Мақолалар

Юксак фазилатли инсон

1483 йил 14 февраль куни буюк шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган. Буюк ватандошимиз ҳақида машҳур инсонларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз:

  1. Машҳур тарихчи Мирзо Муҳаммад Ҳайдар “Тарихи Рашидий” китобида бундай дейди: “Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.
  2. Жавоҳарлаъл Неру “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобида: “Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”, дейди.
  3. “Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”, деган эди инглиз тарихчиси Эдуард Холден.
  4. “Бобурнома”ни инглиз тилига таржима қилган Уильям Эрскин бундай дейди: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

 

Read 2529 times

Мақолалар

Top