www.muslimuz

www.muslimuz

Юртимиз уламоларининг Жиззах шаҳрига ташрифларининг иккинчи куни ҳам бошланди. Ўзгача шукуҳ ва файзлар билан ўтаётган учрашув ва суҳбатлар Жиззах аҳлининг қалбига сурур бағишламоқда.

Қалбларга маърифат нурини киритаётган суҳбатларнинг навбатдаги Зомин туманидаги “Боймоқли” масжидида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Устоз Салоҳиддин домла Шарипов иштирок этдилар. Фазилатли устоз Салоҳиддин домла “Боймоқли” масжидига ташриф буюриб, намозхонлар билан дилдан суҳбатлашдилар. Ўзларининг гўзал маъруза ва панд-насиҳатлари билан йиғилган қавмнинг қалбини хушнуд этдилар.

Аллоҳ таолонинг юртимизга берган неъматларининг ҳисоби йўқ эканини таъкидлаб, бунинг учун ҳар куни шукрона қилишимиз шартлигини эслатиб ўтдилар.

Кейин намозхонларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Бундан намозхонлар миннатдор бўлдилар.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Зомин туманидаги "Усмон ибн Аффон" масжидига Ўзбекистон халқаро ислом академияси фахрий доктори, таниқли блогер Аброр Мухтор Алий домла пешин намозига ташриф буюрдилар. Пешин намози ўқилганидан сўнг Аброр Мухтор Алий домла намозхонларга Мазҳабсизликнинг салбий оқибатлари мавзусида маруза қилиб, намозхонлар томонидан берилган саволларга жавоб бермоқдалар.

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

https://www.facebook.com/100002428842659/videos/358179632443901/

@imonuz | imon.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar

2-кун. Уламолар қуйидаги масжидларга Пешин намозига ташриф буюрадилар:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Зомин туманидаги “Маърифатли” масжидига?

(https://goo.gl/maps/pEQ6dRYweGR47PFq8)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим Иномов Зомин туманидаги “Исохон ота” масжидига?

(https://goo.gl/maps/a62FjMmxhm37JgpW6)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин Шарипов Зомин туманидаги “Боймоқли” масжидига?

(https://goo.gl/maps/6JbKQXyPyr8Ad9T4A)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон Хайдаров Зомин туманидаги “Хўжа Рушноий” масжидига?

(https://goo.gl/maps/xfSvDS3VDaWBLnuG9)

Ўзбекистондаги Цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий Зомин туманидаги “Усмон ибн Аффон” масжидига (https://goo.gl/maps/efdCP8rPcurB3q4MA)?

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматилла Сайфуддинов Жиззах шаҳридаги “Қалия” масжидига (https://goo.gl/maps/8QyBrJ9pTAyBjWgc8)?

(https://goo.gl/maps/9DqviUr2hHymPHaN9)

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Собиржон Рустамов Зарбдор туманидаги “"Қусам ибн Аббос" масжидига?

(https://goo.gl/maps/qoubYxfq9Mx5CGwj6)

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали Рустамов Зомин туманидаги “Бешюз” масжидига?

(https://goo.gl/maps/yXJXoFd8GhakE9JM9)

Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидаги бош имом-хатиби Фазлиддин Аллаёров Зомин туманидаги “Қирқ” масжидига?

(https://goo.gl/maps/bhYdJWCc8Aedb2dX8)

Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжидига имом-хатиби Ҳасан Қодиров Зомин туманидаги “Умар ибн Хаттоб” масжидига?

(https://goo.gl/maps/BxDPpeWVYdCG8nBg8)

Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжидига имом хатиби Муҳаммадраҳим Абдураҳимов Зомин туманидаги “Ибн Аббос” масжидига?

(https://goo.gl/maps/9spP2wGQiDjQXLyt7)

Тошкент шаҳар “Яккасарой” масжидига имом-хатиби Салоҳиддин Ташанов Зомин туманидаги “Ғоиб ота” масжидига?

(https://goo.gl/maps/aGG78rY8yg3bePRcA)

Тошкент шаҳар “Исломота” масжидига имом хатиби Йўлдошали Каримов Зомин туманидаги “Пешағорий” масжидига?

(https://goo.gl/maps/f7xzvqm6sruFkoE16)

Тошкент шаҳар “Омина” масжидига имом хатиби Юсуф Муҳиддинов Зомин туманидаги “Янгиҳаёт” масжидига?

(https://goo.gl/maps/DMX9Dn2Xdy7GzXYy7)

Тошкент шаҳар “Ал Ҳудайбия” масжидига имом хатиби Муродулла Хуназаров Зомин туманидаги “Хўжаи Сероб” масжидига?

(https://goo.gl/maps/P57itMVzMKH1rAEr9)

Тошкент шаҳар “Бурҳониддин Марғиноний” масжидига имом-хатиби Абдулҳамид Турсунов Зомин туманидаги “Қурбонбой ота” масжидига?

(https://goo.gl/maps/4VxnQnp9AcJY9CqK9)

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Жиззах вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати

Шукр қилувчи кишида меҳр-мурувват, инсоф-диёнат, қаноат, сабр каби ахлоқлар мавжуд бўлади. Бу ахлоқлар эса инсонни дунё ва охират саодатига бошлайди.

Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши бундай деганлар: “Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир” (Имом Табарий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, бирор нарсага етиша олмаган одам, аввало, ўзидаги мавжуд нарсаларга назар солиш ва борига шукр қилиш лозим.

Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдураҳимов Шароф Рашидов туманидаги “Қангли” масжидига ташриф буюриб, Аллоҳ таолонинг ўлкамизга берган неъматларга шукр келтириш, бугунги кунда юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Уламо сўзлари якунида Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Мақолалар

Top