muslim.uz

muslim.uz

Биласизми, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо эгизак эмаслар. Балки Ҳасан розияллоҳу анҳу Ҳусайн розияллоҳу анҳудан деярли бир ёш каттадирлар.

Биласизми, Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ оқсоқ эдилар. Урушлардан бирида оёқлари жароҳатланиб, то вафотларигача оқсоқланиб юрганлар. Жангу жадалларда ҳам шу ҳолда иштирок этганлар.

Биласизми, Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳнинг асл исмлари Юсуф ибн Айюб бўлиб, “Салоҳуддин” у кишининг лақабларидир.

Биласизми, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу юздан ортиқ жангда иштирок этганлар. Аммо бирор марта мағлуб бўлмаганлар. Таналарида қилич, найза, камон ўқи тегмаган бирор жой йўқ эди. Деярли ҳамма жойлари яраланган эди. Лекин шунга қарамасдан у киши жанг майдонида эмас, балки уйларида, тўшакда вафот этганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини “Аллоҳнинг қиличи” деб номлаганлар. “Аллоҳнинг қиличи” деб аталган кимса мағлуб бўлармиди?!

Биласизми, Муҳаммад ибн Қосим Сақафий тарихдаги энг кичик фотиҳдир. У Синд (Покистон ҳудуди), Ҳинд ўлкаларини фатҳ қилганда ўн етти ёшда эди.

Биласизми, эркакларга номаҳрам аёлларга назар солишдан тийилиш буюрилганидек, аёлларга ҳам номаҳрам эркакларга назар солишдан тийилиш буюрилган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

“Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар...” (Нур сураси, 30-31-оятлар)

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Шу йилнинг 12 сентябрь куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги Боймоқли қишлоғида жойлашган “Боймоқли жоме“ масжидининг янги биносига Жиззах вилояти бош имом-хатиби Жабборов Меҳмонали домла ва Лутфулла Убайдуллоҳ домла бошчилигида тамал тоши қўйилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллигининг хабар беришича, масжид қурилиши ҳомийлар ва тадбиркорлар кўмагида амалга оширилади.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Австралияда мамлакатдаги ва бутун дунёдаги мусулмон жамоаларининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи 60 та иш тақдим этилган илк мусулмон киноси фестивали ўтказилмоқда.
Ташкилотчиларнинг айтишича, Перт ва Мельбурн шаҳарларида намойиш этиладиган фильмларни 500 га яқин томошабин томоша қилади.

islamisemya.com маълумотига кўра, фестиваль доирасида ҳам мусулмон, ҳам мусулмон бўлмаган 6 нафар австралиялик кинематография усталарининг ишлари намойиш этилган. Улар ўз фильмларида маданият, муносабат, исламофобия ва расизм каби турфа хил муаммоларни тадқиқ этишади.

«Баъзи одамлар мусулмон кинофестивали ҳақида эшитиб, эҳтимол бу ерда одамларни намоз ўқиш ёки рўза тутишга ўргатадиган диний фестиваль деб ўйлашади. Бу бундай эмас. Фестиваль бутун дунё бўйича ва албатта Австралиядан мусулмон жамоатларининг тарихи ҳақида гапириб бериши керак. Борини қандай бўлса шундайлигича гапириб беринг, бу расизм, стереотиплар ва ксенофобияни парчалайди ва одамлар ўртасида ўзаро тушунишни ҳосил қилади», – дейди фестиваль ташкилотчиси Тарек Чамхи.

Перте шаҳрида дам олиш кунлари очилган илк мусулмон киноси фестивали ташкилотларининг айтишича, улар Австралия киносаноатига катта хилма-хиллиликни киритишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қрим Республикаси ва Севастополь шаҳрининг Мусулмонлар диний бошқармаси қошида очилган “Халқ мадрасаси”га қабул жараёни бошланди. Бу ҳақда Islam.ru сайти хабар берди.

Курс дастурида Исломнинг барча арконларини, араб алифбоси ва Қуръон ўқиш, диний аҳкомлар ва қримтатар халқининг миллий анъаналарини ўргатиш кўзда тутилган.

Бу ерда ўқиш учун эркаклар 15 ёшдан кейин таклиф этилади. Ўқиш жойи чегараланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Top