muslim.uz

muslim.uz

Рамазон ойида қалбларимизда ўзгача бир туйғу, ҳаракатларимизда ўзгача бир самимият,  ҳаёлларимизда Аллоҳнинг  чексиз раҳматидан умидворлик, ибодатларимизда ўзгача бир хушуъ бор.

Не не пайғамбарлар охири замон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати бўлиш  орзусида ўтганлар. Чунки Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига Аллоҳнинг чексиз марҳаматлари бисёр.

Аллоҳнинг ана шундай неъматлари ичида Рамазон ойи ва унда минг ойданда яхшироқ бўлган Қадр кечасининг фазли биз умматларга берилган бебаҳо бойлигидир.

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар: “Кимки Қадр кечасида имон-эътиқод, қаноат ва ишонч билан турса олдинги гуноҳлари кечирилади, кимки Рамазон рўзасини имон-эътиқод ва ишонч билан тутса, олдинги қилган гуноҳлари кечирилади”.

(Имом Бухорий ривояти).

 “Тўрт кечанинг кундузи ҳам кечаси каби фазилатлидир. Аллоҳу таоло бу кунларда дуо этган кишининг дуосини рад этмайди, уларни мағфират этади ва улар бу куни мўл эҳсонга эга бўладилар. Булар қадр кечаси, арафа кечаси, барот кечаси, жума кечаси кунларидир.” (Дайламий)

Бундай   муборак вақтларда гуноҳлардан узоқ туриш, тоатларни, ибодатларни ва ҳар турли хайрли ишларни кўпайтириш керак. Аллоҳ таоло ғанимат қилиб берган вақтнинг барокатини, ҳурматини ва шарафини  ҳис этишимиз даркор.

Ривоят қилинишича, бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб: “Илоҳо, сенинг яқинлигингни билишни истайман”, - деди. Аллоҳ таоло: “Мен Қадр тунида уйғоқ бўлганларга яқиндирман”, - деди. Мусо алайҳиссалом яна: “Илоҳо, сенинг раҳматингнинг орзусидаман”, - деди. Аллоҳ таоло: “Менинг раҳматим Қадр кечасида мискинларга раҳм қилганларгадир”, - деди. Мусо алайҳиссалом: “Илоҳо, сирот кўпригидан яшиндек ўтишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ таоло: “Қадр кечасида фақирларга садақа берганларни олдинроқ ўтказаман”, - деди. Мусо алайҳиссалом нидоларини давом этиб: “Илоҳо, жаннат боғларида бўлишни ва уларнинг мевасидан тановул қилишни истайман”, - деди. “Қадр кечасида тасбеҳ айтиб, Мени зикр этиш билан машғул бўлганлар жаннат боғларига сазовор бўлишади”, - деди Аллоҳ. Мусо алайҳиссалом: “Илоҳо, дўзахдан нажот топишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ таоло “Қадр кечасида истиғфорни кўп айтганлар дўзахдан нажот топадилар”, - деди. Мусо алайҳиссалом яна илтижо қилиб: “Илоҳо, сенинг розилигингни топишни истайман”, - деганларида, Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло: “Эй Мусо, Менинг розилигимни қадр кечасида икки ракъат нафл намоз ўқиганлар топадилар”, - деди (“Зубдатул воъизин” китобидан).

Қадр кечасида илм ўрганиш, Қуръони каримни тиловат қилиш, қазо намозларини ўқиш, тасбеҳ, такбир, таҳлил айтиш,  садақа бериш,   атрофдагиларга чиройли муомалада бўлиш бошқа  вақтда қилинган ибодатларга нисбатан ажри савоби улуғдир.

Ўзимиз, оила аъзоларимиз, фарзандларимиз ва яқинларимизни минг ойнинг савоби ёғилиб турадиган ушбу кечада яхшиликларга чорлаб, эзгу амаллар қилишга ундашимиз даркор. Беморларни бориб кўриш, ночорларга ёрдам бериш,  қалбни хурсанд қиладиган сўзлар айтиб, атрофдагилар кўнглини кўтариш ҳам савоб амаллардандир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Мунира АБУБАКИРОВА

 

Муборак Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлиги – дўзахдан озод бўлиш даҳаси ҳам бир зумда ўртасига яқинлашиб қўйди. Энди ибодатларимизни, зикруллоҳларимизни янада кўпайтирамиз, уйқумизни эса янада камайтирамиз. Барибир, Рамазонга тўймай қолаверамиз. “Бу ойдан фойдаланиб қолинг, биродарлар, хатмга соме бўлинг. Рамазон ўтгандан сўнг бундай жамоани бу соатларда топа олмайсиз, қориларга ялинсангиз ҳам хатм қилиб бермайди сизга!” дейди Бектемир туманидаги “Алибек” жоме масжиди имом-хатиби Искандар домла.

Ҳа, Рамазондаги фазилатни бошқа ойларда топиш қийин. Чунки бу ойда ҳамма фойдали ишлар бизнинг манфаатимиз учун бир неча баробар орттирилган. Умра ҳажга тенг, нафл ибодат фарзга тенг, фарз ибодатнинг савоби етмиш баробар орттирилган ва бошқа яна биз билмаганлари қанча... Аллоҳ таолонинг меҳрибончилигини қарангки, бу ойда қилинган зикрларга ҳам одатдаги ойлардагидан ортиқ савоблар ёзиб, ўша зикрлар шарофати ила дуоларимизни мустажоб қилар экан. Биргина истиғфорнинг ўзи жамики мушкулларимизни осон қилиб, дардларимизга даво бўлар экан. Айтганларимиз тасдиғи учун динимизнинг икки буюк сиймоси ҳаётидан иккита лавҳани сизга илинишга журъат қилдик. 

Ривоят қилишларича, Шайх Шиблий ҳазратлари баланд бўйли, алп қоматли, ниҳоятда ҳайбатли одам бўлган экан. Сафарга чиққанида кеч тушиб қолганда бир шаҳарга кириб борибди. Масжидга кириб хуфтон намозини ўқибди. Кейин масжидда қолмоқчи бўлган экан. Масжид қоровули: “Бу ерда қолиш мумкин эмас”,  дебди. “Ундай бўлса, масжид ҳовлисида ётиб қолай, мусофир кишиман”, дебди Шайх. Қоровул: “Бу ерда қолиш ҳам мумкин эмас”, деб уни орқасидан итаргандек бўлиб кўчага олиб чиқибди. Ўша вақтда кўчадан бир одам ўтаётган экан. Уларнинг ғавғосини эшитиб: “Эй шаҳримизга меҳмон келибди-ку, юринг, бизнинг меҳмонимиз бўлинг”, деб уни уйига олиб кетибди.

У новвой экан. Чой дамлаб келса ҳам, нонни ушатса ҳам, хамир қорса ҳам, тандирнинг тагини ёқса ҳам, хуллас, нима иш қилса, ”астағфируллоҳ”  дер эмиш. Уни кузатиб турган Шиблий ҳазратлари: “Шу калимани неча йилдан бери айтасан?” деб сўрабди.  “Эсимни таниганимдан бери”, дея жавоб берибди мезбон. “Дуо қилсанг қабул бўляптими?” деб сўрабди Шайх. “Фақат биргина дуойим қабул бўлгани йўқ – Шайх Шиблийни зиёрат қилишни истаб ҳар доим дуо қиламан”, дебди новвой. Бу гапни эшитган Шайх: “Масжиддан бизни сенинг дуонг ҳайдаб чиққан экан-да”, дебди.

 Буюк тобеин Ҳасан Басрий ҳазратлари дўстларидан бири билан бирга ўтирган эди. Бир киши келиб унга: “Бизнинг диёрда ёмғир ёғмаяпти, қурғоқчилик бошланди, ҳолимиз танг бўлди, нима қилсак бундан қутуламиз, эй имом?” деди.

Ҳасан Басрий унга жавобан: “Бориб “астағфируллоҳ” дея истиғфор айтинг, Аллоҳ сизга ёмғир беради, иншааллоҳ”, деди.

У кетгандан сўнг бошқаси келди ва: “Ё имом! Мен моддий жиҳатдан жуда қийналиб қолдим. Қарзларим кўпайиб кетди, улардан қутула олмаяпман маслаҳат беринг”, деди.

Ҳасан Басрий унга: “Бориб тавба қил, Аллоҳ қарзларингдан қутулишингга ёрдам беради”, деди.

У кетди. Учинчи одам келди-да: “Ё имом, Аллоҳдан солиҳ фарзанд талабидаман”, деди.

Ҳасан Басирий унга: “Бориб тавба қил ва истиғфор айт”, деди.

Дардман, сиқилган... ким келса, уларга шу гапни айтаверди. Ҳамма кетганидан сўнг дўсти ундан:

“Ё имом, келганларнинг ҳаммасининг дарди бошқа-бошқа эди. Аммо сиз ҳаммасига бир дорини беравердингиз, бир нарсани тавсия этавердингиз. Нима уларнинг ҳаммасининг давоси тавба эдими?” деб сўради.

Имом Басрий раҳматуллоҳу алайҳ унга: “Ҳа, ҳаммасининг давоси тавбадир, чунки Аллоҳ таоло: “Бас, дедимки: “Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир. (Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур” (Нуҳ сурасининг 10,11,12-оятлари), деб марҳамат қилган.

Тавбанинг фазилати шундай улуғ. Шунинг учун унинг қийматини билмоғимиз керак. Ҳамма фойда унда бор. Нима истасангиз: мол-мулк, фарзанд, охират, дунё, барчаси мужассам. Фақат биз уни маҳкам ушламоғимиз, дўстларимизга ҳам буни ўргатмоғимиз зарур. Боринг: қўшнингизга айтинг, қариндошларингизга айтинг, ҳар бир кишига тушунтиринг, уларни жаҳаннамдан қутқаринг, жаннатга даъват этинг”, деди.

Дамин ЖУМАҚУЛ

 

Каҳф сурасида каҳф (ғор) соҳиблари ҳақида гап кетади. Улар йигитлар бўлиб қочиб келиб ғорга яширинади. Аллоҳ уларни ўша ерда 309 йил ухлатиб қўяди. Сўнгра улар уйғониб, ғорда қанча муддат қолиб кетгани ҳақида баҳс қиладилар. Айнан мана шу қиссада ояти карима маъносининг оятлардаги сўзлар сони ўртасида мувофиқлик борлиги Аллоҳ таолонинг Қуръони каримдаги мўжизаларидан бири ҳисобланади. Яъни, аслида бу қисса суранинг 9-оятида бошланади. Лекин ғорда қолганлари ҳақидаги гап 12-оятда “сўнгра икки гуруҳдан қайси бири уларнинг турган муддатини ҳисобловчироқ эканини билиш учун уларни уйғотдик” дея бошланади. Ушбу оятдаги “турмоқ”, “қолмоқ” маъноларини берувчи араб тилидаги “َلَبِثُوا” феълидан бошлаб ҳар бир сўз санаб борилса 26-оятдаги охирги ва шу билан ушбу қиссага якун ясайдиган сўз яна “َلَبِثُوا” феъли бўлади ва у 309-сўз бўлади. Унданам ажойиброғи 25-оятда “уч юз йил қолдилар ва унга тўққиз йилни зиёда қилдилар” дейилади. Ушбу оятдаги 300 маъносини берувчи “ثَلَاثَ مِئَةٍ” калимасига келганда сўзлар сони аниқ 300 ни ташкил қилади. “ва унга тўққиз йилни зиёда қилдилар. Уларни қанча қолганини Аллоҳ билувчироқдир”, дея қиссага якун ясалган қисмидаги сўзлар тўққизтани ташкил қилади. Шундай қилиб қисса бошлангандан кейинги биринчи “лабиса” ва қисса айнан шу калима билан туганлланган охирги “лабиса” ва уларнинг ўртасидаги сўзлар сони айнан ғор соҳиблари ғорда қолган йиллари муддатича, яъни 309 калимани ташкил қилади. Бунда “вов” ғарфи алоҳида сўз сифатида саналади. Чунки араб тилида боғловчи бўлган бу ҳарф айнан алоҳида калима ҳисобланади. Маъноларнинг рақамларга бундай тартибда мутаносиблиги тасодиф бўлиши мумкин эмас. Бу албатта Аллоҳнинг мўжзасидир. Қуйида оят калималарини санашингиз учун алоҳида келтирилади:

 فضربنا علي اذانهم في الكهف سنين عددا ثم بعثنهم لنعلم اي الحزبين احصي لما

  1. لبثوا
  2. امدا
  3. نحن
  4. نقص
  5. عليك
  6. نباهم
  7. بالحق
  8. انهم
  9. فتيه
  10. امنوا
  11. بربهم
  12. و
  13. زدنهم
  14. هدي
  15. و
  16. ربطنا
  17. علي
  18. قلوبهم
  19. اذ
  20. قاموا
  21. فقالوا
  22. ربنا
  23. رب
  24. السموت
  25. و
  26. الارض
  27. لن
  28. ندعوا
  29. من
  30. دونه
  31. الها
  32. لقد
  33. قلنا
  34. اذا
  35. شططا
  36. هولا
  37. قومنا
  38. اتخذوا
  39. من
  40. دونه
  41. الهه
  42. لولا
  43. ياتون
  44. عليهم
  45. بسلطن
  46. بين
  47. فمن
  48. اظلم
  49. ممن
  50. افتري
  51. علي
  52. الله
  53. كذبا
  54. و
  55. اذ
  56. اعتزلتموهم
  57. و
  58. ما
  59. يعبدون
  60. الا
  61. الله
  62. فاوا
  63. الي
  64. الكهف
  65. ينشر
  66. لكم
  67. ربكم
  68. من
  69. رحمته
  70. و
  71. يهيي
  72. لكم
  73. من
  74. امركم
  75. مرفقا
  76. و
  77. تري
  78. الشمس
  79. اذا
  80. طلعت
  81. تزور
  82. عن
  83. كهفهم
  84. ذات
  85. اليمين
  86. و
  87. اذا
  88. غربت
  89. تقرضهم
  90. ذات
  91. الشمال
  92. و
  93. هم
  94. في
  95. فجوه
  96. منه
  97. ذلك
  98. من
  99. ايت
  100. الله
  101. من
  102. يهد
  103. الله
  104. فهو
  105. المهتد
  106. و
  107. من
  108. يضلل
  109. فلن
  110. تجد
  111. له
  112. وليا
  113. مرشدا
  114. و
  115. تحسبهم
  116. ايقاظا
  117. و
  118. هم
  119. رقود
  120. و
  121. نقلبهم
  122. ذات
  123. اليمين
  124. و
  125. ذات
  126. الشمال
  127. و
  128. كلبهم
  129. بسط
  130. ذراعيه
  131. بالوصيد
  132. لو
  133. اطلعت
  134. عليهم
  135. لوليت
  136. منهم
  137. فرارا
  138. و
  139. لمليت
  140. منهم
  141. رعبا
  142. و
  143. كذلك
  144. بعثنهم
  145. ليتسالوا
  146. بينهم
  147. قال
  148. قايل
  149. منهم
  150. كم
  151. لبثتم
  152. قالوا
  153. لبثنا
  154. يوما
  155. او
  156. بعض
  157. يوم
  158. قالوا
  159. ربكم
  160. اعلم
  161. بما
  162. لبثتم
  163. فابعثوا
  164. احدكم
  165. بورقكم
  166. هذه
  167. الي
  168. المدينه
  169. فلينظر
  170. ايها
  171. ازكي
  172. طعاما
  173. فلياتكم
  174. برزق
  175. منه
  176. و
  177. ليتلطف
  178. و
  179. لا
  180. يشعرن
  181. بكم
  182. احدا
  183. انهم
  184. ان
  185. يظهروا
  186. عليكم
  187. يرجموكم
  188. او
  189. يعيدوكم
  190. في
  191. ملتهم
  192. و
  193. لن
  194. تفلحوا
  195. اذا
  196. ابدا
  197. و
  198. كذلك
  199. اعثرنا
  200. عليهم
  201. ليعلموا
  202. ان
  203. وعد
  204. الله
  205. حق
  206. و
  207. ان
  208. الساعه
  209. لا
  210. ريب
  211. فيها
  212. اذ
  213. يتنزعون
  214. بينهم
  215. امرهم
  216. فقالوا
  217. ابنوا
  218. عليهم
  219. بنينا
  220. ربهم
  221. اعلم
  222. بهم
  223. قال
  224. الذين
  225. غلبوا
  226. علي
  227. امرهم
  228. لنتخذن
  229. عليهم
  230. مسجدا
  231. سيقولون
  232. ثلثه
  233. رابعهم
  234. كلبهم
  235. و
  236. يقولون
  237. خمسه
  238. سادسهم
  239. كلبهم
  240. رجما
  241. بالغيب
  242. و
  243. يقولون
  244. سبعه
  245. و
  246. ثامنهم
  247. كلبهم
  248. قل
  249. ربي
  250. اعلم
  251. بعدتهم
  252. ما
  253. يعلمهم
  254. الا
  255. قليل
  256. فلا
  257. تمار
  258. فيهم
  259. الا
  260. مرا
  261. ظهرا
  262. و
  263. لا
  264. تستفت
  265. فيهم
  266. منهم
  267. احدا
  268. و
  269. لا
  270. تقولن
  271. لشاي
  272. اني
  273. فاعل
  274. ذلك
  275. غدا
  276. الا
  277. ان
  278. يشا
  279. الله
  280. و
  281. اذكر
  282. ربك
  283. اذا
  284. نسيت
  285. و
  286. قل
  287. عسي
  288. ان
  289. يهدين
  290. ربي
  291. لاقرب
  292. من
  293. هذا
  294. رشدا
  295. و
  296. لبثوا
  297. في
  298. كهفهم
  299. ثلث
  300. مايه
  301. سنين
  302. و
  303. ازدادوا
  304. تسعا
  305. قل
  306. الله
  307. اعلم
  308. بما
  309. لبثوا

 

ТИИ ўқитувчиси

Ш.Чўлпонов таржимаси

 

Қадимги юнонлар кўз ёруғлик таратади ва инсон шу сабабли кўради, деб ҳисоблаган. Аслида эса кўзга ёруғлик киргани боис инсоннинг кўришини Х асрда яшаган мусулмон олими, математик, астроном ва физик  Ибн ал-Хайтам (Ibn al-Haitham) аниқлади. Ёруғликнинг панжаралар тирқишидан қандай ўтишини кузатаётиб, у тирқиш қанчалик кичик бўлса, тасвир шунчалик ёруғ бўлишини пайқаб қолди ва биринчи қоронғу-камерани (“qamara” арабчадан таржима қилинса, “қоронғу ёки алоҳида хона” деган маънони билдиради) ихтиро қилди. 

Муносабат

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида яшовчи 80 ёшли бир отахон бир вақтлар диний оқим аъзоси сифатида рўйхатга олинган экан. Шу киши юртбошимизнинг экстремистик оқимларга адашиб кириб қолганларининг тавба қилганларини кечириб, оқим аъзоларининг рўйхатидан чиқарилиши бўйича берган топшириғини эшитиб: “Яратганга шукр, бундай тамға билан кетишдан қутилдим” деб, кўзида ёш билан ўз хурсандчилигини изҳор қилибди.

Ўша чолга тенгдош бўлган Қашқадарёлик бир чол ҳам шундай рўйхатга тиркаб қўйилган экан. Бангладешдами, Лотин Америкасидами  бир тўполон бўлса, уни ички ишларга чақиради. Мункиллаб қолган чол бечора бир амаллаб 30 чақирим йўл босиб боради-да “катта”ларнинг қабул қилишини кечгача кутиб ўтиради. Кечга яқин йўлакдан ўтаётган бирови “кетаверинг” деб ўтиб кетади, мадорсиз оёқлари чалишиб ортга қайтади. Бир куни сабр косаси тўлиб: “Болам, қариб қолган бир чол бўлсам, шу рўйхатдан энди ўчириб қўйсангиз бўлмасмикан?” дея илтижо қилибди. “Бу рўйхатдан ўлсангиз қутуласиз”, деб жавоб беришибди унга. Ўша чол ўтган йили ўлди-ю, қутулди. Лекин умри вафо қилиб турганида ўлмасдан ҳам қутулар экан.

Ана шу чоллар ўша кезларда нега адашганининг сабаби аён. Динимизга эркинлик берилган, аммо уларда етарлича илм бўлмагани оқибатида бир бузғунчининг суҳбатига маҳлиё бўлиб ўтирган. Унинг айтган гапларининг фаҳмига бориб-бормай  бир жойларда гапирган ҳам...

Ана шу ҳолат Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида айтган мафкуравий бўшлиқ ҳеч қачон бўлмаслигининг яққол исботидир.

Энди эса замон ўзгарди. Ниҳоятда кучли олимларимиз халқимиз орасида юриб соф динимиз табиатини тушунтирди, диний нашрлар мунтазам нашр этилмоқда, кўрсатувлар, эшиттиришлар, интернет сайтлари ва бошқа-бошқа қулайликлар таъсирида одамларимизнинг диний билими бойиди. Ҳозир, айтайлик, бирор даврада баҳсли савол туғилиб қолса, “телеграм”, “инстаграм” ёки шуларга ўхшаш менежерлар орқали энг нуфузли олимларимиздан ўша саволнинг энг тўғри жавобини бир зумда олиши мумкин.

Имом-хатибларимизнинг ҳам истиқлолнинг дастлабки йилларидаги домлаларимиздан хийла фарқи бор. Шунинг учун ҳам Президентимиз ёшлар билан ишлаш борасида уларга жуда катта ишонч билдирди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, инсон зоти ҳар доим изланишда, мудом онгини машғул қилган саволларга жавоблар топиш истагида юради. Агар ўша саволларга жавобни имом-хатибларимиздан тополмаса, бошқа жойлардан қидиради. Юртбошимиз сўз – амал бирлигига риоя қилишга алоҳида урғу бергани бежиз эмас. “Ё аслинг каби кўрингил, ё кўринганинг каби бўл”, деган эди буюк мутафаккир Жалолиддин Румий ҳазратлари. Модомики, имом-хатиблар ҳам, бошқа олимлар ҳам асли каби кўринишга эришмас экан – ўзининг амали, ҳаёт йўли, тутумлари билан ибрат бўлмас экан, Унинг чиройли сўзлари ҳеч кимнинг қалбига етиб бормайди. Фақат унинг ўзи “Мулланинг айтганини қил, қилганини қилма” қабилидаги мазах нишонига айланади, холос.

Нафсиламри, Президентимиз таъкидлаб айтганидек, айрим ёшларимиз хорижга бориб бошқа фирқаларга аъзо бўлиб келиб бу ердагиларнинг бошини қотираётир. Хорижда ҳам улар ўзлари уриб бориб, бирор фирқага аъзо бўлиб олмайди. Улар овланади: уларга хўрак қўйилади, моддий ёрдам қилинади, руҳий босим ўтказилади ва узлуксиз тарғибот ишлари олиб борилади...

Тажрибали овчилар қурбонига айланган ана шундай содда ва гўл ёшларга элимиз орқа ўгирмаса, имом-хатибларимиз уларнинг онгини зарарли ғоялардан поклашга жидду жаҳд этса, ҳеч шубҳасиз, тўғри йўлга тушиб олади.

Давлатимиз раҳбари талаб қилаётган нарса шу ўзи – жаҳолатга қарши маърифат. Зеро, аждодларимиз ҳамиша жаҳолатни маърифат билан мағлуб этиб келган. Хусусан, буюк мазҳаббошимиз имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳ бир неча бор хорижийлар, рофизийлар ва бошқа фирқа вакиллари билан музокараларга киришган ва уларни бой илми, кучли мантиқи ва вазминлиги билан адашган йўлларидан қайтишга мажбур қилган.

Муҳтарам президентимизнинг жон куйдириб айтган гаплари йиғилиш иштирокчилари ва юртдошларимизни тўлқинлантириб юборди. Бу маслаҳатлар, кўрсатмалар ва талаблар, албатта, жамиятимизни соғломлаштиришга хизмат қилади; юртимизга суқилиб кирмоқчи бўлган ёт кучларни ва уларнинг ғайриинсоний ғояларини бартараф этишда дастурул амал вазифасини ўтайди, иншаАллоҳ!

              

Дамин ЖУМАҚУЛ

Мақолалар

Top