muslim.uz

muslim.uz

Жанубий Ява вилояти Депок шаҳрида жойлашган Индонезия Ислом университети яқинида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлари ҳақида маълумот берувчи музей ташкил этилиши бошланди.

Бунга ўхшаш музей фақатгина Саудия Арабистонида мавжуд эканлиги ва Индонезиядаги музей дунёда иккинчиси бўлиши қайд этилган.

Музейнинг ташкил этилиши борасида Индонезия масжидлари Кенгашининг Бутунжаҳон мусулмонлари лигаси ва Жиддадаги Awqaf al-Islam Foundation жамғармаси билан имзолаган келишувида маълум қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Янги Зеландиянинг Крайстчарч шаҳридаги Ал Нур мажиди имоми шаҳарнинг Жамоатчилик Кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда The Star News нашри хабар берди.

Жамол Фуда Кенгашда ўтган сайловда 1033 та овоз тўплаган. Имомнинг жорий йилнинг 15 мартида содир этилган терактлардан кейинги фаол ҳаракатлари мусулмонлар ва шаҳар жамоатчилигининг бирлашувига сабаб бўлган.

Имомнинг Хегли боғидаги минглаб инсонлар олдидаги чиқишида айтган сўзлари шаҳарликларни бирлашишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Россия Федерацияси Маданият вазирлиги Боғчасаройдаги "Хон" масжидини қайта таъҳмирлаш лойиҳаси ҳақидаги ҳужжатни қабул қилди.

Қрим Республикасидаги Хон саройи ҳудуди "Архитектура ёдгорлиги" сифатида рўйхатга олингани ва уни реставрация қилиш учун маблағ федерал бюджетдан ажратилиши айтилган.

XVI асрда қурилган Боғчасаройдаги Хон саройи мажмуасига кирувчи масжид Қримдаги энг қадимий бироқ ҳозирги кунда ҳам ўз фаолиятини олиб бораётган масжидлардан ҳисобланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

abc7Chicago сайти берган маълумотга кўра, Чикагодаги Sabeel Center марказида "АҚШдан Занзибаргача: узоқ ва яқин ислом маданиятлар" мавзусида кўргазма ташкил этилди.

Ушбу маданий ва бадиий кўргазма Манхэттен болалар музейи ҳамкорлигида АҚШнинг турли ҳудудларида ташкил этилади. Дунё бўйлаб турли исломий маданиятларнинг санъати, архитектураси, дизайни, мусиқаси, ҳикояси, таомлари ва кийимлари намойиш этилади.

Кўргазмада АҚШдаги мусулмон болаларнинг ҳаёти ҳақида маълумот берилган. Кўргазма ўз ишини 22 декабрга қадар давом эттириши қайд этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Киев мусулмонлари ташаббуси билан GreenDeen акцияси ташкил этилди. Савобли ишлар ҳафталиги доирасида "500 та дарахт эк" акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Islam.ru сайти хабар берди.

«Миллион дарахтлар» акцияси ташкилотчиларининг айтишича, украиналик мусулмон ёшларнинг мақсади миллион дона дарахт кўчатларини экиш мақсад қилинган.

Акциянинг дастлабкиси 19 октябрда ташкил этилиши айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top