Мақолалар

Дуодан олдин тавба лозим

У: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадъя этгин…” (Сод сураси, 35-оят).

Сулаймон алайҳиссалом дуоларини тавба ва истиғфор билан бошладилар. (Ваҳоланки анбиё алайҳимуссаломларнинг барчалари гуноҳ содир этишдан маъсумлар.) Бу пайғамбарларнинг фаҳми ўта кучли бўлгани ва илмларининг юксаклигидандир. Чунки дуонинг ижобатини гуноҳчалик бирор нарса тўса олмайди.

Баъзан банда Роббисидан бирор нарсани сўраб, дуо қилади. Шу ҳолатда банда билан дуосининг ижобати ўртасига ўша банда бардавом содир этаётган гуноҳи тўсиқ бўлиб туриб олади.

Агар сенинг ҳам дуоларинг ижобат бўлмаётган бўлса, амалларингни ҳисоб китоб қилишга кириш. Яхшилаб ўйла, қайси гуноҳга чуқур шўнғигансан. Ўша гуноҳинг дуоингни ижобат бўлишидан тутиб турибди.

Дуоинг ижобат бўлавермаганидан “Балким кўп нарса сўраётганим учун Аллоҳ менга бермаётгандир”, деган хаёлларга борма. Аллоҳга нисбатан бирор иш кўп ҳисобланмайди. Сулаймон алайҳиссалом  Аллоҳдан жинларни бошқариш, шамолни бўйсундириш, қуш тилини билиш каби кўп ва катта нарсаларни сўраган эди. Аллоҳ таоло у зотга сўраган нарсаларини, барчасини берди. Лекин у зот ҳам  сўрашдан аввал тавба қилган эдилар.

Масъул раҳбар "Тиллар" кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов.

Ёзди: 203-гуруҳ талабалари.

Read 1266 times

Мақолалар

Top