muslim.uz

muslim.uz

Анқара шаҳрида яшовчи Меҳмет Челик исмли 93 ёшли мусулмон қўлда ҳаракатлантириш мумкин бўлган велосипедни ихтиро қилди. Бу ҳақда 5 ноябрь куни Сабоҳ нашри хабар берди.

Унинг бу турдаги велосипедни ихтиро қилишига оёқларининг фалаж эканлиги ва стандарт велосипедлардан фойдалана олмаслиги сабаб бўлди.

Ўзининг айтишича, унга транспорт воситасини бошқариш масжидга бориши учун зарур бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ насаблари, пок фитратлари, ибрат ва ҳикмат тўла муборак ҳаётларини тараннум этгувчи мавлиди шариф ўқилиши эзгу анъанага айланган.

Бир ой давомида Жума намозларида пойтахтимиз масжидларида ҳам Имом Жаъфар Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳ томонидан Набий алайҳиссаломнинг туғилишлари, ҳаёт йўллари, аҳлоқлари тўғрисида битилган, халқ орасида машҳур бўлган “Мавлиди шариф” ва ўзбек тилидаги саловоти шарифлар ўқилади.

Бугун, 08.11.2019 санасида Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шариф ўқилади:

Учтепа тумани:

  1. “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди. (Манзил: Катта Қаъни маҳалласи, Лутфий кўчаси 55а уй.  Тел.:+998 71 272 91 04)
  2. “Саид Ваққос ота”жоме масжиди. (Манзил: М.Уйғур кўчаси, 591-уй. 147, 53, 114, автобусларнинг “Назарбек” бекати.  Тел.:+998 71 247 50 02)
  3. Муҳаммад Умар ўғли Зокиржоме масжиди. (Манзил: “Нишабариқ” маҳалласи, Ҳамкор кўчаси 18-уй. Мўлжал: “Штаб маркет” дўкони. Тел. :+99 807-96-91, +93 576-77-47)
  4. Абу Ҳанифажоме масжиди. (Манзил: Ўрикзор маҳалласи, Зарафшон кўчаси,15-уй. Тел.:+998 71 274 66 61)
  5. Азиз отажоме масжиди. (Манзил: Бирлик мавзеси, Учтепа кўчаси 54-уй.  Тел.:+998 71 247 76 16, +93 506-47-02 )
  6. Ҳазрати Алижоме масжиди. (Манзил: Назарбек кўчаси, 32-уй. 79, 20, 114, 87 автобусларнинг “Чевар” бекати.  Тел.:+998 71 274 71 11
  7. “Абу Ҳурайра”жоме масжиди. (Манзил: Қорёғди (Содиқ Мирзаев) кўчаси 2а уй.  Тел.:+71 228-54-29, 97.749-17-00)
  8. Лабизахжоме масжиди. (Манзил: “Хуршид” маҳалласи, Атоий 2-тор кўчаси 1-уй.  Тел.:+998 93 490-88-85)

 Олмазор тумани

  1. Ҳазрати имом” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Қорасарой кўча, 49-уй)
  2. Имом Термизий ” жоме масжиди. (Манзил:Себзор мавзеси, Қизил кўча, 96-уй. +71230-45-08.)
  3. Тўхтабой” жоме масжиди. (Фаробий кўча, 13-уй. Телефон: +998 71 244 55 93.
  4. Мирза Ғолиб” жоме масжиди. (Мирза Ғолиб 3-тор кўчаси 36-уй. Тел.: +90 963-82-07
  5. Чимир ота” жоме масжиди. (Манзил: Фаробий кўчаси, 455-уй. Шифокорлар шаҳарчаси. Телефон: +998 90 176-92-37
  6. Дўстжонбой” жоме масжиди. (Пахта маҳалласи, Сағбон кўчаси 9-уй. Телефон: +998 71 229 73 69)

Миробод тумани

  1. “Ал Бадр”жоме масжиди. (Манзил: Сарикўл маҳалласи,  Фидоийлар кўчаси 26-уй. Телефон: +998 71 299 50 38)
  2. “Қўйлиқ ота”жоме масжиди. (Манзил: Қўйлиқ ота маҳалласи, Истиқбол 4-тор кўчаси, 2-уй. +998 71 295 86 83)

 

Мирзо Улуғбек тумани

  1. “Мулла Қосим”жоме масжиди. (Буюк Ипак йўли кўчаси 31 уй. Мўлжал: “Саёҳат” меҳмонхонаси орқа тарафи. Тел.: +998 71 268 81 72, +998 99 842 30 46)
  2. “Авайхон”жоме масжиди. (Қорасувбўйи кўчаси 87а уй. Тел.: +998 71 265 66 26, +97 771-95-33)

Сергели тумани

  1. “Қуддуси шариф”жоме масжиди. (Қипчоқ кўчаси 66-уй.  Тел.: +998 71 257 40 66, 90.952-28-87)
  2. “Маъруф ота”жоме масжиди. (Чоштепа 3-тор кўчаси, 3-а уй. Тел.: +998 71 287 60 65)
  3. Қўшқўрғон”жоме масжиди. (Қўйлиқ 7-мавзеси, Қўшқўрғон маҳалласи У.Маҳмудов кўчаси 1уй. Тел.: +998 71 292 55 04, +99 841-66-16)

 Шайхонтоҳур тумани

  1. Сузук ота” жоме масжиди. (Шайхонтоҳур тумани, Сузук ота кўчаси, 50-уй. Тел.: +998 90 973-76-28)
  2.  “Имом Ҳасан” жоме масжиди. (Ибн Сино 2-мавзеси, “Шодлик” маҳалласи, 2а-уй. +998 71 218 63 57)
  3. Яҳё қори” жоме масжиди. (“Обиназир” маҳалласи, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй. Тел.:+90 949-25-93)
  4. Оқилон” жоме масжиди. (Кўкча Дарбоза кўчаси 27-уй. Тел.: +71 242 50 63, +93 397-96-94)
  5. Яшнобод тумани
  6. Ислом ота” жоме масжиди. (Жўрабек маҳалласи Фарғона йўли кўчаси, 51 уй. Телефон: +99871 299 58 82, +98 314 13 63)
  7. Али ибн Абу Толиб” жоме масжиди. (Ғалабанинг 40 – йиллиги Тузел маҳалла биринчи мавзе, Чўлпон кўчаси 1-уй. Телефон: +998 71 294 43 99)
  8. Аҳмад Яссавийжоме масжиди. (Аҳмад Яссавий маҳалласи, Ховос 1-тор кўчаси 49-уй. Телефон: +998 71 283 59 50, +93 565-12-05)
  9. “Гўзал”жоме масжиди. (Сокин кўча 50 -уй. Тел: 90.323-41-09)


Чилонзор тумани

  1.  Ҳасанхон қорижоме масжиди. (Оқ тепа майдони, Лутфий кўчаси 25а-уй. Тел: +998 71 278 57 84)

Юнусобод тумани

  1. “Минор”жоме масжиди. (Манзил: Минор маҳалласи Минор берк кўчаси 1-уй. Тел. :+998 71 235 17 33)
  2. “Мирза Юсуф (Бодомзор)жоме масжиди. (“Бодомзор” маҳалласи, Боғишамол кўчаси 98-уй.  Тел. :+998 71 234 17 28)
  3.  Умар ибн Хаттоб жоме масжиди. (Манзил: А.Жомий махалласи, Боғиравон 2-тор кўчаси 14 уй.  Тел. :+998 71 226 77 15)
  4. Муҳаммад Носир ҳожи жоме масжиди. (Мирзохожиев кўчаси, 19 уй. Тел. :+998 71 212 44 20, +90 989-30-70)
  5. “Омина” жоме масжиди. (Обод маҳалласи, Ўртасарой кўчаси 30 уй.  Тел. :+998 71 289 00 91, +97 753-46-05)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мадҳ этилган, саловот айтилган давраларга нур ёғилади, қалблар Ул муборак зотнинг исмлари, муборак сийратлари билан ҳушбўй мушк таратади. Бу онда дуолар мустажоб бўлади. Фурсатни бой берманг азизлар, Мавлиди шарифларга марҳабо!

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

Хабарингиз бор, мамлакатимиз бўйлаб кетма-кет масжидларнинг янгидан барпо этилган бинолари фойдаланишга топшириб келинмоқда. Албатта буларнинг барчаси ихлоси баланд халқимиз, орамиздаги Аллоҳнинг байтини обод қилишга ҳарис бўлган кишиларнинг ҳашари, фидокорона меҳнатлари эвазига амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти Асака туманидаги “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди жорий йилда янгидан қуриб битказилган масжидлардан биридир.

 

 

“Масжидимизнинг аввалги ҳолатида ибодатларни эмин-эркин адо этишнинг имкони йўқ эди. Алҳамдулиллаҳ, бугунга келиб, масжидда замон талаблари асосида намозхонларга барча шарт-шароитлар яратилди”, дейи имом-хатиб Хурсандбек Камолов.

Лойиҳада миллий ва замонавий масжидларнинг меъморий услублари уйғунлигига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан меҳроб қисми Қўқон нақш мактаби ва Табриз нақш санъати уйғунлигидаги бетакрор ансамблни ташкил этган.

 

 

Асосий хонақоҳ анча баланд қилиб қурилган бўлиб, ертўла қисм билан бирга икки қаватли масжид қиёфасини кўрсатади. Пастки ва юқори қисмдаги асосий хонақоҳ 700 дан ортиқ намозхонни ўз бағрига сиғдирса, устки қисми ёпилган кенг ҳовлида яна 300-400 киши барча мавсумда ибодат қилишлари мумкин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими  

 

 

 

 

 

 

2018 йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббус -“Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинган эди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган.

 

 

Давлатимиз раҳбарининг БМТ минбаридаги нутқида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат“ эканини қайд этган эди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган.

 

 

Бугунги кунда таълим муассасаларида тизимли равишда ўтказилаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остидаги тадбирлар ана шу халқаро дастур мазмун-моҳиятини етказиш, диниймиз софлигини асрашга қаратилган. Бунда диний соха ходимлари, хусусан имом-хатиблар фаол иштирок этмоқда.  

 

 

Андижон вилоятида янги ўқв йилидан то шу бугунгача умумуий ўрта таълим мактабларида 97 маротаба ушбу йўналишда имом-хатиблар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Имомлар ўқувчиларга динимиз аввало илм дини экани, мусулмон киши яхши ишларда намуна кўрсатиши, ўзга дин вакилларига ҳурматда бўлиш, ота-она, устозга эҳтиром, кийиниш одоблари ва бошқа мавзулардамаъруза қилмоқдалар.

 

 

Суҳбатлар ёш авлод вакиллари учун анча манфаатли бўлаётгани, исломни, ундаги икки дунё бахт-саодатига эриштирувчи гўзал ҳаёт йўлини ўрганаётганлари, саволларига жавоб олаётганларини ўзлари эътироф этиб, бу каби учрашувлар тез-тез ўтказилишини сўрамоқдалар.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

 

 

 

 

 

الخميس, 07 تشرين2/نوفمبر 2019 00:00

Улар яхшиликларга шошилишар эди

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда Сулаймон алайҳиссалом ҳақларида шундай марҳамат қилган:

وَوَهَبْنَا لِدَاوُودَ سُلَيْمَانَ نِعْمَ الْعَبْدُ إِنَّهُ أَوَّابٌ

“Ва Биз Довудга Сулаймонни ҳадя қилдик. У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтгувчидир” (Сод сураси, 30-оят). 

Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссалом ҳақларида бундай марҳамат қилган:

إِنَّا وَجَدْنَاهُ صَابِراً نِعْمَ الْعَبْدُ إِنَّهُ أَوَّابٌ

“Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир” (Сод сураси, 44-оят).

“Аввоб” сўзи “кўп тавба қилувчи”, “кўп тасбеҳ айтувчи”, “кўп зикр қилувчи” деган маъноларни билдиради.

Ҳа, Сулаймон алайҳиссалом оталари Довуд алайҳиссаломнинг  меросхўри сифатида подшоҳ бўлсалар ҳам молу мулк, бойлик, салтанат у кишини Аллоҳ таолони зикр қилишдан, Унга тасбеҳ айтишдан, эртаю кеч Унинг ёди билан яшашдан машғул қилиб қўймади.

Шунингдек, Айюб алайҳиссаломни мусибат, оғриқ, беморлик Аллоҳ таолони зикр қилишдан, Унга тасбеҳ айтишдан, эртаю кеч Унинг ёди билан яшашдан машғул қилиб қўймади.

Пайғамбарлар алайҳимуссаломнинг барчалари ана шундай эдилар. Аллоҳ таоло уларни “Албатта, у солиҳлардандир”, “У қандай ҳам яхши банда”, “Уларнинг ҳар бири сабр қилгувчилардандир”, “Албатта, улар яхшиликларга шошилишар эди ва Бизга рағбат ила ва қўрқиб дуо қилишар эди. Улар Бизга таъзим ила бўйинсунувчи эдилар” каби васфлар билан мақтаган. Улар бутун инсоният учу улкан ибрат эдилар.

Эй Роббим, бизни ҳам Сени доим зикр қилувчилардан айлагин!

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Top