muslim.uz

muslim.uz

6 август куни «Вақф» хайрия жамоат фонди ва Kun.uz ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов ва Kun.uz сайти директори Маҳсуджон Асқаров томонидан имзоланди.

Ушбу англашув меморандум «Вақф» хайрия жамоат фондининг шаффофлигини таъминлаб бориш мақсадидда фонд фаолиятини Kun.uz сайтида кенг ёритиб бориш, ўзаро ҳамкорликда хайрия акциялари, саховат ишларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилди.

 

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

http://vaqf.uz

Ўтган ҳафта сўнгида Бухоро-Мадина йўналиши бўйлаб парвоз қилган хоразмлик зиёратчилар Мадина шахрига соғ-саломат етиб олдилар. Мадина аэропортида уларни ишчи гурух вакиллари кутиб олиб, махсус автобусларда Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг масжидларига яқин бўлган «Жавҳар ар-Рашид” меҳмонхонасига жойлаштирдилар. Зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварада Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг қабрларини ва Масжид ан-Набавий ёнида жойлашган “Бақиъ” қабристонини зиёрат қилиб, беш вақт намозларини Масжид ан-Набавийда адо қилдилар.

Зиёратчилар эртасига Уҳуд тоғи, Қубо ва Қиблатайн масжидларини зиёрат қилдилар.

ЎМИ Хоразм вилояти вакиллиги

http://zamaxshariy.uz

lundi, 06 août 2018 00:00

Ёшликдаги баракалар

Зайд ибн Абу Зарқонинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Биз Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳнинг эшиги олдида турганимизда у киши чиқиб бундай насиҳат қилдилар: “Эй ёшлар жамоси, илмингизнинг баракаларини илиб қолишга шошилинглар! Сизлар, эртага кўзлаган  мақсадингизга етишасизларми ёки етишмайсизларми билмайсизлар. Бир-бирингизга илм ўргатинглар””.

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ “илмингизнинг баракаларини илиб қолишга шошилинглар” деганларида, “илм ўрганиш учун бу фурсатингизни ғанимат билиб уни фойдали ўтказинглар” демоқчи бўлганлар. Зеро, инсон ёши улғаяр экан, унда ёшлигида бўлгани каби илм олиш учун куч-қувват, шижоат, фаҳму фаросат ва зеҳн бўлмайди. Бундан ташқари, унинг ўз ёшига яраша масъулиятлари, ишлари ва машғулотлари бўлади. Яна шуни билингки, ёшлик даври жуда ҳам тез ўтиб кетади. Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ: “Ёшликни енгимдаги нарсага ўхшатдим, уни тушиб қолганини билмай ҳам қолдим” деганлар.

Лекин минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда ёшларимиз, хоссатан, мактаб ёшидаги йигитлар вақтларининг аксарини интернет ва плейстейшн (playstation) клубларида ўтказиб умрларининг энг яхши даврини зое кетказаяптилар.  Уларнинг “бу замон талаби” дея ўзларини оқлашлари инсонни ажаблантиради. Менинг бу гапга айтадиган жавобим шуки, “Агарда бу замон талаби бўлса, Президентимиз кутаётган бухорийлар, насафийлар, термизийлар-у замахшарийларни бу замонда, бу юртдан чиқишидан умидингизни узаверинг”.

Албатта ҳар бир йигит катта ютуқларга эришишни, мол дунёси кўп бўлишини, жамиятда ўз ўрнини топишни  ёки ўзининг бошқа мақсадларига етишни истайди. Бу нарсаларнинг ҳаммасига фақат қийинчиликларга қарамай доимо ҳаракатда бўлиш, Аллоҳдан ёрдам сўраш ва вақтни ғанимат билишлик билан етишилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни тўғри йўлга бошлаб қўямиз. Ва албатта Аллоҳ муҳсинлар билан биргадир”. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ: “Бир-бирингизга илм ўргатинглар” деган сўзлари билан йигитларни илм  мажлисларини қуришга қизиқтирдилар. Зеро, илм мажлисларини фаришталар ўраб олишади ва мажлис аҳлига салавотлар айтишади. Толиби илмлар яна шуни билишлари лозимки, ўзлари яхши тушунмаган ва бефойда масалаларда баҳс қилиб вақтларини бекорга кетказишлари улар учун зарардан бошқа нарса эмас.

Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтмоқчимизки, илм йўлида қийинчилиг-у машаққатларга бардош беролмайдиган инсон Аллоҳдан кўп нарса кутмасин.  Зеро, осонликча келган ош томоққа тиқилади.  Аллоҳ ҳаммамизга ўз баракаларидан ато қилсин! Омин!

Манбалар асосида Мирза Ғолиб” жоме масжид имом-хатиби
Муҳаммадхон Султонхонов тайёрлади
. 

http://nasihat.uz

Андижон ҳожиларининг дастлабки гуруҳи буюк шаҳар Маккаю мукаррамага етиб келишди ҳамда барча қулайликларга эга бўлган меҳмонхонага жойлашдилар. Бу улуғ маконда ҳожиларимиз даставвал муборак умра амалини бажаришса, ҳаж кунлари келганида ҳаж ибодатларини адо қилишликка киришадилар.

muslimun.uz

Сизга маълумки, Расулуллоҳ ёшлигида амакилари Абу Толиб билан Сурияга (Шом) саёҳатга чиқадилар. Уларнинг карвонлари дам олиш учун Бухайро роҳиб ибодатхонаси олдида тўхтайдилар. Роҳиб Буҳайро карвонни кўздан кечираётиб, бир нарса унинг  эътиборини тортади. Карвон устида бир парча булут сузиб юрар эди. Карвон юрса юрар, тўхтаса, тўхтар эди. Буни кўрган роҳиб Буҳайро карвон аҳлини дам олишга таклиф қилади. Расулуллоҳнинг элчи бўлишларини биринчи башорат берган киши роҳиб Буҳайро бўлган.

 

http://kamolon.uz

Top