muslim.uz
Мадрасанинг янги биносида ишлар жадал кетмоқда
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти ва Мир Араб Олий мадрасаси фойдаланиши учун шариф шаҳарнинг Абу Ҳафс Кабир кўчасида жойлашган мактаб-интернат биноси 2017 йилда топширилган эди.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан мазкур диний таълим муассасаларига тақдим этилган ушбу ҳудуд ва биноларда айни кунларда қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.
Бинолар миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига мос шаклда ҳар томонлама қулай ва шинам қилиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ҳудудда ўқув биноси билан бир қаторда ёпиқ спорт майдони, сув ҳавзаси, талабалар турар жойи, ошхона ва мударрислар учун алоҳида турар жой мажмуалари ҳам барпо этилмоқда. Мазкур қурилиш-монтаж ишларини 2020 йил сентябрь ойига қадар якунлаш мақсад қилинган.
Шу йил 1 июль куни ушбу қурилиш майдонида карантин талабларига амал қилган ҳолда меҳнат қилаётган қурувчи-муҳандисларнинг ҳолидан хабар олиш ва кўнгилларини шод этиш мақсадида, Мир Араб Олий мадрасаси томонидан ош тарқатилди.
Мир Араб Олий мадрасаси ректори Ҳайдархон домла Йўлдошхўжаев барча ишчи-усталарнинг олиб бораётган машаққатли ва ўз навбатида савобли меҳнатлари учун миннатдорлик изҳор этиб, уларнинг қилаётган ушбу шарафли хизматлари савоби улуғ иш эканини алоҳида таъкидлади.
Якунда Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, юртимиз тараққиёти, халқимиз саодати ва илм-маърифат ривожини тилаб, дуолар қилинди.
Мир Араб олий мадрасаси Матбуот хизмати
Сўраган эдингиз: қалбга озор беришнинг ҳукми
Қалбларни поклаш сари: Фозил кишига ғариблик йўқдир. Жоҳилга ватан йўқдир
Қалбларни поклаш сари: Жоҳилга ватан йўқдир
“Фозил кишига ғариблик йўқдир. Жоҳилга ватан йўқдир”.
Яхши фазилатларга эга, инсонларга манфаат етказувчи киши ҳеч қачон ғариблик ва ночорлик кўрмайди. Чунки фозил инсон кўп шукр қилувчи, сабр-тоқатли мард бўлади.
Жоҳил – нодон, илмсиз ва нафсига қул инсонларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ва она юртга бўлган муҳаббат бўлмайди.
“Жисм ҳаракат қилиши ҳаёт борлигининг исботи бўлгани каби тоатга
ҳаракат қилиш маърифатнинг исботидир”.
Яъни, жасад ҳаракат қилса, инсоннинг яшаёганидан дарак беради ва инсон
доимо тоат-ибодат учун ҳаракат қилса, бу унинг Аллоҳнинг маърифати – Яратганни танишидан, Аллоғдан қўрқишидан ва Унга муҳаббат қўйганлигидан дарак беради.
Саидаброр Умаров тайёрлади
Аллоҳ ва Унинг Расулидан 100 ўгит: 6-ўгит I Кишилар орасини ислоҳ қилинг!
Аллоҳ ва Унинг Расулидан 100 ўгит
6-ўгит! Кишилар орасини ислоҳ қилинг!
Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз” (Ҳужурот сураси, 10-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга намоз, рўза ва садақадан афзалроқ даражани айтиб берайми?” дедилар. “Ҳа! Айтиб беринг!” дейишди. “Икки томоннинг орасини ислоҳ қилиш. Икки томоннинг орасини бузиш қирувчидир”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти)
Хулоса:
- Аллоҳга иймон келтирган кишиларнинг барчаси ака – ука кабидирлар.
- Ушбу ака укачиликни Аллоҳ таолонинг Ўзи эътироф этди.
- Гоҳида мўминлар орасида келишмовчилик, араз ва гина бўлиши ҳам табиий.
- Икки мўмин ўзаро келишмай қолганда учинчи мўмин уларни яраштириб қўйиши зарур. Бу Аллоҳ таолонинг буйруғи.
- Мўминлар орасига зиддият, адоват ва келишмоқчилик туширманг. Бу ишларни қилишда Аллоҳдан қўрқинг.
- Кишилар орасини бузмаган, аксинча, улар орасини ислоҳ қилган кишига Аллоҳ раҳм қилади.
- Кишилар орасини ислоҳ қилишнинг савоби ва мукофоти нафл ибодатларнинг ажридан улуғдир.
- Кишилар орасини бузиш эса жамиятни парчаловчи, одамийлик, ҳамжиҳатлик ва бирдамликни қирувчи, йўқ қилувчи омилдир.
Аллоҳ таоло барчамизни ака укачилигимизни мустаҳкам қилсин. Сўзларимиз ва амалларимиз жамиятни бирдамлиги учун хизмат қилсин. Билиб билмасдан кишилар орасига адоват солиб қўйишдан Ўзи асрасин!
Олмазор туманидаги “Мевазор” масжиди имом ноиби:
Ёрбек Исломов
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Смановнинг вафоти муносабати билан ҲАМДАРДЛИК МАКТУБИ
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ҳузуридаги мадраса мудири Абдуғаффор Смановнинг вафоти муносабати билан ўз номимдан ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан Қозоғистон мўмин-мусулмонларига ҳамда раҳматли биродаримизнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу мусибатга чин қалбдан шерик эканини изҳор этади.
Қардошларимизнинг ушбу улкан қайғу ва йўқотишларига шерик бўлган ҳолда, Аллоҳ таолодан уларга сабр-бардош тилаймиз. Зеро, Қуръони каримда: “…Албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтувчилармиз…” (Бақара, 156) дейилган.
Биродаримиз Абдуғаффор ҳожи Смановнинг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматларини ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этсин.
Ҳақ таоло марҳум дўстимизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни Ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари