Мақолалар

Барча жиноятлар  давоси

Ҳар бир давлат ўз аҳолисининг  тинч,  хотиржам ва  фаровон ҳаёт кечиришигаатижа эса ҳаммага маълум.кўндаой соҳа мутахасислари олдига кўндаоанг қўйиш мумккин.ва тақво бўлмаса, ҳар қадамида раҳбарига нис масъулдир. Зотан, давлатнинг вазифаси – шу ўзи. Демак,  давлатнинг  олдида турган энг долзарб масалаларидан  бири, нотинчлик манбаи бўлмиш жиноятнинг ҳар қандай турига қарши муросасиз равишда курашмоқдир.  Бу ишда жамият аъзолари ҳам қўлидан келганича ҳаракат қилмоғи  лозим. Қолаверса,  ҳозирда жамиятимизда буюк ислоҳотлар амалга ошириляпти. Ана шундай муҳим паллада, юртбошимиз бошчилигида жиноятчиликка қарши оммавий кураш олиб борилаётган жараёнда лоқайдлик қилиб “қани кўрайлик-чи нима бўлар экан”, қабилида иш тутиб туриш  ярашмайди.

Демак, ҳар бир соҳа мутахассиси ўз соҳасидаги жиноятларга қарши курашмоғи  даркор. Шу билан бирга, умумий жиноятларга қарши курашишда ҳам уюшқоқлик зарур. Биз, диний соҳа ходимлари эса ҳар доимгидек бундай савобли ишларда энг фаоллардан бўлмоғимиз керак. Зотан, бу – давр талабидан келиб чиққан оддий кураш эмас, балки Аллоҳ таолонинг буйруғидир.

Динимизда   жиноятга қарши кураш, у содир этилгандан кейин эмас, балки унинг олдини олмоқликдан бошланади. Зотан, шифокорларда “Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олмоқ осондир”, деган нақл бор. Ушбу мақолнинг  қийматлилиги унинг шариатимиз кўрсатмасига мувофиқ келишидир.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илк даъвати ҳам айнан ўша даврдаги энг кўп тарқалган, нафақат, бир мамлакат балки, бутун ер куррасини  қамраб олган жаҳолат деб аталган касалликка қарши курашишдан бошланган эди.  Аёнки, жаҳолат ҳоким бўлган жамиятда ҳеч нарса жиноят бўлмай қолади, аниқроғи, ўша жамиятнинг ўзи жиноятчи жамият тусини олади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илоҳий тарбияга асосланган ҳолда жамиятни қоплаб олган жиноятларга барҳам бериш учун астойдил курашга киришдилар.  У зотнинг ўта машаққатли ва хатарли вазифани бажаришида Аллоҳ таолонинг Ўзи қўллаб-қувватлаб турди. Ислоҳотлар аввало барча дардларнинг боши, иллат ва жиноятларнинг онаси бўлмиш, ширкка қарши курашишдан бошланди.  Зотан, ширкнинг олдини олмасдан туриб қилинадиган ислоҳотлар бесамар бўлиши кундек равшан. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, нубувват даврининг  аввалги ўн уч йилида фақат ширкка қарши курашдилар. Шу йиллар давомида нозил бўлган оятлар ҳам асосан  мазкур мавзуга оид эди. Мазкур ҳақиқатни Маккий бўлган барча сураларда кўришимиз мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг якка шахсларга ёки жамоатга нисбатан қилган даъватларидан ҳам билишимиз мумкин. Қолаверса, шу йўсинда ўтказилган ислоҳотлар барча расулларга тегишлидир.

Демак, Аллоҳнинг барча расуллари ўз қавмларини тарбиялаш ва уларнинг жамиятида мавжуд бўлган жиноятларга қарши курашишни аввало қалбни поклашдан  бошлаганлар. Ҳаммамизга  маълумки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло илоҳий китобларни нозил қилган ва  инсонларга тўғри эътиқодни баён этишлари учун ўз расулларини юборган зотдир. Чунки Аллоҳнинг барча амр ва қайтариқларига асос бўлган  энг катта қоида – шу.

اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ

Аллоҳга сиғинингиз! Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ.

У ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларига итоат этувчи  ва Аллоҳнинг Расулини буйруқларига ҳам итоат этувчидир.  Демак, барча расуллар ўз қавмини мазкур усулга асосланган ҳолда даъват  қилганлар. Аллоҳ учун хузуъ ва хушуъ қилишга чақирганлар. Шу билан бирга фақат ёлғиз Аллоҳ таолога ихлос билан ибодат қилмоқликка чақирганлар. Мазкур қоидага эса “ Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай Илоҳ йўқдир ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир” деган калимайи тоййибани унвон қилиб қўйди. Кимда-ким мазкур калимани тили билан айтиб, қалби билан тасдиқ этса бас, у мусулмондир. Агар инсон эътиқодий тарафдан яхши тарбия топган  бўлса, у имоннинг тақозаси бўлган амалларни ҳам ҳеч иккиланмай амалга ошира олади. Имони қувватли инсон ўз Раббисининг таклиф ва буйруқларига лаббай деб жавоб бера олади. Мазкур эътиқодни соф эътиқод дейиладики Аллоҳ таоло инсонларни ана шу фитратда яратган.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади, бизнинг ҳозирги ҳолатимиз билан бундан бир ярим минг йил аввалги ҳолатни таққослаш мумкинми?  У даврда ширк  авж олган эди, ҳозир эса ундай эмас-ку дейиши мумкин. Тўғри, зоҳиран олиб қараганимизда таққослаш умуман тўғри эмасга ўхшайди. Лекин маънан ва ботинан олиб қарайдиган бўлсак бир қанча ўхшашликлар бор.  Жоҳилият давридагилар ошкора ширк келтирган бўлсалар, ҳозиргилар махфий, яъни маънан ширк келтирадилар. Жамиятдаги аксар жиноятларнинг  асосий сабаби ҳам шунда. Зотан, ҳар қандай жиноятчи “менинг бу қилмишимни ҳеч ким кўрмаяпти” деб ўйлайди. Шунинг ўзи кичик ширк эмасми? Барча жиноятларни шунга қиёс қилиш мумкин. Масалан, бирор корхона ёки муассаса ходимлари қалбида Аллоҳга нисбатан ҳақиқий имон, ишонч ва тақво бўлмаса, ҳар қадамида раҳбарига нисбатан хиёнат, жамиятга нисбатан жиноят, Аллоҳга нисбатан эса гуноҳ содир этиши мумкин.  Таълим соҳасида ҳам қанчадан-қанча қора кўз, соф қалб соҳиблари бўлмиш  ёшларимизга тарбия беришга масъул бўлган устозлар ўзларининг вазифаларига лоқайдлик билан қараса, мазкур вазифа Аллоҳ тарафидан ўзларига берилган омонот эканини ҳис қилмаса, “мудир ёки раҳбарлар кўргани йўқ-ку” деб, ўз масъулиятларига хиёнат қилаверадилар. Чунки улар Аллоҳ барчасини кўриб, ҳисоб-китоб қилиб тургани, эртага қиёмат кунида жазосини беражагини ўйлаб ҳам кўрмайди. Шу ишлари махфий ширк эмасми? Агар мазкур хиёнат тиббиёт ходимларида бўлса-чи? Беморлар кимга дардларини айтсин? Ватан ҳимоячилари, чегарачиларда бўлса-чи? Ота-онада бўлса-чи? Эру хотинда бўлса-чи? Қисқаси, мазкур саволни жамиятнинг ҳар бир аъзоси олдига кўндаланг қўйиш мумкин. Натижа эса ҳаммага маълум.

Демак, инсоннинг қалби Аллоҳга бўлган имон, тақво ва муҳаббат билан тўлмас экан, ундай  қалб соҳибларидан ҳар қандай жиноятни  кутиш мумкин. Чунки бундай жиноятчилар одатда қандайдир шахслардан, қонун ҳимоячиларидан қўрқади. Улар эса жиноятчиларни ҳар доим ҳам назорат қила олмайди. Қуйида эса жиноятчиликнинг олдини олиш учун энг самарали бўлган муолажа бу – юқорида биз келтириб ўтган услуб эканини асословчи бир ҳикояни илова қилмоқчимиз.

Ҳазрати Умар  розияллоҳу анҳу одатига мувофиқ бир куни кечаси шаҳар кўчаларини айланиб юрсалар бир девор ортидан: “Қизим! Сенга сутга озгина сув қўшгин деяпман” деган, овоз эшитилибди. Унга жавобан эса: “Онажон, Амирал мўминин Умар бизларни бундай иш қилишдан қайтарган-ку”, дебди. Она эса: “Менинг айтганимни қилавер, ҳозир Умар йўқ, у кўриб ўтирибдими”, дебди.  Қиз:       “Онажон, Амирал мўминин Умар кўрмаганда ҳам, унинг Раббиси – Аллоҳ кўриб турибди-ку”, дебди.

Қиссадан ҳисса шуки, агар инсоннинг қалбида Аллоҳга бўлган имон, ишонч мустаҳкам бўлса шу туйғу ўз эгасини ҳар қандай гуноҳдан, жиноятдан  қайтаради. Зотан, бундай инсон ўзини доимий  ҳолда Аллоҳ таолонинг  назорати остида эканини билади, ишонади ва имон келтиради. Шунинг учун ҳам унга алоҳида кузатув ёки назорат шарт эмас.  Мазкур муолажа ўзининг буюк натижасини берди. Жаҳолат борасида дунёга достон бўлган мушриклар, жиноятнинг ҳар қандай турини фахр билан амалга оширадиган тажовузкорлар, имон неъматига  мушарраф бўлганларидан кейин, ижобий тарафга шу даражада ўзгардики, ҳатто уларни ўз туғишганлари ҳам танимай қолдилар.  Бу ҳақиқатни тўлиқ англаб етишимиз учун бир неча мисоллар келтириб ўтамиз.

 وَلَا تَقْتُلُوا النَّفْسَ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ

Аллоҳ тақиқлаган жонни ўлдирмангиз, магар ҳақ (шаръий сабаб) билангина мумкин.

Мазкур қайтариқдан кейин барча мусулмонлар қотилликдан тийилдилар. 

وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا

Шунингдек, ўзларингизни* (бир-бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир*.

 Ушбу ояти карима ҳукми ила ўз жонига қасд қилиш барҳам топди. 

 

وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ

(ҳар бир) тириклай кўмилган қиздан сўралганида

 بِأَيِّ ذَنْبٍ قُتِلَتْ 

«не гуноҳи учун ўлдирилган?»  – деб.

Бу ояти карима билан эса ўз қизларини тириклай ерга кўмишга барҳам берилди. 

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

“Эй, имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз*.

Мазкур оят билан эса бирданига май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан экани эълон қилиниб барчаси ҳаром қилинди. Шу куни Мадина кўчаларида хамр сел бўлиб оқди. Барча ўз уйидаги маст қилувчи ичимликларни идишлари билан олиб чиқиб кўчаларда синдирди. Шундан кейин  хамр ичишга мутлақо барҳам берилдики, натижада ҳеч ким хамр ичиш тўғрисида гапириш нарёғда турсин, у ҳақида ўйламай ҳам қўйди.

 

 وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا

Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир.

Ушбу ояти карима ила жамиятдаги энг авж олган иллатлардан бири зинога ҳам барҳам берилди. 

وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ وَحَرَّمَ الرِّبَا

Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган.

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ

Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!

Мазкур икки ояти карима орқали моддий бойлик орттиришнинг барча ботил йўллари ҳаром қилинди. 

Бундай мисолларни жуда ҳам кўп келтириш мумкин, лекин мақсад у эмас. Бизнинг асосий мақсадимиз, динимиз ўз вақтида жиноятларга қарши қандай услуб ва йўналиш билан кураш олиб боргани ва унинг қай даражада самарали бўлганини билиш  ва  мазкур услубни ҳозирги кунимизда ҳам қўллашдир. Зотан, мазкур услуб ҳар қандай замон ва маконда қўлланилганда ўзининг ажойиб самарасини берганки, бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор эта олмайди. Ҳозирда жонажон юртимизда шу даражада кенг кўламли ислоҳотлар бўляптики, бундай жараёнда жимгина туруверишнинг ўзи катта жиноят. Шундан келиб чиқиб биз аҳли илмлар ўзимизнинг илмий салоҳиятимиз билан халқимиз, хоссатан ёшларимиз ўртасида авж олиб бораётган жиноятларнинг барча турларига қарши қамишдан бел боғлаб курашишга киришимиз керак.

Исҳоқжон БЕГМАТОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси  

Масжидлар бўлими ходими

ЎМИ матбуот хизмати

 

Read 5291 times

Мақолалар

Top