www.muslimuz

www.muslimuz

abaq вебсайти берган маълумотга кўра, "Ал Шафе Қуръони каримни ёд олиш режаси"га кўра бир қанча қорилар тақдирландилар.

Тадбирда Қувайт ҳамда Иордания давлати вакиллари, қориларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Ушбу режа ўз олдига юзлаб ёш Қуръони карим ҳофизларини етиштириб чиқаришни мақсад қилган.

“Al-Shafee’” режасига кўра, 2011 йилдан бошлаб Иорданияда ҳар йили 1000 нафар Қуръони карим ҳофизларини тайёрлаш кўзда тутилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Мўмин одам ризқни ҳам, шифони ҳам ҳалолдан исташи фарздир!

*****

Ёлғиз ўзинг бўлсанг ҳам Ҳақ йўлда бўл!

Ботил йўлда бошқаларга шерик бўлма!

«Тарих мухрлаган сўзлар»

*****

Баъзи кимсалар шундай деб ўйлайди:

“Машинамнинг бузилиш сабаби – кўз теккан;

Аёлимнинг беморликдан боши чиқмаслигининг сабаби – кўз теккан;

Болам касал бўлиб қолишининг сабаби – кўз теккан;

Савдода зиёнга учрашимнинг сабаби – кўз теккан”.

Улар маъсиятларни қилишади. Бирорталарининг хаёлига эса “Бу мусибатларнинг сабаби - гуноҳлардир” деган нарса келмайди.

“Ажойиб фикрлар”

*****

Бир киши шеригидан сўради: “Нима учун тонг ҳавоси тоза, мусаффо бўлади?”

Шериги деди: “Чунки, у мунофиқларнинг нафасларидан холидир”.

“Ажойиб фикрлар”

*****

Киши, агар ухласа, уни аҳли уйғотадими ёки сўроқ қилиш учун икки фаришта уйғотадими, билмайди.

*****

Кунлар ўтгани сайин...

  • яқин бўлганларнинг барчаси ҳам сизни яхши кўравермаслигини;
  • чиройли гапирганларнинг барчаси ҳам юракдан чиқариб, рост гапиравермаслигини;
  • табассум қилганларнинг барчаси ҳам қалби тоза инсонлар эмаслигини билиб бораверасиз.

*****

Агар сен ухлаётганингда ҳам даромад келиб турадиган ишни йўлга қўйиб олмаган бўлсанг, ўша даромад учун ўлгунингча ишлашингга тўғри келади.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Инсоннинг ярим гўзаллиги тилидадир. Шундай экан, сўзларингизни чиройли қилинглар!

Нажиб Маҳфуз

*****

Шундай гаплар борки, ҳеч нарса демайди.

Шундай сукутлар борки, кўп нарса дейди.

Нажиб Маҳфуз

*****

Ўзларига таом берган қўлни тишлайдиган кимсалар одатда уларни тепадиган поябзални ялайдилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Агар туннинг қоронғулиги бўлмаганда, тонг отмаган бўларди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

 

Майотта оролидаги 1538 йилда бунёд этилган масжид Франциядаги энг қадимгиси ҳисобланади. Вақт ўтиши билан шифти бузилиб, томидан чакки ўтар, деворда ёриқларни кўриш мумкин эди.

France 24 агентлиги хабарига кўра, яқинда масжиднинг узоқ кутилган реставрацияси бошланди. Масжидни таъмирлашга тахминан икки миллион евро ажратилган бўлиб, бу маблағлар Цингони шаҳри ва Франция бюджетидан олинади. Ишлар 2020 йилнинг охиригача якунланиши кутилмоқда.

Бу оролнинг 97% аҳолиси мусулмонлар бўлиб, бу масжид Франциянинг энг қадимни масжиди ҳисобланиб, 2016 йилдан бошлаб тарихий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган.

Майотта Комор ороллари таркибига киради ва Ҳинд океанидаги Мозамбик бўғозида жойлашган. У шимоли-ғарбий Мадагаскар ва шимоли-шарқий Мозамбик ўртасида жойлашган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Шу йил 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги йиллик 6-семинари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли халқаро анжуман ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш бўйича халқаро ташаббусни илгари сурди. Ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатда асосий эътибор глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилиши мақсадга мувофиқдир.

Йиллик 6-семинарда тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилишнинг аҳамияти муҳокама қилинади. Анжуман иши доирасида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳасини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати билдиришича, семинарда ИҲТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси аъзолари, халқаро экспертлар, ИҲТга аъзо ва кузатувчи мақомидаги 40 дан зиёд давлат, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий муассасалар вакиллари иштирок этади.

Анжуман ниҳоясида якуний ҳужжат қабул қилиниши кутилмоқда. Унда ёшлар ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш орқали уларнинг ўз мамлакатлари тараққиёти жараёнларида бевосита иштирокини кучайтиришга қаратилган ёшлар сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар баён этилади.

ИҲТ Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги йиллик 6-семинарида қабул қилинадиган якуний ҳужжат, шунингдек, ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги сессиясига тақдим этилиши мўлжалланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

2019 йилнинг 3-5 октябрь кунлари Россиянинг Самара вилоятида Волга инвестиция саммити доирасида WORLD HALAL DAY (Жаҳон ҳалол куни) озиқ-овқат фестивали ташкил этилади.

"Чойхона-2019" кўргазмаси уч кун давомида ўз фаолиятини юритиб, унинг доирасида турли мусулмон давлатлари халқаларининг миллий таомларини тайёрланади.

Шарқ халқлари ошхонасининг ҳалол таомлари ва хизматлари ушбу фестивалда намойиш этилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Мақолалар

Top