Қуйида келтириладиган дуолар, фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.
Эй Аллоҳ! Менга намозга дангасалик қилмайдиган, уни кечиктирмай вақтида адо этишга ҳарис бўладиган қалб бергин!
*****
Эй Роббим! Ўтган умримизда қилган гуноҳларимизни мағфират этгин ва қолган умримизни ислоҳ қилгин!
*****
Аллоҳ ва Унинг Расулига муҳаббат!
Аллоҳ азза ва жалла ва Унинг Расулидан бошқа барча маҳбублар муҳибларига азобдирлар.
Мустафо Сибоий
*****
Бир журналист Испания диктатори Франкодан «Диктатура нима?» деб сўради. Шунда у «Мутафаккир, зиёли кишиларни жим турадиган қилиб қўйишингдир» деб жавоб берди.
*****
Биргина олма ерга тушиши биланоқ дунё аҳли тортишиш қонуни борлигини билиб олди. Аммо минглаб бегуноҳ, жонсиз жасадлар ерга қулаб тушяпти-ю, дунё аҳли инсонийлик нималигини билолмаяпти.
*****
Аёл ушбу турдаги эркакни сева олмас экан:
- Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
- Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
- Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов