muslim.uz
The ulemas (religious scientists) from Tatarstan are very happy.
On November 24th the delegation of ulemas (religious scientists) visited Samarkand region. The guests were received by Mr. Ibrohim Inomov, Deputy Chairman of Muslim Board of Uzbekistan. The first day of the visit was Friday so the guests performed Friday prayer at Imam Buhari Grand Mosque and made sincere supplications for the strong relationships between two countries.
During the visit to Imam Buhari Shrine Zayniddin Eshonqulov, Head Imam of Samarkand region gave profound information about the great hadith scholar – Imam Buhari, about his life, scientific heritage and how his heritage is preserved and also how government is giving much attention to further study of his works. During his speech Mr. Eshonqulov noted that the complex is under special attention of President Shavkat Mirziyoyev and in recent future the place will once again experience some renovation.
After having visited the Tomb of Imam Buhari, the delegation from Tatarstan and religious scholars and imams from Samarkand held the meeting on developing Ziyarat tourism development.
During the gathering the sides exchanged opinions on organizing tourism, implementing all opportunities on maximum level, strengthening relationships between brotherhood natons.
The guests noted that people in Tatarstan are willing to visit Imam Buhari’s Shrine and see with their eyes the great historical heritage. The visit of the delegation is the beginning of grand scale ziyarat tourism between two countries and in the nearest future the number of visitors will increase.
The guests from Tatarstan underlined that tatar ulemas always wanted to visit Uzbekistan, but there has not been much opportunity as we have today. But, nowadays all efforts to increase ziyarat tourism is making visits easy and possible. On its turn tatar delegation invited Uzbek scholars to visit Tatarstan. Guests also visited Saint Daniel Shrine and The Registan Ensemble.
(translated by Alisher Sattarov)
Қоҳирада халқаро симпозиум ўтказилади
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро Ислом ташкилоти (ISESCO) шу йилнинг 4 декабрь куни Қоҳирада “Экстремизмнинг араб маданий мероси келажагига салбий таъсири” мавзуида ўтказиладиган халқаро симпозиум ишида иштирок этади. Мазкур симпозиум Араб давлатлари иттифоқи билан “Ал-Азҳар” университети ҳамкорлигида ташкиллаштирилиб, унда араб давлатларидаги маданий меросни муҳофаза этиш соҳасида иш олиб борувчи ташкилотлар ва муассасаларнинг етук мутахассислари қатнашади.
Симпозиум ишида иштирокчилар “Меросимиз ўтмишда ва ҳозирда”, “Самовий динларнинг маданий меросга муносабати”, “Терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши курашда ёшлар ва тарбиянинг ролини ошириш”, “Терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши курашда маҳаллий ташкилотлар ва матбуотнинг ролини ошириш”, “Келажакда араб маданий меросини муҳофаза этишни назорат қилишдаги “Ал-Азҳар” университети ва “Араб давлатлари иттифоқи роли” ва бошқа шу каби мавзуларни муҳокама этадилар. Тадбирда ISESCO ташкилотининг маданий ҳамкорлик масалалари бошқармаси мутахассиси Доктор Салоҳиддин ал-Жаъфаровий иштирок этади.
Халқаро алоқалар бўлими ходими
Илёсхон Аҳмедов тайёрлади
Хулқи Қуръон бўлган зот
Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим. Аллоҳга беадад ҳамд-у саноларимиз, севикли Пайғамбаримиз Муҳамммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруд-у саловотларимиз бўлсин.
Расулуллоҳ алайҳиссалом зарур бўлганда уйда, масжидда, йўлда ҳам яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарганлар. У зот нафақат сўзлари, балки амаллари билан ҳам ўзгаларга буюк намуна бўлганлар. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хулқлари Қуръон бўлган. Биз бу гапни кўп эшитамиз-у, лекин маъносини чуқур ўйлаб кўрмаймиз. Бунинг маъноси шуки, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қилган ҳар бир ишлари, айтган ҳар бир сўзлари ва хулқлари ўзлари тиловат қилаётган оятлар, инсонларга етказаётган маърузалар, мажлислардаги ваъз-насиҳатларга мос демакдир.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг олдинги-ю кейинги гуноҳлари мағфират қилинган бўлса ҳам, тунларни намоз билан бедор ўтказар эдилар, ҳатто товонлари шишиб кетар эди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг оёқлари шишиб кетганини кўрган саҳобалар: “Аллоҳ сизнинг ҳамма гуноҳларингизни мағфират қилган бўлса, шунчалик азоб чекиб ўзингизни қийнайсизми?” дейишганда, у Зоти муборак: “Мен шукр қилгувчи бандалардан бўлмайманми?” деб жавоб берганлар.
Тарихда таниқли ва аслзода шахслар жиноят содир этишса, кам ҳолларда уларга нисбатан жазо қўлланилган. Расулуллоҳ алайҳиссалом даврларида ҳам ҳудди шундай воқеа содир бўлди. Қурайшнинг энг обрўли Бану Махзум қабиласидан бир қиз ўғрилик қилди. Ўғрилик содир этилгач, кўпчилик “Расулуллоҳ алайҳиссалом кечиримли Зот, уни авф этадилар, қолаверса, бу қиз обрўли оиладан, ҳеч бўлмаганда бошқа енгилроқ жазо қўлланса керак”, деб ўйлашди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни эшитиб, “Эй одамлар, албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари ичларидан шарифлар ўғрилик қилишса қўйиб юбориб, заифлар ўғрилик қилса жазони қоим қилишлари сабабидан бўлган”, деб таъкидладилар. Сўнг тарих мислини кўрмаган ва фақат Ислом динига хос бир ҳадисни айтдилар: “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса ҳам албатта қўлини кесаман!”.
Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хоҳиш-истаклари ва ҳаёт-мамотлари Аллоҳдан тушаётган ваҳий билан боғлиқ эди. Бу ваҳийга қарама-қарши бўлган йўл у зот учун бегона йўл ҳисобланар эди.
Тасаввур қилинг, бир одам сизга энг яқин кишининг жонига қасд қилди. Сўнг ёнингизга келиб, афв тилади. Сиз унинг айбидан кўз юма оласизми?! Чеккан азобларингизни унутиб, уни кечира оласизми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳунинг қотили Ваҳший розияллоҳу анҳуни Ислом динини қабул қилгач, уни афв этганлар.
Макка аҳли Расулуллоҳ алайҳиссаломни саҳобаларидан жудо этиб, юрган йўлларига тиконлар сочишар, сажда қилиб турган ҳолатларида туянинг ичакларини ташлаб кетишар ва доимо мазаҳ қилишар эди. Бу ҳол бир ёки икки йил давом этгани йўқ, балки ўн уч йил муттасил давом этди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу мусибатларга сабр қилиб, уларнинг ҳаққига дуолар қилдилар. Аллоҳнинг нусрати ила Макка фатҳ этилганида маккалик мушриклар қўлларидан ҳеч нарса келмаган ҳолларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан берилажак ҳукмни кутиб туришарди. Чунки улар қилмишлари кечирилмаслигини, ўлимга маҳкум эканликларини ва шунга лойиқ қанчалик жирканч иш қилганларини билишар эди. Шундай бўлса-да, бу мушриклар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг ҳусни хулқлари ҳақида бир-бирига сўзлаб, кечирилишларига умид боғлашарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳеч ким ҳаёлига ҳам келтирмаган бошқа йўлни танладилар, бу ҳукмни ҳеч ким кутмаганлиги ҳам рост эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом уларга қараб: “Кетаверинглар, сизлар озодсизлар”, деб марҳамат қилдилар.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тўғри сўзликлари ва омонатдорликлари ҳам буюк намуна. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг омонатдорликларини эсланг! Ҳатто кофирнинг омонатига ҳам хиёнат қилмадилар! Қурайшликлар Расулуллоҳ алайҳиссаломлан бошқа ишончли омонатдор инсон топа олишмаган.
Тасаввур қилаяпсиз-ми?, бир-бирига қарама-қарши икки тараф, ўртада жанг кетаётганига қарамай, мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз моллари ва пулларини ишониб топширганлар.
Расули акрам алайҳиссалом сарвари коинот бўлишларига қарамай, саҳобалари билан бирга ишлар, яшаш тарзлари уларникидан фарқ қилмас эди, мажлисга борганларида қаерда бўш жой бўлса, ўша ерга ўтирар эдилар, ҳатто келган одам: “Қайси бирингиз Муҳаммад алайҳиссаломсиз?”, деб сўрарди.
Қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга катта бойлик ва подшоҳлик ваъда қилишиб, эвазига Исломни ёйишдан воз кечишни сўрашганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг номи билан қасам ичиб айтаманки, агар ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни тутқазишса ҳам Аллоҳнинг ўзи бошлаган ишимга равнақ бермагунча ёки шу йўлда ҳалок бўлмагунимча танлаган йўлимдан воз кечмайман”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақирона ҳаёт кечирдилар, фақирликлари ожизликларидан эмас, балки бойликка ружу қўймаганликларидан эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳужраларининг узунлиги йигирма беш қулочдан ошмаган. Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан истиқомат қилган ҳужралари бир хонали бўлиб, гуваладан тикланган эди. Ҳужранинг торлигидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз ухлай олмас эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сажда қилганларида Оиша розияллоҳу анҳо онамиз оёқларини йиғиштириб олардилар. Уйда ойлаб қозон осилмас, кўпинча оила таоми ҳурмо ва сувдан иборат эди. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларидан бошлаб, то қабз қилингунларича кетма-кет уч кеча тўйиб буғдой таом емаганлар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичига хурмо дарахтининг пўстлоғи солинган чарм тўшакда ётардилар. Ҳафса розияллоҳу анҳо онамиз бундай ҳикоя қиладилар: Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг тўшаклари биттагина палос эди, уни икки буклаб солиб берардик. Бир куни палосни тўр буклаб солиб берган эдик, эртасига у Зот палосни неча қават қилиб тўшаганимизни сўрадилар, биз тўрт буклаб солганимизни айтганимизда, бундан кейин икки қават қилиб солинглар, бугун ўриннинг юмшоқлиги мени намоздан қўйди, деганлар.
Сизнинг гўзал хулқингизни, фазилатларингизни ёзиб, васф этиб тугатишнинг имкони йўқ. Бугунгача дунёдаги бирор машҳур шахснинг ҳасби ҳоли Сизникичалик кўп ва кенг ўрганилмаган, бу Сиз келтирган илоҳий рисолат ҳақлигига, Сиз келтирган дин Аллоҳ наздида мақбул, бутун инсониятга таклиф этилган охирги таълимот эканига ёрқин далилдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Огоҳ бўлинг! Албатта, мен сиздан аввал боргувчиман, сизлар ҳам менга етиб оласиз.
Огоҳ бўлинг! Ваъдалашган жойимиз – ҳавзи Кавсардир.....
Огоҳ бўлинг! Кимки эртага бу манзилда бўлишни истаса, тилини ва қўлини ёмонликдан тийсин”, дедилар.
Аллоҳ таоло барчамизни жаннатда Расулуллоҳ алайҳиссалом билан бирга қилсин.
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.
Даврон НУРМУҲАММАД
Ислом умматининг илм денгизи
У ёш бўлишига қарамай, 1660 та ҳадис ривоят қилиб, кўп ҳадис ривоят қилувчи саҳобалардан бешинчиси бўлди.
У болалигиданоқ ўткир фаросатли, серғайрат, кундузлари рўзадор, тунлари қоим эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нафас ажралмас эди
У Набий алайҳиссаломга ҳурмати чексизлигидан намозда у зотнинг ёнларида туришга журъат этолмасдан, “Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизнинг ёнигизда туришимдан кўра улуғроқсиз”, деганида, у зот алайҳиссалом муборак қўлларини осмонга кўтариб, унинг ҳақига: “Эй Аллоҳим, бунга ҳикматни ато қилгин”, деб дуо қилган йигитдир.
У доимо Набий алайҳиссаломнинг хизматида бўлиб, у зотга нисбатан муҳаббати беназир бўлган саҳобадир.
У Умар розияллоҳу анҳу ҳам ўзини қийнаган ишларда маслаҳат солган ва “Қани, бир шўнғиб кўрчи, эй ғаввос”, деган йигитдир.
У – ислом умматининг илм денгизи, Қуръони каримнинг таржимони, буюк фақиҳ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудир.
Набий алайҳиссаломнинг умрлари сўнгида ҳали ўн тўрт ёшга ҳам кириб улгурмаган саҳобанинг ўзидан ёши улуғ кўплаб саҳобаларни ҳадис ривоят қилишда ортда қолдириб, бешинчи ўринни олиши унинг қандай буюк инсон эканини яққол намоён қилади.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломнинг дорул бақога риҳлатларидан кейин ҳам илм талаб қилишни ўта тиришқоқлик билан давом эттирди. У киши олим саҳобаларни ўзларига устоз деб билди ва Расулуллоҳ алайҳиссаломдан ўргана олмай қолган нарсаларини ўрганишга киришди. Ўша кезда у зот икки оёқда юрувчи тирик сўроқ белгисига айланиб қолган эди. Агар “Биров фалон масалани билар эмиш”, деган гапни эшитса, ўша кишини топиб, масалани ундан ўрганмагунча тинчимас эди.
Шунингдек, у зот жамики устозларини қаттиқ ҳурмат қилар эди. Бу эса толиби илмлар амал қилиши лозим бўлган муҳим қоидалардан биридир. У зот Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан дарс олиб юрган кунлардан бирида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу манзилдан чиқиб, отга минмоқчи бўлди. У зот отнинг жиловини ушлаб турмоқчи бўлган эди, устози бундан қайтарди. Шунда у: “Уламоларимизни шундай ҳурмат қилишга буюрилганмиз”, деган эди, устози Зайд ибн Собит бўлса у зотнинг кафтларини ушлаб ўпиб, “Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг оилаларига шунда муомалада бўлишга буюрилганмиз”, деди. У зот ўша вақтларда фақат илм учун яшар, бутун вужуди, барча имконияти илм олишга қаратилган эди. Ривоятларда келишича, у зотдан баъзи одамлар: “Бунча илмга қандоқ қилиб эришдингиз?”, деб сўраганида: “Савол берувчи тил билан, ақлли қалб билан”, деб жавоб берган экан.
Умар розияллоҳу анҳу бир куни ёлғиз қолиб, у зотга одам юборди. Келганида у зотга “Китоби бир, набийси бир ва қабиласи бир бўлатуриб, бу уммат қандай қилиб ихтилоф қилиши мумкин?!”, деди. “Эй мўминларнинг амири, бизга Қуръон нозил бўлди, биз уни ўқидик ва нима ҳақида нозил бўлганини билдик. Биздан кейин шундай қавмлар бўлурки, улар Қуръонни ўқурлар, аммо нима ҳақида нозил бўлганини билмаслар. Бас, ҳар бир қавмнинг ўз фикри бўлур. Ҳар бир қавмнинг ўз фикри бўлганда, ихтилофга тушарлар, сўнгра урушарлар”, деди у зот. Илми ниҳоятда ўткир, серқирра ва кўп бўлганидан у зот “Ислом умматининг илм денгизи” лақабини олган эди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу у зотни ўз яқинларига ўтқизиб: “Мен Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сени чақириб, бошингни силаб, оғзингга тупура туриб: “Эй Аллоҳим, уни динда фақиҳ қилгин, унга таъвилни ўргатгин”, деганларини кўрганман”, дер эди. У зот ўзи илм денгизи бўлиши билан бирга, бошқаларни ҳам илмга тарғиб қилар эди.
Ибн Занжавайҳ Али ал-Авдийдан қуйидагиларни ривоят қилади: “У зотдан жиҳод ҳақида сўрадим. Шунда у зот: “Мен сени жиҳоддан ҳам яхшироқ нарсага далолат қилайинми? Қуръонни ва фиқҳни ўрган, илм ўрган”, деди”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Макка фиқҳ мактабининг асосчиларидан бўлиб, у зотнинг шогирдлари орасида Масруқ, Икрима каби илмда забардаст ва пешқадам зотлар бор эди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг эшиги олдида инсонлар илм ўрганиш учун саф-саф бўлиб навбатга турар эди.
Хулоса қилиб айтганда, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу уммат ҳар қанча фахрланса арзийдиган ҳамда Аллоҳнинг динини билишда илми бамисоли бепоён уммон каби бўлган зот эди.
Исроил ЗОКИРОВ,
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси
Тўрт машҳур саҳобий сифатлари
Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни оламларга раҳмат ҳамда бутун инсониятга намуна қилиб юборди. У зотни пайғамбар қилиб юборишдан бирдан-бир мақсад – инсониятни жаҳолат ботқоғидан ҳидоят нури сари етаклаб бориш бўлган. Охирзамон пайғамбари билан замондош бўлишдек улкан бахт ва шарафга муяссар бўлган саҳобаи киром розияллоҳу анҳумлар у зотга эргашишда пешқадам бўлганлар, у зотнинг суннатларини ўзларига дастурул амал қилиб олиб, ўз садоқатларини изҳор этганлар. У зотлар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг гўзал хулқлари билан хулқланишга доим ҳаракат қилганлар ва бу гўзал хулқларни ўзларида мужассам этганликлари билан маълум ва машҳур бўлганлар. Масалан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Содиқ (ростгўй), Амин (ишончли), Ҳалим сифатлари билан сифатланганлар. У зотнинг ўзларига хос “Сиддиқ” сифати бўлган. У зот айни шу сифат билан машҳур бўлганларидан кўпинча куняларига қўшиб айтилади. Набий алайҳиссалом қавмларини Исломга даъват қилишни бошлаган кезлари Жаброил алайҳиссаломга: “Эй Жаброил, қавмим мени тасдиқ этмаяптилар”, деб шикоят қилганларида, Жаброил алайҳиссалом: “Абу Бакр сени тасдиқлаяпти-ку, у Сиддиқдир”, деб у зотнинг қалбларига таскин берган эдилар.
“Сиддиқ” сўзи луғатда “буткул тасдиқловчи”, “тасдиғига биноан амал қилувчи” деган маъноларни англатади. Бундай шарафли ном билан номланишларининг сабаби у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирзамон пайғамбари қилиб юборилганликларини ҳеч иккиланмай, тўлалигича тасдиқ этдилар ва у зотга доимо ўз ёрдамлари билан кўмакчи бўлдилар. Аллоҳ таоло “Лайл” сурасида бундай марҳамат қилади: «Албатта, ундан (дўзах ўтидан) тақводор банда четда қоладир. У молини сарфлайдир ва ўзини поклайдир. Бирор кишининг унда қайтарилиши лозим яхшилиги йўқ эди. Фақат, ўзининг олий мақом Роббисининг розилигини сўраб қиладир. Ва албатта, тезда рози бўладир» (17-21-оят).
Ушбу ояти карималардаги “тақводор банда”дан мурод Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) эканликларини кўплаб муфассирлар айтишган. Ушбу ояти карималарнинг нозил бўлиш сабаби ҳақида қуйидаги қисса ривоят қилинади: Умайя ибн Халаф Билол ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳуни Исломни қабул қилгани учун қаттиқ азоблайди. Бундан хабар топган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳуни сотиб оладилар. Бу ҳолатни кўрган мушриклар: “У бу ишни Билолдан қайтариши керак бўлган қарзи борлиги учун қилди” дедилар. Шунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло юқоридаги оятларни нозил қилди.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг шижоат, қатъият ва адолатпарварлик каби юксак сифатларини ўзларида мужассам этган улуғ саҳобийдирлар. Биз у зотни доимо “Ал-Форуқ” сифати билан эсга оламиз. “Ал-Форуқ” луғатда “яхшилик ва ёмонликни жуда яхши фарқлай биладиган донишманд инсон”, “ҳақ ва ботил орасини ажратувчи” деган маъноларни англатади. Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ Умар розияллоҳу анҳу бу ном билан номланишларининг сабабини қуйидагича баён қиладилар:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг Исломни қабул қилишлари мусулмонлар учун ҳақиқий ғалаба эди. Саҳобалардан бирлари мусулмонларнинг Умар розияллоҳу анҳунинг Исломга кирганларидан кейинги ҳолатларини бундай ҳикоя қилади: “Умар розияллоҳу анҳу Исломни қабул қилганларидан кейин бизнинг иззат-у қудратимиз ошгандан ошди (негаки, Умар розияллоҳу анҳу араб қабилалари орасида шон-шарафи энг улуғ, забардаст кишилардан эдилар). Эндиликда мусулмонлар ҳатто, Каъба олдида ҳам қўрқмасдан жаҳрий ўқийдиган бўлдилар”. Шу кун Набий алайҳиссалом Умар розияллоҳу анҳуни “Ал-Форуқ” деб номладилар. Чунки у зот ҳақни ботилдан очиқ-ойдин ажратиб бердилар. Мусулмонлар узоқ вақт яшириниб юриб, энди инсонларни баралла Ислом динига даъват қилишга ўтдилар.
Усмон розияллоҳу анҳу “Зуннурайн” (Икки нур соҳиби) деган улуғ ва шарафли номга сазовор бўлган ягона саҳобадирлар. Бу ном билан номланишларининг сабаби у зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қизлари – Руқайба розияллоҳу анҳо ва Умму Гулсум розияллоҳу анҳога уйланганликларидир (Умму Кулсум розияллоҳу анҳога Руқайба розияллоҳу анҳо вафот этгандан сўнг уйланганлар). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари Усмон розияллоҳу анҳуни васфлаб: “Фаришталар ҳаё қиладиган кишидан ҳаё қилмайми?!” деганлар.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса саҳобаларнинг энг фақиҳларидан бўлганлар, Набий алайҳиссалом билан доимо бирга бўлиб, у зотдан жуда кўп илм олганлар. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деб гувоҳлик берадилар: “Мен илм шаҳри бўлсам, Али унинг дарвозасидир”. Али розияллоҳу анҳунинг қуйидаги ҳикматлари машҳурдир:
“Беш нарсанинг қандайлиги беш нарса билан билинади: Дарахтнинг қандайлиги – меваси билан, аёлнинг қандайлиги эри фақир бўлиб қолиши билан, дўстнинг қандайлиги қийинчилик, бошга мусибат тушиши билан, мўминнинг қандайлиги имтиҳон қилиниши билан, ҳақиқий сахийнинг қандайлиги муҳтож бўлиб қолиши билан билинади”.
Саидмаҳмуд ПАРПИЕВ
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси