muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хоразм вилояти вакиллиги ташаббуси билан туманлар марказий масжидлари қошида ўтказилаётган сайёр китоб ярмаркаси 2018 йил 3 август куни Урганч шаҳар “Охун бобо” жоме масжидида давом этди.

Ушбу китоб ярмаркаси давом қилиб, кейинги ҳафта 10 август, жума куни соат 11:00 дан 15:00 гача Урганч туман “Шаҳобиддин бобо” масжидида давом этади. Китобсевар Урганч аҳлини китоб ярмаркамизга таклиф этамиз.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

Бусра шаҳри, бу шаҳар Бусра Шомий ҳам деб аталади. Бу табаррук шаҳар Суриянинг Дамашқ шаҳридан 140 км. узоқликда жойлашган. Шаҳар милоддан олдинги 14 асрда ҳукмронлик қилган Фиръавн Тутмос-3  давридан бери машҳур. Ўз даврида бу шаҳар Наботийлар шоҳлигининг иккинчи пойтахти ҳисобланган. Рим императори Троян даврида шаҳарни Араб вилояти пойтахти дея ҳисоблашган. 634 йил Бусрани Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу фатҳ қилган. Бусрага Расулуллоҳ ёшликларида борганлари сабаб эътиборга сазовордир.

 

http://kamolon.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Салимжон қори Қодиров имом-хатиблар, масжид ходимлари ҳамда масжидлар фаолияти билан яқиндан танишиш, диний соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш, соҳа ходимлари олдида турган муаммоли масалаларга биргаликда ечим излаш, халқ билан яқиндан мулоқот қилиш мақсадида сайёр учрашувлар ўтказмоқда.

Шу мазмундаги учрашувлар Тошлоқ, Қува ва Фарғона туманларида ўтказилди.

Тадбирда имом-хатиблар ҳамда масжид ходимлари билан бирга жума намозларини ўтишига алоҳида эътибор қаратиши, айниқса, ҳар бир мавзуни кенг доирада, илмий далиллар ва ҳаётий мисоллар ёрдамида ёритиб беришга маърузачилар пухта тайёргарлик кўриши лозимлиги таъкидланди.

 

Вакиллик матбуот хизмати

fargonaziyo.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Матубот хизмати хабар берди.

Президент жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирган.

ЎМИ Матбуот хизмати

 
 
 
 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан партия Сиёсий Кенгашининг “Тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлида бирлашайлик!” умумий шиори остида “Диний экстремизм ва ёт маданият тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар 7-сонли  туғруқ комплексида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси, шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шифокорлар, тиббиёт ходимлари, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда диний экстремизм инсоният билан бирга ХХI асрга кириб келган, энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири эканлиги, диний рангбарангликни рад этиши билан мамлакат тараққиётининг муҳим тарихий омили бўлган фуқаролараро ҳамжиҳатликка раҳна солишига,   ақидапарастлар нафақат ижтимоий ҳаётнинг сиёсий, иқтисодий ёки маданий соҳаларига зарар етказиши, балки жамиятга оммавий тарзда психологик босим ўтказиб,  энг мудҳиш оқибатларга олиб келишига ҳамда динни сиёсийлаштириш ва сохталаштириш орқали мамлакатдаги ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ҳар қандай ҳаракатнинг олдини олишда партия ва жамоат ташкилотларини олдида турган ҳаётий муҳим масалалардан бири эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирни партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Талипов кириш сўзи билан очиб берар экан, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг аҳамияти катта эканлигини таъкидлади. Маълумки, бугун мусулмон оламида мураккаб ижтимоий-сиёсий жараёнлар кечмоқда. Яқин Шарқ ва бошқа ҳудудлардаги қатор мамлакатлар чуқур сиёсий танглик, ижтимоий ва иқтисодий беқарорлик ва нотинчликни бошидан ўтказмоқда. Тинчлик, осойишталик йўлида, ёшларни турли ёт иллатлардан асраш мақсадида партия ҳам қатор ҳаракатлар олиб бормоқда дея, баён қилди. Бу фикрларни давом эттирган шаҳар 7-сонли туғруқ комплекси бош шифокори Зафаржон Илхомов аввалом бор, партия томонидан комплексда ташкиллаштирилгани учун миннатдорлик билдириб, диний экстремизм дунёдаги деярли барча мамлакатларда шахс, жамият ва давлатнинг ҳаётий муҳим манфаатларига таҳдид солиб келаётганини айтиб ўтди. - Албатта, бу жараёнлар барчамизни огоҳликка чақиради. Боиси, тинчлик бўлмаган жойда тараққиётга йўл йўқ.

Диний экстремизмга қарши курашнинг самарадорлигини оширишда партия ҳамкор ташкилотлар билан кўп ва икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, миллий қонунчиликда мустаҳкам ҳуқуқий асос яратиш, шунингдек, ёшлар маънавиятини, тарбиясини кучайтириш ва аҳолида диний экстремистик ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш муҳим ўрин тутади.

 Қайсики мамлакатда экстремистик ва террористик ҳаракатлар содир этилиши, улар оқибатида келиб чиқадиган ижтимоий беқарорлик жамиятда криминал жиноятларнинг авж олишига хизмат қилади, - дейди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Жамшид Алиев. - Давлат томонидан хавфсизлик чораларини кўриш учун бюджет маблағларини сарфлаши, шунингдек, террористик ҳаракат оқибатида кўрилаётган моддий зарар жамиятга иқтисодий жиҳатдан катта зарар етказади. Оқибатда ишсизлик ошиши, ёшларнинг маънавиятига таъсир қилиши, аҳолининг турмуш даражаси пасайиб кетишига сабаб бўлади.

 Давра суҳбати давомида сўзга чиққанлар бугунги ўта шиддатли даврда ёшларимизни ҳар қандай ёт ғоялар оқимидан сақлашимизда барчамиз бирдек огоҳ ҳамда масъул бўлишимиз таъкидланди.

Дилшод Баҳромов, Чилонзор тумани прокуратураси, прокурор ўринбосари:

  • “Адолат” партияси томонидан ўтказилган тадбир бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан биридир.  Албатта, туманимизда ёшлар ҳамда фуқароларни диний оқимлар таъсиридан асраш борасида маҳаллаларда чора-тадбирлар  олиб бормоқдамиз. Туманимиз бўйича диний экстремистик оқим аъзолари сифати 91 нафар шахс рўйхатда бўлиб, шундан 25 нафари жазони ўтаб, озодликка чиқди. 44 нафар шахс эса жазо муддатини ўташ қисмида. Ҳозирги кунда 18 нафар шахсга қидирув эълон қилинган. Албатта, буларнинг орасида ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Бу эса ачинарли ҳолдир. Ёшлар ўртасида саъй-ҳаракатларимизни янада кучайтиришимиз лозим деб, ўйлайман. Уларнинг маънавий онггини, ҳуқуқий савиясини оширсакгина, маданиятнинг ёт иллатларидан асраб қолишга эришамиз. 

  Айни пайтда дунё ҳамжамиятида глобал муаммо сифатида эътироф этиб келинаётган  диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда фуқароларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш ва маънавиятини юксалтириш долзарб аҳамият касб  этади. Зеро, маънавий етукликка эришган юртдагина, тинчлик ва тараққиёт бўлади.

Давра суҳбати якунида йиғилганлар мавзу юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.      

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

toshkent.uz

Top