Мақолалар

Заиф ҳадислар тўплами (2-мақола)

Муҳаддислар заиф ҳадисларни ривоят қилган ровийларни алоҳида китоб, баьзида тўплам шаклида жамлашган. Қуйида заиф ровийлар ҳақида биринчи китоб жамлаган мусаннифларни келтирамиз:

  1. Яҳё ибн Саид Ал-Қатон.[1]
  2. Яҳё ибн Маин (ваф.233.ҳ/848.м) .[2]
  3. Али ибн ал-Мадиний[3](ваф.234.ҳ/849.м).[4]
  4. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Барқий ал-Зуҳрий (ваф.249.ҳ/863.м)[5]
  5. Абу Ҳафс Амр ибн Али ал-Фалос (ваф.249.ҳ/863.м) кичик жузьини Ибн Хайр зикр этган.[6] Ундан олинган иқтибослар, китоб ҳадис илми ровийларини жамлаганлигига далолат этади.Уларни жарҳлари ё адолатлари ҳақида сўз юритади.Заиф ровийларни баён этган.[7]
  6. Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий (ваф.256.ҳ/870.м) «Аз-Зуафо-ул кабир» ва «Зуафо-ул сағир» китобларини тасниф этган.
  7. Иброҳим ибн Яьқуб ас-Саьдий ал-Жузжоний (ваф.259.ҳ/873.м).

8.Абу Зараьа Убайдуллоҳ ибн Абдулкарийм ар-Розий (ваф.264ҳ..ҳ/878.м).

  1. Абу Ҳотам Муҳаммад ибн Идрис ар-Розий (ваф.277.ҳ/891.м)[8] «Зуафо» китобини тасниф этган.[9]
  2. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исҳоқ ал-Ҳарбий (ваф.285.ҳ/898.м) «Зуафо» китобини тасниф этган.[10]
  3. Абу Усмон Саьид ибн Амр ал-Барзаий (ваф.292.ҳ/905.м) «Аз-Зуафо вал каззабун вал матрукун мин асҳобил ҳадис»(Ҳадис аҳлидан заиф,каззоб, ҳадиси тарк этилганлар) китобини тасниф этган.
  4. Аҳмад ибн Шуайб ан-Насойи (ваф.303.ҳ/916.м) «Зуафо вал матрукун» (Заиф ва ҳадиси тарк этилган ровийлар)китобини тасниф этган.
  5. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Али ибн ал-Жоруд (ваф.307.ҳ/920.м)[11] «Зуафо» китобини тасниф этган.
  6. Абу Яҳё Закариё ибн Яҳё ас-Сожий (ваф.307.ҳ/920.м)[12] Манбада маьлумот берилишича китоб ҳадис ровийларини ,куняларини, нисбатларини,туғилган жойларини ,жарҳларини ,ровий эьтиқодини,ривоятлардан баьзи намуналарни,улардан қози вазифасида ишлаганларни,гоҳида ровийлар вафоти санасини жамлаган.[13]
  7. Абу Хузайма Муҳаммад ибн Исҳоқ (ваф.311.ҳ/924.м)[14] «Зуафо» китобини тасниф этган.
  8. Муҳаммад бин Аҳмад ибн Ҳаммад Дулабий (ваф.320.ҳ/932.м).
  9. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр Ақилий (ваф.322.ҳ/934.м) ўзининг «Зуафо» китобини тасниф этган.
  10. Абдулмалик ибн Муҳаммад ибн Удай Журжоний (ваф.323.ҳ/935м).
  11. Абу Ал-Араб Муҳаммад ибн Аҳмад бин Таййиб ал-Қайровоний [15](ваф.353.ҳ/964.м).
  12. Абу Али Саид бин Усмон ибн ас-Сакан[16] (ваф.353.ҳ/963.м).
  13. Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳиббон ал-Бустий (ваф.354.ҳ/965.м) «Маьрифатул мажруҳийн минал муҳаддисийн» (Муҳаддислардан жарҳ қилинганларни билиш) китобини тасниф этган.
  14. Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Адий ал-Журжоний (ваф.365.ҳ/976.м) «Ал-Комил фи зуафойи ар-рижол» китобини тасниф этган.
  15. Абул Фатҳ Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-Аздий (ваф.374.ҳ/985.м).
  16. Абу Аҳмад Ал-Ҳоким ал-Кабир (ваф.378.ҳ/989.м) «Зуафо»[17] китобини тасниф этган.
  17. Абулҳасан Али ибн Умар Дорақутний (ваф.385.ҳ/996.м) «Зуафо вал матрукийн» китобини тасниф этган.[18]
  18. Умар бин Аҳмад ибн Усмон ибн Шохин Бағдодий (ваф.385.ҳ/996.м) «Зуафо» китобини тасниф этган.[19]
  19. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Ҳаким ал-Нисабурий (ваф.405.ҳ/1015.м) «Ал-Мадхал илас саҳиҳ» китобини тасниф этган.[20]
  20. Абу Наим ал-Исбаҳоний (ваф.430.ҳ/1039.м) «Зуафо» китобини тасниф этган.[21]
  21. Ал-Хатиб Ал-Бағдодий (ваф.463.ҳ/1071.м) «Зуафо»[22] китобини тасниф этган.
  22. Абу Фазл Ибн Тоҳир Ал-Мақдиси (ваф.507.ҳ/1114.м) «Аз-Зайлу алал комил» китобини тасниф этган.

 

Фахритдин ХУДОЙНАЗАРОВ,

Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази илмий ходими.

 

[1] Аз-Заҳабий:«Сийару аьломин нубало»китоби 9-жилд 183-бет. «Мезонул эьтидол» китоби 1-жилд 1-бет.

[2] Ундан бир неча варақ Аҳмад солис кутубхонасида 264:6 рақами остида сақланган. Анқара соиб 1557(Сезгин:«Таьриху туросил араб» китоби 292-бет.) Унга Ибн Ал-Мулқин «Бадрул мунир» китобида ва «Тахрижу аҳодиси рофьил кабир» китобида ишора қилган.

[3]Ал-Моликий: «Тасмияту мо варада биҳи ал-Хатиб» китоби Дамашқда 399 рақамда сақланади. Ал-Хатиб ундан «Таьрихул Бағдод»китобида  кўп иқтибос келтирган.(Акрам Умарий: «Маворидул Хатиб» китоби 318-бет.).

[4] «Ҳадиятул орифийн» китоби мусаннифи Абу Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Мадоиний вафоти (ваф.225.ҳ/840.м) ни « Ҳадис ровийларини заифлари» номли  китобига ишора қилган.У ишора қилган манба  янги манбаьлардан ҳисобланади.Қадимги манбаьларда уни сўзини тасдиғини топмадим.Валлоҳу аьлам(«Ҳадиятул орифийн» китоби 1-жилд 672-бет).

[5] Мағлатой:  «Икмолу таҳзибил камол» 138-бетда ундан иқтибос келтирган.

[6] Ибн Хайр: «Феҳраст» 212 Саховий: «Эьлону бит-тавбих» 586-бет.

[7] Акрам Умарий: «Маворидул Хатиб» 319-бет.

[8] Аз-Заҳабий: «Муқадимат-уз зуафо» 1-жилд 4-бет.

[9] Аз-Заҳабий: «Муқадимат-уз зуафо» 1-жилд 4-бет.

[10] Аз-Заҳабий:  «Алмуғний физ зуафо» китобида ундан иқтибос келтирган. Муқаддимада унга суянишини билдирган.4-бет.

[11] Ибн Ҳажар: «Таьжилул манфаьа» 247-бет, «Лисонул мезон» 1-жилд 34-бет,4-жилд 83-84-85-бетлар, «Таҳзибут таҳзиб» 3-жилд 222-бет.

[12] Ибн Ҳизам бу китобни тадқиқ этган.Китобни кичик ҳажмга келтирган.Алифбо асосида тартиблаган.Машҳурлиги жиҳатидан китоб кенг тарқалган. Сожийнинг китобида аралаш хатолар бор эди.Ибн Ҳизам бунга китобида эьтибор бермаган.Хатолар бошқа китобларда ҳам таьсир этган.(Абу Абдураҳмон ибн Уқайл аз-Зоҳирий Ибн Ҳизам минг йил ичра китоби 2-жилд 57-бет.Ал-Ҳофиз ал-Қатондан нақл қилинган. ал-Қатон фикрини қисқача Заҳабийни  «Мезон» китоби 3-жилд 90-бетга қаранг)Ибн Ҳажар: «Таҳзибут таҳзиб» китобида 2-жилд 36-37-49-бетларда ва бошқа мавзуларда иқтибос келтирган. Мағлатой «Шарҳи Сунани ибн Можа» 1-жилд 1-боб 179а ва «Аз-заҳрул босим» китоби 258а да иқтибос келтирган.

[13] Акрам Умарий: «Маворидул Хатиб» китоби 325-бет.

[14] Аз-Заҳабий: «Муқадимат-уз зуафо» 1-жилд 4-бет.

[15] Ибн Ҳажар: «Таҳзибут таҳзибда» 2-жилд 153-159-бетлар,3-жилд 59-бет, «Лисонул мезон» 1-жилд 187-бетда,Мағлатой: «Икмолу таҳзибил камолда» кўп мавзуларда 1-жилд 6а ,12а да иқтибос келтирганлар.

[16] Ибн Хайр: «Ал-Феҳрест» 211-бетда зикр этган.

[17] Ибн Бадрон «Таҳзибу таьрихи Ибн Асокир» 2-жилд 436-бет ,Аз-Заҳабий  «Ал-Муғний» 1-жилд 70-бет.

[18] Ибн Бадрон «Таҳзибу таьрихи Ибн Асокир» 2-жилд 436-бет ,Аз-Заҳабий «Ал-Муғний» 1-жилд 70-бет.

[19] Ибн Ҳажар: «Лисонул мезон» 1-жилд 34,348,4-жилд 72,58,81-бет, Аз-Заҳабий «Ал-Муғний фий зуафо» 1-жилд 5-бет .Бу китобдан кўп иқтибос келтирган жумладан 1-жилд 46,55-бет. Доктор Абдураҳим Қашқарий китобни нашрдан чиқарган.

[20]Хокимни «Ал-Мадхал» номли 2 дона китоблари бор. «Ал-Мадхал ило маьрифати иклил» (Ҳадис боғчасига кириш)Ҳалабда 1352ҳда нашрдан чиққан. «Ал-Мадхал ило маьрифатис саҳиҳайн»  (Икки саҳиҳга кириш)Шаҳид Алида 2:346 рақам билан сақланади. 75 варақдан иборат.(Сезгин: « Таьрихут турос» 1-жилд 368-бет.

[21] Мағрибнинг Фас Шаҳри Қаруйин кутубхонасида 70-(199е)рақам билан сақланади. Мактабатул жомеатил Қаройинни нодир қулёзмалар рўйхатига қаранг. Доктор Форруқ Ҳамода бу китобни тадқиқ этган. Абу Нуаймни «Ал-Мустахражу ало саҳиҳи Муслим» китобини муқаддимасига баён этилган.

[22]Аз-Заҳабий: «Муқаддиматуз зуафо» китоби 1-жилд 5-бет.

Read 1926 times

Мақолалар

Top