muslim.uz

muslim.uz

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ:

«Араблар арабликлари билан фахрланишади, чунки Қуръони карим уларнинг тилида нозил қилинди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шу тилда сўзлашдилар, шу қавмдан эдилар. Улар бу ифтихорга ҳақлидирлар. Бироқ, улар ана ўша мартабалари билан Мовароуннаҳр уламолари олдида бош эгадилар, уларнинг номларини эшитганда таъзим бажо келтирадилар. Бу юрт уламолари Исломга шундай катта хизматларни қилганларки, уларнинг пойлари арабу ажамнинг бўйни узрадир. Ислом оламида бирор аҳли илм, олим йўқки, ушбу юрт даҳоларининг китобини ўқимаган бўлса. «Саҳиҳи Бухорий» ёки «Саҳиҳи Термизий»ни ўқимасдан олим бўлиш мумкинми? Абу Мансур Мотуридий, Абу Муъин Насафийнинг асарларини ўқимай туриб ақидани ўрганиш мумкинми? Марғилонийнинг китобини ўқимаган фақиҳ борми?

Бу ўлка олимлари олдида бутун Ислом олами қарздордир...

Юртингиз жуда оғир имтиҳонларни бошдан кечирди. Коммунистик тузум олимларни қатағон қилди, масжиду мадрасалар вайрон этилди. Аммо мухлис олимлар сабабли халқ динини сақлаб қолди. Сизлар динини асраш борасида бутун олам аҳлига энг гўзал намунасиз. Бизларда бундай ҳолатлар бўлмаган. Биз аждодлардан динни жуда эмин эркинликда, ҳатто танамизга битта тикон кирмасдан қабул қилиб олганмиз. Аммо сизларда олимлар беркиниб, ертўлаларга яшириниб юриб динни сизларга етказиб кетди.

Бугун сиз толибларнинг замонангиз ундай оғир эмас. Сизлар улуғ аждодларингиз йўлидан бориб, илму тақвода жидду жаҳд қилинглар!»

(Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Тошкент сафари суҳбатларидан)

 

Манба: https://islom.uz

ЎМИ Матбуот хизмати

ЎМИ Матбуот хизмати

Расмлар муаллифи Шаҳзод Шомансур

Бугун, 22 апрел куни Самарқанд вилояти Булунғур тумани бош имом-хатиби Тўлқин Равшанов ҳудуддан бу йили муборак “Ҳаж” зиёратига борувчи фуқаролар билан йиғилиш ўтказди.

Имом-хатиб фуқароларни аввало олдиларида турган масъулиятли ибодат, динимизнинг бешинчи аркони - ҳаж ибодатини бажаришга отланганликлари билан қутлаб, юртимизда мусулмонларнинг ҳаж ва умра амалларини эмин-эркин адо этишлари учун давлатимиз томонидан муносиб шарт-шароитлар, қулайликлар яратиб берилаётганлигини қайд этди. 

Бу улуғ ибодатга мусулмон киши руҳан ва жисмонан пухта ҳозирлик кўриши, бу борада аҳамият берилиши лозим бўлган мавзулар: Ҳажнинг моҳияти, унинг фарзлари, вожиб ва суннатларини ўрганиб чиқиш тавсия этилди.

Сафар билан боғлиқ ташкилий масалалар кейинчалик атрофлича тушунтирилиши айтиб ўтилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

 

Мақолалар

Top