Мақолалар

Имонли одам – энг бой одам

Фазилатлар ичида энг гўзали қаноатдир. Қаноатли киши чинакам бахтиёрдир.

Китоб ўқишдан тўхтаган одам фикрлашдан ҳам тўхтайди.

Мард одамгина нафсини жиловлай олади.

Энг бой одам имонли одамдир.

Мусибат етганда меҳнатга берилинг. Уни енгишга ёрдам беради.

Барака истасанг, мулойим бўл, нажот тиласанг, ростгўй бўл!

Тилни тийиш санъати бутун санъатнинг пойдеворидир.

Қалби гўзал бўлган одамга яқинлашаверинг, яхшилик кўрасиз.

Инсоннинг солиҳ амалигина абадийдир.

Бугуннинг қийинига чидасангиз, эртанинг ҳузурини кўрасиз.

Саҳарда турган кишигина савобу баракадан баҳраманд бўлади.

Умид билан яшанг, ноумидлик шайтон васвасасидир.

Сизни улуғлаганни улуғланг, сизни ёмон лаганларга яхшилик қилинг, иккала ҳолатда ҳам сиз улуғланасиз.

Яхши амаллар аёл кишини зийнатлайди, уни янада гўзал ва назокатли қилади.

Тўлқин МУҲИДДИН,
меҳнат фахрийси

“Ҳидоят” журналининг 2022 йил 10-сонидан олинди

Read 2257 times

Мақолалар

Top