Мақолалар

Ихлос… У бугунда унутилган Қуръоний қадрият (1-қисм)

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон ал-Бутий

Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг Китобидаги ажойиб ўқдек кўрсатмаларга эга бўлган муқаддас сўз бугунга келиб унутилган нотаниш нарсага айланиб қолди. Айниқса бу исломга даъват этувчи фаол кишиларнинг фаолият майдонида кўрина бошлади. Ҳусусан исломий жамиятни барпо этиш ташвишини қилиб юрганларда намоён бўла бошлади.

Аллоҳ азза ва жалла китобидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган бу муқаддас калима, бизлар Аллоҳнинг Китобида такрор ва такрор ўқиётган ихлос сўзидир. Аллоҳ таоло ушбу сўзни қанчалар аҳамиятлик эканини Китобида ифода этиб, инсонни Аллоҳга яқинлаштирадиган, тоатнинг қабул бўлишини ўзида сақлаган сирли белгини бизга баён қилиб берган.

Бу мўмин инсонни амалларида айланиб юрадиган руҳдир.

Ихлос сўзида қабул бўлиш маънолари уфириб туради. У инсонлар орасидаги улуғ даражали соғлом инсоний алоқаларни тиклаш ҳаракатини беради. Мана шу муқаддас калима, яна қайтариб айтаман, нотаниш нарсага айланди, балки кўп жамиятларимизда унутилиб бўлди. Айниқса исломий даъват ишлари ҳаракатида афсонага айланиб қолди.

Лекин ихлос нима у – эй Аллоҳнинг бандалари?

Ихлос қисқа сўз билан айтганда, у Аллоҳ азза ва жаллага содиқликдир. Бошқа ибора билан айтганда: Аллоҳга бўлган ихлос, қилаётган ишингда фақат бир ғояни хоҳлашинг у ҳам бўлса ҳеч қандай бошқа ғоя аралашмаган ягона Аллоҳнинг розилигига етиш ғоясидир. Мана шу ихлосдир. Мана шу ҳақиқатдир. У бўлмаса барча амалларимиз мазмуни йўқ бир шаклларга, маъносиз рамзларга айланади.
Балки сизлар маъноси йўқ бўлган офатни ёки ушбу сўз ҳақиқатини мулоҳаза қилиб кўрарсизлар.

Мазмуни Аллоҳнинг ризо ва раҳмати тушишини сўраш учун йўналиш деб фараз қилинган тоатлар ҳам жуда кўп. Бироқ сен ўйлаб қарасанг, ушбу тоатларнинг мазмуни шаҳватни амалга оширишдаги хоҳиш эканини кўрасан. Шунингдек уларда ҳавои истакларини амалга оширишдаги, адоват ёки нафрат нафасларини чиқаришдаги ҳамда тарафкашлик ва мутаассиблик таомини едиришдаги хоҳишларни учратасан. Булар суратдаги тоатдир, мазмуни эса бошқа.

Шу ўринда мен сизларга бир нарсани айтаман: Ҳаётимда жуда кўп анжуман ва конференцияларга таклиф этилдим, ҳаммасга ёки айримларига иштирок этдим. Лекин мен, анжуманга чақирувчиларни бирор кун ихлос масаласини ўз анжуманларининг белгиси қилиб олганини ёки муҳокама ва учрашувларининг бир бўлагида шу тўғрисида сўз юритилганини эслай олмайман. Чунки бу анжуман ва конференцияларнинг истаги кўриниш, шакл ва натижалар мусобақасидан иборат бўлиб унда ихлос кўринмайди.

Бу баён қилишимиз керак бўлган ҳақиқат балки биз азоб-уқубатларини бошдан ўтказаётган улкан мусийбатга ўҳшайди. Агар Аллоҳ йўлидаги ихлос мукаммал бўлганида биз азоб чекаётган бу қийинчиликга сира йўлиқмас эдик.

Агарда муносабатларимиз ва учрашувларимизда ҳамда жамиятларимиз ва қўшнилар билан бўлган алоқаларимизда Аллоҳ йўлидаги ихлос бўлганида ушбу мусийбат буткул йўқ бўлар эди.

Кўрмаябсизларми, биз бугунги кунда Аллоҳ йўлидаги жиҳод номи билан курашаябмиз. Бугунги кунда бу сўз қулоқларингизга кўп бора такрор эшитилаётганини сезмаябсизларми?

Аллоҳ йўлида жиҳод қиламан деб унинг якуни Алооҳ таолога иймон келтирган мўминлар ва айибсиз тинч аҳолини ўлдиришдан иборат бўлмоқда.

Аллоҳ йулида жиҳод қиламан деб унинг ҳосили бузғунчилик ва вайрон бўлишга бориб етмокда. Ваҳолангки Аллоҳ таоло бузғунчиликни тўғрилашга буюрган.

Нима учун исломнинг бебаҳо қадриятлари ва бу диннинг асосларини ўйин қилиш кўринишларини кўраябмиз. Унинг ўзига берилган номи қани? Нима учун бундай? Чунки ихлос йўқ. Чунки муносабат, унвонлар. Бу унвонлар билан бўладиган амалий муносабат эса дунёвий ишлардир. Нафрат мутаассиблик сиёсатини амалга оширишдир. Бу бор ҳақиқатдир.

Лекин муқаддас сўз далолат этаётган ихлоснинг ҳақиқати бўлганида ва уни қалбларда топганингда ишларнинг барчаси шу каби бўлармиди? Йўқ бундай бўлмас эди.

Келинг бир суриштириб кўрайлик: 
Ихлосининг маъносини билдинглар, энди борлиғимиз ва вужудимизда Аллоҳга бўлган ихлос неъматини ўрнатишимиз учун қандай восита бор?

Бу саволга жавоб беришим учун унинг таърифида айтган нарсамни сизларга яна эслатиб ўтаман: Ихлос бу Аллоҳ билан бўлган муносабатда содиқ бўлишдир. Ёки Аллоҳнинг буйруғини бажариб қилаётган тоатларингизда фақат бир ғояни хоҳлашингиз, у ҳам бўлса ҳеч қандай бошқа ғоя аралашмаган ягона Аллоҳнинг розилигига етиш ғоясидир.

Демак ихлоснинг макони қалбдир. Чунки мақсад фақат қалбдан жой олади. Чунки садоқат самимий кўнгилда топилади. Лекин қалб билан мусобақалашадиган турли интилишлар ва ёмонликлар жуда кўп.

Қалб шаҳват ва истакларни, мутаассиблик ва тўс-тўполонларни пайдо қиладиган нарса. Қалб нафрат ва адоватларни пайдо қиладиган нарса. Буларнинг барчаси қалбни эгаллаб унинг ҳуржунларини (тармоқларини) босиб олишни хоҳлайди. Агарда мана шу сабаблар ғолиб келиб қалбнинг негизини эгаллаб олса энди у ерда Аллоҳнинг ризолигни топадиган мақсадга жой қолмайди. У қалбда Аллоҳ билан бўлган муносабатда содиқ бўлишга жой қолмайди. Чунки қалб эгалланиб бўлган. Шунинг учун тоатлар шакл ва кўринишда амалга ошмоқда.

У тоатларни, қалбни эгаллаб олган нафратлар, адоватлар ва ҳавои истаклар бошқаради. Аммо доимий ўқилаётган Аллоҳнинг Китоби тоатларимизда ихлос мазмунини пайдо қилишимиз ва ибодатимизга жон киритишимизга такрор ва такрор эътибор қаратади. Одамлар эса бундан жуда бандлар.

“Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга буюрилган эдилар”. Баййина 5.

Бас энди Аллоҳга ибодат қил, унга бирор нарсани шерик қилма. Аллоҳ субханаҳу ва таоло ушбу ихлосни ўзининг сўзи билан таржима қилиб беради.
“Сен: «Мен ҳам сизларга ўхшаган башарман. Менга, шубҳасиз, илоҳингиз битта «илоҳ» экани ваҳий қилинди. Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин», дегин”. Каҳф,110.

Одамлар бу нидони эшитишдан жуда бандлар.

Агар ихлос бор бўлганида эди, сурат ўз мазмуни билан бирлашиб кетар эди. Шундан сўнг талаб қилинаётган нарса амалга ошиб Аллоҳ субханаҳу ва таоло бизларга ўз раҳматини тўла намоён қилар эди.

Яна қайтариб айтаман: Ихлосга эриштирадиган восита нима?

Айтганимдек муаммо бу ҳавои нафслар, баъзи вақтларда бўлиб турадиган мутаассиблик ва тўс-тўполонлар мана шулар қалбни эгаллаб унинг устидан ғалаба қиладиган нарсалардир.

(Давоми бор)

Тошкент шаҳар “Эшонгузар” жоме масжиди имом-хатиби
Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
Манба: www.vakillik.uz

Read 7095 times

Мақолалар

Top