muslim.uz
Нозимжон Иминжонов: Қўшнига яхшилик қилиш 2-қисм
Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги: ҳалол - экспорт учун устивор йўналишлардан бири
Ҳалол маҳсулот Россия қишлоқ хўжалиги учун устивор экспорт йўналишлардан бири ҳисобланади, шунинг учун ишлаб чиқарувчиларни аккредитация қилиш учун ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш зарур.
Islam-today хабарига кўра, бу ҳақда Қозон шаҳридаги учрашувда Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сергей Левин маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарилишини ривожлантириш ҳозирда қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан алоҳида блокка ўтказилган. Ҳалол маҳсулот – бу бутун дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг энг тез ўсиб бораётган сегменти, ва бу бизнинг устивор мақсадли бозоримиз. Шунинг учун бизда ҳалол маҳсулот бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилмоқда ва биз Россия экспорт маркази ва Росаккредитация билан биргаликда тизимни ишлаб чиқамиз», -дейди вазир ўринбосари.
Унинг билдиришича, бу борадаги биринчи қадамлар қўйилди. Хусусан дубайлик аккредитация маркази билан келишувга эришилди, у корхоналар аккредитациясини Россия муфтийлар кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Савобни эмас, шукрни ўйланг!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Вуҳайб ибн Вирд айтади: «Бир киши келиб, «Эй Абу Умайя, Байтуллоҳни тавоф қилган инсонга қандай савоблар бўлади?» деб, ҳоли жонимга қўймай сўрайверди. Мен шундай дедим: «Аллоҳ гуноҳимизни кечирсин! Бу ҳақда сендан бошқалар ҳам сўраган эди. Мендан буни эмас, балки Байтуллоҳни етти марта тавоф қилишни насиб қилган Аллоҳ таоло зиммамизга қандай шукр қилишни вожиб қилганини сўранглар. Зинҳор сизга бирор иш буюрилганда: «Агар мукофотни тайин қилсанг, қиламан», дейдиган кишилардан бўлманглар».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Манба: https://islom.uz
Нишонга урилган гаплар: “Оламни ўзгартириш учун ишлатишинг мумкин бўлган ўта кучли қурол — таълимдир”
Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Аллоҳ таолодан анча вақт олдин сўраган нарсанг кунларнинг бирида йўлингдан чиқади. Сен ўша нарсани эсингдан чиқариб ҳам юборгандинг, лекин Аллоҳ унутмайди.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ
*****
Оламни ўзгартириш учун ишлатишинг мумкин бўлган ўта кучли қурол — таълимдир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар кўз бирор нарсага шаҳват билан қараса, қалб унинг оқибатларидан кўр бўлиб қолади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Заиф одам кечиролмайди. Кечириш – кучлиларнинг белгисидир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ўрмон йўлбарслардан бўшаб қолган пайтда маймун подшоҳга айланиб олади.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ёлғон ҳақиқатни яширмайди, балки унинг зоҳир бўлишини бироз ортга суради.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Бир инсоннинг қабрига бир боғ гул қўйганингдан кўра унга тириклик чоғида бир дона атиргул берганинг афзал.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Ҳаёт тажрибалари надомат қилиш учун эмас, таълим олиш учундир.
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Агар бир инсонни синаб кўрсанг-у, у сенга дўст бўлишга муносиб бўлмаса, энди уни ўзингга душман қилиб олишдан эҳтиёт бўл!
“Тарих муҳрлаган сўзлар”
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов
Устозни хотирлаб
Урганч шаҳар Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юртида 2019 йил 23-февраль куни мархум устоз Хайрулла домла Нуритдиновни хотирлаб тадбир ўтказилди. Тадбир Хайрулла домланинг отаси Нуритдинов Алишер ота томонидан билим юрти кутубхонасига вақф сифатида хайрия қилган 6 та саҳиҳ ҳадис китоблари жамланмасининг тақдимоти билан бошланиб, унда АРМ мудири И.Бабаназаров ушбу асарларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ислом оламидаги нуфузи ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Шу билан бирга ушбу китобларнинг эгаси бўлмиш, билим юртида қисқа муддат талабаларга илму маърифат етказиш билан шуғулланган Хайрулла домланинг юксак аҳлоқий фазилатлари, илмига амал қилиши ва илмини ошириш йўлида тинимсиз изланиши каби кўплаб гўзал ва ибратли хулқлари ҳақида гапириб ўтди.
Тадбирда билим юртининг бошқа устозлари ҳам Хайрулла домланинг қисқа умри давомида кўплаб ибратли ишларни амалга оширганлиги, асосийси илмга бўлган муҳаббатлари ва илмига амал қилишда барчага намуна эканликлари ҳақида гапириб ўтишди.
Тадбир сўнггида талабалар томонидан тайёрларган 2 та хатми Қуръонни устознинг руҳи покларига бағшида қилиб, у кишининг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати