muslim.uz

muslim.uz

mercredi, 10 avril 2019 00:00

Аудиохабарлар (10-04-2019)

ЎМИ Матбуот хизмати

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Ўзинг уруш майдонидан узоқда бўла туриб, шижоат ҳақида гапиришинг бунча осон бўлмаса!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Бошқаларнинг ҳаётини ёритиб, ўзини ёндириб, эритган шам каби бўлма!

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Жамиятимиздаги ғалати ишлардан бири – ўзинг ҳақингда сен ҳам билмайдиган қиссани эшитишингдир.

Иброҳим Фиқий

*****

Жоҳил кимсанинг тортишувда чекиниши қийин масала.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

*****

Баъзилар гумонга ишониб сени сотиб юборади. Баъзилар айбларинг бўлишига қарамай, сени сотиб олади.

“Фикр дурдоналари”

*****

Агар сенга ердаги кимса зулм қилса, Аллоҳ таолонинг адолатини унутма!

“Фикр дурдоналари”

*****

Пулинг кўпайиб, ишларинг юришганда, дўстларинг қаторида кўплаб ҳасадчи, иккиюзламачи, лаганбардор “дўстлар” ҳам кўпаяди.

“Фикр дурдоналари”

*****

Дўстларинг орасида сунъийлик нималигини билмайдиган, ниқобдан фойдаланмайдиган, сени хурсанд қилишга интиладиган, маҳзун бўлсанг, бирга маҳзун бўладиган кишиларнинг борлиги саодатдандир.

“Фикр дурдоналари”

*****

 

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари Қозон шаҳрида RUSSIA HALAL EXPO 2019 халқаро ҳалол индустрия кўргазмаси ўтказилади. Ушбу кўргазма XI халқаро "Россия - Ислом дунёси: KazanSummit 2019" иқтисодий саммит доирасида ташкил этилиши айтилган.

Кўргазмада дунёнинг 10 мамлакатидан 85 та ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи компаниялар иштирок этади.

Жорий йилги кўргазма Россия қишлоқ хўжалик вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётгани айтилган. Кўргазма майдони ўтган йилгига қараганда 3,5 баробар ошиб, 5 минг кв.м.ни ташкил этади.

Кўргазмага 5 мингдан ортиқ одамлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ САҲИФАСИ

КОНЦЕПЦИЯ

Дунё дарвозалари янада кенгроқ очилиб, хорижий давлатлар фуқароларининг юртимизга келиб-кетишларига қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан, 39 та давлат фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди, Ўзбекистон билан визасиз давлатлар сони кўпайди.

Шунинг баробарида бизнинг юртдошларимизнинг ҳам хорижий давлатларга чиқиши ортмоқда.

Одатда, чет элга, умуман, йўлга чиқаётган ҳар қандай йўловчига олдиндан йўловчилик машаққатини тортган, бу борада бой тажриба тўплаган кишилар; китоб кўрган олиму уламолар йўл-йўриқлар кўрсатиб, панду наисҳатлар қилишган. Зеро, нотаниш манзиллар сари сафарга отланган кишиларга бундай тавсияю насиҳатларнинг аҳамияти жуда ҳам катта.

Бинобарин, хорижга чиқаётган мўмин-мусулмонлар ушбу сафарида давлатнинг қонунларига амал қилгани каби шариатимиз кўрсатмаларига ҳам амал қилмоғи ниҳоятда муҳимдир.

Масаланинг ана шу жиҳатлари эътиборга олиниб, muslim.uz Интернет порталида “Муҳожир ватандошлар” лойиҳаси иш бошлади. Ушбу лойиҳа доирасида янги рукн очилиб “Хориждаги юртдошим” номланди.

Ушбу рукнда:

- хорижда таълим олаётган, меҳнат қилаётган, узоқ муддатга даволанишга кетган ватандошларимиз тўғрисида ҳаётий мақолалар;

- йўлга чиқувчиларга тавсиялар, маслаҳатлар;

- узоқ муддатли сафарларнинг ижтимоий ҳаётга, оилавий масалаларга таъсири ва бошқа долзарб муаммоларга доир савол-жавоблар дастурий равишда ёритилади;

- Интернет сайтда эълон қилинган мақоланинг аудио формати ҳам тавсия қилинади.

Ушбу материаллар оят, ҳадис ва уламоларимизнинг илмий меросларига асосланган ҳолда ёритилади.

 

Top