muslim.uz
Қалбларимизни қувончга тўлдираётган тарихий воқеа
Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари раҳбарлари семинари бошланди
▫️Янги 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан таълим муассасаларида таълим сифатини янада ошириш, талаба ва педагог- ўқитувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида диний таълим муассасалари раҳбарлари семинари Тошкент ислом институтида бўлиб ўтмоқда.
Саудия Арабистони Подшоҳи «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг юксак мукофоти – «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.
Маълумки, бу орден яқинда, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 августдаги қонунига мувофиқ таъсис этилди. У билан илм-маърифатни ривожлантириш, ислом олами мутафаккирлари меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилишдаги алоҳида хизматлари учун олимлар, тадқиқотчилар, адиблар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари мукофотланади.
Салмон бин Абдулазиз ушбу мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.
Манба: https://president.uz
Президентимиз умра амалини адо этди
Умрани ният қилиб, эҳром боғлаган муҳтарам Юртбошимиз аввал Каъбаи муаззама ичига кириб, халқимиз ва она-Ватанимиз ҳақига дуо қилдилар. Каъбани 7 марта тавоф қилиб, тавофлар бошланишида Ҳажарул асвадни ўпиш саодатига эришдилар ва Байтуллоҳни ушлаб юрт ҳақига илтижолар қилдилар.
Етти марта тавоф ниҳоясига етгач, Мақоми Иброҳимда икки ракат намоз ўқидилар. Шундан сўнг Сафо ва Марва тепаликлари орасида саъй қилиш каби умранинг қолган рукнларини бажардилар.
Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари умра ибодати давомида давлатимиз раҳбарига доимий ҳамроҳлик қилдилар.
Аллоҳ таоло умра ибодатларини қабул, қилинган дуоларни мустажоб айласин!
Президентимиз Каъба ичида халқимиз ҳақига дуо қилдилар
Умра амалини адо этаётган давлатимиз раҳбари Каъбаи муаззама ичида халқимиз ва она-Ватанимиз ҳақига дуо қилдилар. Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари умра ибодати давомида ҳамроҳлик қилмоқдалар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Байтуллоҳга кирса, савобга кирибди. Гуноҳдан ва мағфират қилинган ҳолда чиқибди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Набий алайҳиссалом: “Ким Каъба ичига кириб, унда намоз ўқиса гуноҳларидан (худди) онасидан туғилган кунидек (пок) бўлиб чиқади”, деганлар (Имом Фокиҳий ривояти).
Аллоҳ таоло ибодатларни қабул, дуоларни мустажоб айласин!