мушрика аёлларга уйланмангиз! Шубҳасиз, (озод) мушрика аёлдан – гарчи у сизга ёқса-да, – иймонли чўри яхшироқдир” (Бақара сураси, 221-оят).

Умар розияллоҳу анҳу жасурлик ва қаттиққўлликда зарбулмасал эди. У кишини бирортаси эшитганида қўрққанидан қалтирарди. Лекин, мусулмон бўлиб, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам қўлларида руҳ жарроҳлиги амалиётидан ўтганидан кейин мулойим инсонга ўзгарди. Ҳатто, Мадина кўчасида бир кампир ҳам уни тўхтатишга ботинадиган, бошқа бири одамлар орасида унга дўқ қила оладиган тавозели инсонга айланди. Ҳа, ҳаққа бўйсунувчи ажойиб инсон бўлди қолди. Тарих у киши ҳақида шундай гапни қолдирди: “Аллоҳнинг чегараси олдида тўхтаб турувчи эди”. Яъни у киши Аллоҳ белгилаб қўйган чегарада юрди. Ундан нарига ўтмади.

Хулоса шуки, таълим ва тазкия бошқа-бошқа нарса. Унга етиб бориш йўллари ҳам фарқли. Таълим мактаб, мадраса ва олийгоҳларда ўргатилса, тазкия бирга бўлиш, яъни аҳлуллоҳларни лозим тутишга эҳтиёж сезади. Агар киши тавфиққа аҳд қилиб, солиҳ инсон билан бирга бўлса, мана шунинг ўзи уни тазкияга йўналтиради. Қаранг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлиш қўпол ва золим аъробийларни жаҳолат ва залолат кирликларидан қандай халос қилди. Уларни пайғамбарлардан кейинги энг афзал инсонга айлантирди. Бирга бўлиб, саҳоба бўлишнинг фазли уларни ҳар қандан улуғ-улуғ номлардан беҳожат қилди. Зеро, қош-кўзи қораларга сурма не ҳожат?! Гўзал инсон учун гўзаллаштирувчини нима кераги бор?!

Аллоҳ таоло айтади: “Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва (иймонларида) ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!” (Тавба сураси, 119-оят).

Бу оят тақвога эришишда, ҳозирги замондаги ҳар хил тоифа инсонлар орасида шаҳват ва моддият зулматлари ичида тақво тақозо этган амалларни бажаришда бирга бўлишнинг таъсир доирасини очиқ айтмоқда. Тажрибамиздан ўтган, шунингдек, бошқалар ҳам тажриба қилган иш шуки, солиҳларни лозим тутиш инсонни бу алдамчи дунёдан ажралиб, абадий дунёга қайтишга ўргатади. Шоир бежиз айтмаган: “бир муддат авлиё суҳбатида бўлиш етмиш йил бериё тоат қилишдан афзал”.

Маълум бўлдики, илм соҳиби аҳлуллоҳ билан бирга бўлишга ҳарис бўлса, илм уни тавозега элтади. Қуруқ илм ўз соҳибида такаббурлик сабабларини пайдо қилади. Шунинг учун шаръий илмга интилган ёки уни ихлос билан Аллоҳ розилигини истаб, охиратга захира бўлишини хоҳлаган киши аҳлуллоҳлар мажлисларида ҳозир бўлишга қасд қилсин. Шунингдек, дунё ишларидан кўра охират амаллари ғамида юрганларни, ҳидоят ва тақво томон йўл олганларни дўст тутсин. Шунда унинг амали ва бу йўлда қилган хатти-ҳаракатлари натижа бериб, Аллоҳ айтган қуйидаги оят остига киради: “Албатта Аллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонлар қўрқур” (Фотир сураси, 28-оят).

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг асар ва мақолалари асосида Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси Абдулҳодий Ғиёс тайёрлади.

“Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Салаф – сўзи луғатда “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар” маъноларида ишлатилади. Диний истилоҳда эса, “ўтган солиҳ зотлар” деган маънода ишлатилади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамларнинг яхшилари менинг замонимдагилардир, сўнг уларга яқин бўлганлар, сўнг уларга яқин бўлганлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади”.

Аввалги уламоларимиз ушбу ҳадиси шариф асосида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида ва улардин кейинги икки даврда яшаган мусулмонларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб аташган. Улардан кейингиларга эса, бу иборани ишлатишмайди, балки улардан кейингиларга “халафлар”, яъни “кейингилар” атамасини қўллайдилар.

Охирги йилларда мазкур “салаф солиҳларга эргашамиз” шиорини ниқоб қилиб ўзлари жарангдор ялтироқ исмлар қўйиб мўъминларни асл исломдан чалғитадиган оқимлар ва мутаассиб фирқалар ҳам кўпайиб кетди. Ўшалардан бири – бугунги кунда ўзларини “салафийлар” деб атаб ҳаммани ўзлари томонга жалб қилаётган, ислом оламида нотинчлик бузғунчиликларга сабаб бўлаётган – “сохта салафийлар”дир.

Хўп “салафийлик” ўзи нима? Улар ҳар қандай янгиликни бидъатга чиқариб, фиқҳий мазҳабларини , тасаввуфни инкор қиладилар, арзимас сабаблар билан уларнинг йўлларига юрмайдиган мўъмин-мусулмонларни кофирга чиқарадилар.
14 асрдан бери маълум бир мазҳабларда ибодат қилиб келаётган мусулмонларни, уламоларини адашган деб, кеча пайдо бўлган ҳаётида қаттиқ танқидларга учраган ўз раҳнамоларини сўзларини тўғри ҳисоблайдилар. Бу тоифа аслида ҳижрий тўртинчи аср, милодий ўнинчи асрда пайдо бўлган. Уларнинг ғоявий раҳнамоси асосан ҳижрий еттинчи асрда яшаб ўтган Ибн Таймия ҳисобланади. Улар ўзларини Ҳанбалий мазҳабига эргашамиз, деб айтишсада, бу мазҳабга ҳам кўп масалаларда янгиликлар киритишга ҳаракат қилганлар. Ибн Таймия замонасида кўп танқидларга учраган бир неча бор зиндонбанд ҳам қилинган.

Ҳижрий ўн иккинчи асрга келиб “салафийлар” Араб ярим оролида ўз қарашларини бир мунча жонлантиришга эриштилар. Бу ишни асосан ота-онаси, ака-укаларига қарши бориб ўз фикрига асосан фатво бериб юборавериши билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб амалга оширди.

Милодий йигирманчи асрнинг 1970-1980 йилларида асли касби соатсоз бўлган, тайинли бир устоздан таълим олгани аниқ бўлмаган Носириддин Албоний деган шахс “салафийлик”ни янада оммалаштирган. Бу “сохта салафийлар”нинг устозлари яшаб ўтган даврларни тадқиқот қилинса, ўша даврнинг кўплаб уламолари уларга раддиялар бериб қаттиқ танқид қилишган. Масалан, Ибн Таймиянинг шогирди ўз устозини эътиқоди дуруст эмаслигини айтиб бундай нотўғри йўлидан қайтишга чорлаб мактуб ёзган.

Ибн Таймиянинг Пайғамбар алайҳиссалом, саҳобий ва авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш, тавҳид, Аллоҳнинг макони, такфир (мусулмонни кофирга чиқариш) ва бошқа кўплаб ақидавий масалаларда бутун ислом олами тан олган Мотуридия ва Ашъария эътиқод йўналишларига зид эканлиги ўша давр мусулмонлари ўртасида кескин раддиялар битилишга сабаб бўлган.

Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобни бўлса юқорида айтганимиздек ўз отаси ва акаси қилаётган ишини нотўғрилигини эълон қилиб китоб ёзишган. Шунингдек, дунёни қайта бўлиб олиш, ўз мустамлакаларини кенгайтиришни мақсад қилган Европа давлатларини мусулмон давлатларини парчалаб уларнинг моддий ресурсларига эга чиқиш ҳаракатида сохта салафийлар каби фирқалардан “унумли” фойдаландилар. Бу борада Буюк Британия разведкачиси, собиқ ҳарбий хизматчисининг “Мистер Ҳемпернинг хотиралари” деб номланган китобида Муҳаммад ибн Абдулваҳобдан ўз мустамлакачилик мақсадларини ривожлантириш йўлида қандай фойдаланганларини ёзиб ўтган.

Салафийлик даъво қилаётганларни уларнинг ишларини яхшилаб ўрганиб чиқилса, бу даъво пуч эканлигини оддий инсон ҳам тушуниб етаверади. Уларнинг биз саҳоба ва тобеъинлар йўлига эргашамиз, бизнинг йўлимиз салафлар йўли, деган оддий даъволарини олиб қаралса, бу асоссиз даъво. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларга тобеъинларга уларга яқин замонда яшаб ўтган Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеъий , Имом Молик, Имом Аҳмад Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳимлар албатта Қуръони каримни, Ҳадиси шарифни улардан кўра яхшироқ тушунишган ва уларга амал қилувчи саҳоба ва тобеъин зотларни бевосита таълимларини олганлар. Улар тўғрисида ўз замонларида ва ундан кейин ҳам бирон бир адолатли олим танқид ёки инкор қилмаган. Лекин У Ибн Таймиями, Муҳаммад Ибн Абдулваҳҳобми, Албонийми ўз замонида қаттиқ танқидга учраган ота-оналари улардан воз кечган ҳолатлари юз берганига тарих гувоҳ, хўш шундан кейин ҳам уларни тўғри эътиқодда деб эргашиб бўладими?

Улар тўрт аҳли сунна вал жамоа мазҳабларини танқид қилиб Исломни тафриқага солган деб даъво қилишсада, ўзлари яна бир муросасиз мазҳаб, фирқа ташкил қилаётганларини тан олгилари келмайди. Исломни шафқатсиз, муросага келмайдиган дин сифатида намоён қилиш билан ўзларини ким эканликларини кўрсатиб бўлдилар. Ер юзининг қайси бурчагида уларнинг тарфдорлари кўпайса ўша жойда биродаркушлик урушлари, турли низолар бўлиб ўтмоқда. Ироқ Сурия Жазоир, Миср, Афғонистон фожеалари фикримизга яққол далил бўлади.

Ҳурматли ўқувчи! Номи ялтироқ, кўриниши чиройли шиор кўтарган ҳар қандай янги оқим ва фирқаларга эргашиб кетишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. “Ҳизбут таҳрири Исломий”, яъни исломни озод қилиш партияси, “Имом Бухорий аскарлари”, “Туркистон ислом ҳаракати”, “Таблиғчилар”, “Суннатга ёрдам қилиш жамоаси” қаранг ташқаридан қараганда чиройли кўринсада, у оқимларнинг ҳар бири мусулмонлар тепасига қанча мусибатларни келтириб чиқарди. Бундай фожеали ҳолатларни ўзимиз ҳам бошимиздан ўтказдик.

Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиси шарифларида: “Мўъмин киши бир (газанда) уясидан икки марта (ўзини) чақтирмайди”, – деб марҳамат қилганлар. Келинг “Дўстнинг эскиси яхши” деган халқ ҳикматига асосланган ҳолда ҳали бирор нотўғри ҳолати қайд этилмаган, минг йиллардан бери мусулмонларнинг деярли учдан иккиси оғишмай амал қилиб келаётган, юртимизда ҳам қадимдан жорий бўлиб келган Ҳанафий мазҳабини маҳкам ушлаган ҳолда амал қилайлик, тинч осойишта ибодатларимиз бажараётганимизга шукрона қилайлик.

Адхамжон Абдураҳмонов,
Поп туман “Саиджалолхўжа”
жоме масжиди имом ноиби

Top