muslim.uz
Ухлаш олдидан чироқларни ўчиринг!
Буюк Британиянинг “Current Biology” номли илмий-оммабоп журналида ухлаш пайтида чироқнинг ёниб туришининг инсон танасига салбий таъсирлари ҳақида мақола эълон қилинди.
Голландиялик олимлар сичқонлар устида тадқиқот олиб бориб, тундаги чироқларнинг уларга таъсирини ўрганишди.
Тадқиқот натижасида ухлаш пайтида чироқ ёниб туришининг кўплаб касалликларга боғлиқлиги аниқланди. Шунингдек, олимлар кундузи ёруғлик кўрмаслик, қоронғу хонадан чиқмаслик ҳам соғлиқ учун зарар эканини таъкидлашмоқда.
Хуфтонни ўқибоқ ётиш ва эрталаб эрта туриш жисмнинг тунда ёруғликка, чироққа кўп рўпара бўлишидан сақлайди. Зеро, инсон уйқудан тургандан кейин кечга қадар етарлича ёруғликка тўйинади.
Соҳа мутахассисларининг айтишича, ухлаш асносида хонадаги чироқнинг ёниқ туриши саратон, иммунитет пасайиши, эрта қариш каби бир қанча касалликларга сабаб бўлар экан.
Илмий тадқиқот хулосасида ухлаш олдидан чироқларни ўчириш зарурий иш экани, бунинг фойдаси инсон танаси, саломатлиги ва бахтиёрлигида акс этиши ҳам қайд этилди.
Бу ҳақиқат мана бир неча йил олдин маълум бўлди. Ўтган аср бошида одамлар “Ухлаётганда чироқнинг ёниқ туриши мияга салбий таъсир қилмайди” деб ўйлашарди. Лекин кейинги тадқиқотлар бунинг нотўғрилигини, тунги чироқлар ухлаётган инсон миясига, кўзига салбий таъсир этишини аниқлади.
Энди мана бу ҳадисга эътибор қаратайлик!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар ухласангиз, чироқларни ўчиринглар!” дедилар. Абу Довуд ривояти.
Бу муборак ҳадисда ухламоқчи бўлган одам хонадаги чироқларни ўчириб, кейин уйқуга ётиши кераклиги таъкидланмоқда. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳадисда биз умматларини ухлаш олдидан чироқларни ўчиришга буюрмоқдалар. Бу эса чироқнинг ўчирилмай қолиши ухлаётган инсоннинг миясига, кўзига, терисига ва бошқа жиҳатларига салбий таъсир этишини англатади.
Энди савол туғилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам 20-аср охирларида аниқланган бу илмий ҳақиқатни бундан 14 аср олдин қаердан билиб айтдилар экан?”
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, бу ҳақиқатни у зот алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг ўзи билдиргандир! Ушбу ҳадиснинг ўзиёқ у зоти бобаракот Аллоҳ таолонинг ҳақ Пайғамбари эканликларига гувоҳлик беради!
Абдуддоим Каҳелнинг мақоласидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси
Ҳомила қачон инсон шаклига ўтади
Навбатдаги китоб сайлига марҳамат!
Галдаги китоб сайли 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида ташкил этилади. 1.Тошкент шаҳри "Минор" жоме масжиди (Минор маҳалласи, Минор кўчаси 1-уй), 2."Ҳазрати имом" жоме масжиди (Қорасарой кўчаси 49-уй)
ЎМИ Матбуот хизмати
Қозоғистон ОАВ: ўзбекистонлик имомлар Чимкентдаги масжидда (Фотолавҳа)
Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ имомлар Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан Чимкент шаҳрига ташриф буюргани ҳақида маълумот берган эдик.
Ушбу ташриф бугун ҳам давом эттрилмоқда. Қозоғистонда фаолият олиб бораётган бир қанча оммавий ахборот воситалари ўзбекистонлик имомларнинг ташрифини кенг жамоатчилик учун ёритиб бормоқда. shymkent-islam.kz нашри ўз саҳифаларида фотолавҳа тайёрлаган ҳолда тақдим этди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Нишонга урилган гаплар: “Туннинг зулмати кучайгани тонг яқинлигидан дарак!”
Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган. Бундан ташқари саҳобаи киромлар, улуғ олимлар, Яқин Шарқ, Осиё, Европа ва Америка мутафаккирларининг бир қатор фикрлари ҳам берилган.
*****
Фақирлар бойлардан кўра кўпроқ қўли очиқроқ, сахийроқ бўлишади. Чунки, улар эҳтиёж сезгиси нималигини жуда яхши билишади.
"Ховатир роқия журнали"
*****
Савол берувчилар турлича бўлар экан. Шундай хулосага келинди.
- Билмаганини билиш учун сўровчилар.
- Домланинг билимини синаш учун сўровчилар.
- Жавобни бошқа домланинг жавоби билан солиштириш учун сўровчилар.
- Қайсидир масалада рухсат олмагунча кўплаб домлалардан сўровчилар.
- Бошқалар эшитиб, билиб олсин деган мақсадда сўровчилар.
- Домлани қийин вазиятга тушириш учун ихтилофли, фитнали саволларни сўровчилар.
- Ўртада туриб сўраб берувчи, воситачи сўровчилар.
- Реал воқеликда содир бўлмаган нарсаларни сўровчилар.
- Ўзига фойдасиз нарсалар хусусида сўровчилар.
- Сўрайдиган зарур нарсасини масжидга бориб сўраш ўрнига, кўчаларда, машинада домлага дуч келиб қолсагина сўровчилар.
*****
Жим туришларнинг барчаси ҳам розилик, хотиржамлик аломати бўлавермайди. Айрим жим турувчиларнинг ичида минг бир ҳикояси бўлади.
*****
Ортингиздан бақириб, шовқин кўтаришяптими? Кўпроқ сизни чайнашяптими? Парво қилманг, чунки улар сиздан орқада. Сиздек бўлолмагани учун ичини ҳасад кемириб ётибди. Чинорга, теракка кимдир тош отганини кўрганмисиз? Кўрмагансиз, тўғрими? Чунки, чинорнинг ва теракнинг еса бўладиган, мазали меваси йўқ. Олма, ўрикка кўпчилик тош отади. Керак бўлса, улар пишмасидан туриб ейишга қизиқиб, тош отилади.
Олдинга интилишдан, илмдан, ижоддан тўхтаманг.
*****
Ёзганингни ўқимайдиган одамга ёзишинг, олдингга келмайдиган кишини кутишинг, муҳаббатингни ҳис қилмайдиган одамни яхши кўришинг ва сенга эҳтиёжи тушмайдиган кишига эҳтиёжинг тушиши аламлидир.
*****
Гапираётганингда, сенга тикилиб, жим турганларнинг барчаси ҳам гапингни тинглаётган бўлавермайди. Айримлар гапириш навбатини кутиб жим туради.
*****
- Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзусидир.
- Тўполончи фарзандингиз ҳар бир бефарзанднинг орзусидир.
- Кичкина уйингиз ҳар бир қочоқнинг орзусидир.
- Озгина молингиз ҳар бир қарздорнинг орзусидир.
- Офиятдалигингиз ҳар бир беморнинг орзусидир.
- Табассумингиз ҳар бир сиқилганнинг орзусидир.
- Аллоҳ сизни сатр қилгани ҳар бир шарманда бўлган кимсанинг орзусидир.
- Истиқоматда юрганингиз гуноҳ қилган айрим кишиларнинг орзусидир.
- Ҳамд ва ризони ҳаёт йўлингиз қилиб олинг.
- Берган неъматлари учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!
*****
Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир.
Узр сўраш хорлик эмас, хулқдир.
*****
Инсоннинг бадани, кийими кир бўлса, уни совун, шампун ва яна бошқа воситалар билан тозалайди. Аммо қалб кирланса, уни совун билан поклашнинг иложи йўқ. Қалбнинг совуни - истиғфордир. Истиғфорни кўп айтиш билан қалб покланади. Аста-секин бу поклик баданга ҳам ўтади. Танадаги асосий аъзо бўлмиш қалб яхши бўлса, қолган барча аъзолар ҳам яхши бўлади. Агар қалб бузилса, бошқа аъзолар ҳам бузилади.
*****
Эҳтимол, ота-онанг сенга сен истаган нарсангни беролмагандир. Лекин, шуниси аниқки, улар сенга ўзларидаги бор нарсаларини беришган!
*****
Туннинг зулмати кучайгани тонг яқинлигидан дарак!
*****
Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи
Нозимжон Иминжонов