muslim.uz

muslim.uz

Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда 40 йилдан бери илк бор Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақасида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.
Масжидул Ҳаром имомларининг тиловатларига тақлид қилиш бўйича ўтказилган норасмий беллашувда вакилларимиздан, “Ўзбекистон Қуръон мусобақаси - 2018” танловининг “Олий ўрин” соҳиби, қирол Абдул Азиз халқаро мусобақасининг 30 порани ёддан ўқиш йўналиши иштирокчиси Йўлдошбек қори Нуриддинов иккинчи ўринни олди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қирол Абдул Азиз халқаро танлови ҳижрий сана бўйича муҳаррам ойининг 26 санасидан сафар ойининг 1 кунига қадар, милодий сана бўйича 6 октябрдан 11 октябргача ўтказилиб, унда 82 давлатдан 115 киши иштирок этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва жума намозини адо этди. Шайх Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари юртимиз ҳақида ўз фикр ва таассуротларини билдириб, жумладан шундай деди:
– Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва боракатуҳ! Мен камина ва Азҳари шарифнинг муҳтарам уламоларидан ташкил топган делегациямиз номидан Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирамиз. Шундай неъматни насиб этгани учун Аллоҳ таолога ҳамду-санолар айтамиз. Биз Ўзбекистонни зиёрат қилар эканмиз, бутун дунёни ўз илм нури билан нурафшон этган, Аллоҳнинг каломини бизларга етказиб келган улуғ алломалар юртини зиёрат қилаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Биз айни дамда ҳозир бўлиб турган ушбу муборак масжид, Абу Бакр Қаффол Шоший номлари билан аталар экан, бу зот ўзининг фиқҳ илмига қўшган улуғ ҳиссалари билан, ислом оламида ном қозонган бўлиб, бутун дунёдаги мадраса ва исломий таълим даргоҳларида асарлари таълим бериб келинади. Биз Ал-Азҳар университетида Имом Мотурудий, Имом Насафий, Имом Самарқандий асарларидан таълим берамиз. Шунингдек, Беруний, Ибн Сино каби алломаларнинг китобларини ҳам тадқиқ этамиз. Мен ўзим ҳам Ибн Сино фалсафаси бўйича мутахассисман.
Ал-Азҳар университетида Ўзбекистондан жуда кўп ёшлар илм олишган. Айни дамда 150 дан зиёд ўзбекистонлик талабалар таълим олишмоқда. Мен бу ерда “Азҳару шарифда ўқиганмиз” деган инсонларни кўриб, ўзимни жуда ҳам бахтиёр ҳис қилябман. Мен билан бирга ал-Азҳар университети ректори, доктор Муҳаммад Ҳусайн жаноблари ҳам ташриф буюрган. Сафаримиз давомида Ўзбекистондаги таълим муассасалари ва ал-Азҳар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва келажакда ҳамкорликда улкан ишларни амалга ошириш мақсадида шартнома ва меморандумлар имзолашга эришдик. Келишувлар натижаси ўлароқ яқин вақт ичида ўзбекистонлик имомларни ал-Азҳару шариф қошида очилган имомлар малакасини ошириш курсларида малака ошириб, бугунги замонавий муаммо ва масалаларга ҳам ечим топа оладиган мутахассис бўлиб қайтишларига ишонаман. Мен сизларнинг очиқ чеҳрангиз ва меҳмондўстлигингиз учун миннатдорлик билдираман.
Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифлари давом этмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бугун, 12 октябрь, жума куни диёримизда меҳмон бўлиб турган Миср Араб Республикаси Бош имоми, “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжидида жума намозини адо этди.
“Ал-Азҳар” шайхи Аҳмад ат-Тоййиб ҳазратлари жоме масжидга йиғилган намозхонларга Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқалари тўғрисида сўзлаб берди.
Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифи давом этмоқда.

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги Масжидун Набавийда Қуръон ҳифзи, тиловати ва тафсири йўналишларида халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу халқаро Қуръон мусобақасида Ўзбекистон вакиллари ҳам иштирок этди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидларида, ҳижрий сана бўйича муҳаррам ойининг 26 санасидан сафар ойининг 1 кунига қадар ўтказилган Қуръон мусобақаси натижалари Islom.uz сайтида эълон қилинди.

Қуйида мусобақа натижалари билан танишинг.

Биринчи бўлинма

Иккичи бўлинма

Учинчи бўлинма

Тўртинчи бўлинма

ЎМИ Матбуот хизмати

Мадинадаги халқаро Қуръон мусобақаси иштирокчилари Масжидул Ҳаром имоми Шайх Абдураҳмон ибн Абдул Азиз ас-Судайс билан учрашдилар. Бу ҳақда Тошкент ислом институти матбуот хизмати хабар берди.

1. Шайх Абдураҳмон ибн Абдул Азиз ас-Судайс Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовни Қуръон қутлади.

2. Масжидул Ҳаром имоми Абдураҳмон ас-Судайс Абдураҳмон қорини қутламоқда.

3. Масжидул Ҳаром имомлари тиловати ва муаззинлари азон айтишига тақлид қилиш бўйича ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик қорилар ғолиб бўлишди.

4. Мусобақа иштирокчилари Қирол Фаҳд бин Абдулазиз номидаги Қуръони карим матбааси фаолияти билан танишдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Мақолалар

Top