Фотолавҳалар

Мустақилликнинг 27-йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Азиз ва ягонасан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда билим юрти мудираси Нозима Ибрагимова сўзга чиқиб, Давлатимиз мустақиллигининг 27-йиллиги ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг очилиши муносабати билан табриклади. Меҳмонлардан Иброҳим Имомов – ЎМИ раиси ўринбосари, Акбар Дўстматов – ЎМИ таълим бўлими бошлиғи ўринбосари, Қурбонов Тўлқин - Ўзбекистон миллий университети профессори ўз тилакларини билдириб тадбирни очиб беришди. Тадбирни 1- курс талабалари Қуръон тиловати, гўзал нашидалар ва саҳна кўринишлар билан давом этирдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Read 2994 times
Top