Фотолавҳалар

Муборак Рамазон ойининг фазилатли кунлари юртимиз узра ўз нурини таратиб турган шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Республикамизнинг вилоятларидаги юртимиз аҳолисини муборак Рамазон ой билан табриклаш асносида ўзларининг ташрифларини амалга ошириб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 25 май куни Асака шаҳридаги "Уз Донг Вон Ко" корхонасига ташриф буюриб, ушбу корхонада ишлайдиган барча ишчи ходимларни Муборак Рамазон ойи билан табриклаб, дуои хайрлар қилдилар.

Рамазоннинг ҳақиқий завқи – Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикри билан онгу шуурларимизни банд қилиш, улуғ ойнинг илоҳий файзидан насибадор бўлишга чақирдилар.

Мажлис сўнгида корхона бош директори Баҳодир Ҳакимжонович Муфтий хазратларининг ташрифидан хурсанд бўлгани, хурсандчиликдан бошлари кўкларга етгани ҳақида айтиб барча ходимлар номидан ташриф учун миннатдорлик билдирди.

Муфтий ҳазратлари ишчиларни аҳил-иноқ бўлиб, бирдамликда, соғ-саломат ишлашларини Аллоҳдан сўраб дуои фотиҳа килдилар.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2801 times
Top