Ўзбекистон янгиликлари

Шукр қилувчи кишида меҳр, инсоф ва қаноат фазилати ҳам бўлади

Шукр қилувчи кишида меҳр-мурувват, инсоф-диёнат, қаноат, сабр каби ахлоқлар мавжуд бўлади. Бу ахлоқлар эса инсонни дунё ва охират саодатига бошлайди.

Саид ибн Жубайр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши бундай деганлар: “Бандаларни Аллоҳ таолога энг яхшиси – мусибат келганда, сабр қилгувчи ва неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир” (Имом Табарий ва Имом Аҳмад ривоятлари).

Демак, бирор нарсага етиша олмаган одам, аввало, ўзидаги мавжуд нарсаларга назар солиш ва борига шукр қилиш лозим.

Тошкент шаҳар “Доруссалом” масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдураҳимов Шароф Рашидов туманидаги “Қангли” масжидига ташриф буюриб, Аллоҳ таолонинг ўлкамизга берган неъматларга шукр келтириш, бугунги кунда юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, мўмин-мусулмонларга берилаётган имкониятлар ҳақида мавъиза қилиб бердилар.

Уламо сўзлари якунида Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 1108 times

Янгиликлар

Top