muslim.uz

muslim.uz

В общественный благотворительный фонд «Вакф» поступило обращение от Ибрагимовой Ферузы, проживающей по адресу: город Ташкент, Алмазарский район, махалля Карасарай, улица Зиявуддина Бабаханова, дом № 15/2.
Она попросила оказать содействие в ремонте жилья.
Представители благотворительного фонда «Вакф» посетили это место для изучения всех обстоятельств этого обращения. Оказалось, что по этому адресу Ибрагимова проживает вместе с матерью и тремя несовершеннолетними детьми. Как видно на фотографиях, состояние жилья удручающее: у обветшалого здания нет фундамента, крыша протекает, жилье находится в аварийном и негодном для проживания состоянии.
Было отмечено, что фонд возьмется за ремонт данного жилья.

 

 

Пресс-служба Управления мусульман Узбекистана

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ёлғон гапириб бировларни алдаб, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб кетган инсон хомтама бўлмаслиги керакки, бир марта алдайди, иккинчи марта алдай олмайди.

Биров унинг бебурдлигини, ёлғончилигини сўзлаб беради. Пасткашлиги эл орасида ошкор бўлиб, қиёматда эса азобга дучор бўлади. Ростгўлик эса инсоннинг қадрини оширадиган кўркам ахлоқ қоидаларидандир.

Аллоҳ таъоло имон аҳлини тақводор, ростгўй бўлишга амр этиб, шундай дейди: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!” (Тавба сураси 119-оят).

Ушбу амрда икки нарса талаб қилинади. Биринчиси – Аллоҳдан қўрқиш, иккинчиси – чин сўзли бўлиш ва ростгўйлар билан бирга бўлиш. Демак, ростгўйлик сўзда, гапда, амалда, тоат-ибодатда, ҳар қандай вазифани адо этишда бўлиши лозим.

Ҳақиқий мўмин мусулмон ростгўйликни маҳкам тутиб, Аллоҳ берадиган улуғ савобларни эслайди.

Аллоҳнинг мукофоти эса Ўз каломида келганидек: “Аллоҳ деди: “Бу кун содиқ (мўмин)ларга содиқлиги фойда берадиган кундир”. Улар учун остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннат боғлари бордир. (Улар) у ерда абадий бўлурлар». Улардан Аллоҳ рози ва улар Аллоҳдан рози бўлурлар. Бу буюк ютуқдир” (Моида сураси 119-оят).

Бекобод тумани “Улуғбек” жоме масжиди
имом-хатиби Холбоев Х.

Юртимизда барча соҳалар қатори диний соҳада ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилиб, муқаддас ислом динини ўрганиш, аждодлар меросини қайта тиклаш ва уларни келажак авлодларга асл ҳолича етказиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, охирги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан буюк аждодларга муносиб ворисларни тайёрлаш мақсадида юртимизда диний таълим тизимини такомиллаштириш, уларнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14-15 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 29 сентябрдаги 01А/092-сонли буйруғи асосан Тошкент ислом институтида Махсус сиртқи бўлим ташкил этилган эди.

Махсус сиртқи бўлимга ташкил этишдан асосий мақсад Республикамизда фаолият олиб бораётган илмий-тадқиқот марказлари, масжид ва зиёратгоҳларнинг ўрта махсус билимга эга бўлган имом-хатиб, имом ноиби, зиёратгоҳ масъули каби мутахассисларини олий маълумотли кадрлар билан таъминлашдан иборат. Махсус сиртқи бўлимда ўқиш муддати 3 йил бўлиб, унга ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ўрта махсус ислом таълим муассасасини тугатган, Ўзбекистон мусулмон идораси тизимида 5 йилдан кўп муддат давомида фаолият олиб бораётган бўлиши талаб этилади. Махсус сиртқи бўлим талабалари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилади. Махсус сиртқи бўлимга 2017-2018 ўқув йилида 60 нафар, жорий 2018-2019 ўқув йилида 120 нафар талаба қабул қилинди. Бу ҳақда Тошкент Ислом институти Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 октябридан 2018-2019 ўқув йили Махсус сиртқи бўлим 1-курс иккинчи давра гуруҳ талабаларининг 1-семестр ўқув жараёнлари бошланди. Мазкур семестр дарс машғулотлари жорий йилнинг 17 ноябрига қадар давом этади. Уларга институтнинг юқори малакали, узоқ йиллик педагогик тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчилари дарс бермоқда.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ислом банк-молия тизимининг нимаси биз учун қизиқ? Нега бу масала мусулмон тадбиркорлари учун шунчалик муҳим деган саволнинг жавоби жуда оддий: барча мусулмонлар каби юртимиз тадбиркорлари ҳам ўз фаолиятларини нафақат амалдаги қонунчилик доирасида, балки ўз динлари талабларига мувофиқ тарзда – ҳалол йўллар билан амалга оширишни исташади.

Афсуски, мусулмон тадбиркорлари учун жуда муҳим масала бўлган – фоизсиз кредитлар, вақтинча шерикликка асосланган инвестициялар, ишонч асосида молиялаштириш ва бошқа ислом банк-молия тизимида қўлланиладиган турли операциялар шу пайтгача Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган. Бу ўринда Лондонни Европа ислом банк-молия тизимининг марказига айлантиришга эришган Буюк Британия ҳукуматининг тажрибаси диққатга сазовордир. 2000 йилда Англия банки давлат Ғазначилиги билан ҳамкорликда бу тармоқни ривожлантиришнинг имконият ва муаммоларини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи ташкил қилди ва 2003 йилда мамлакат солиқ ва бошқариш тизимига шу мақсадга мувофиқ қатор ўзгартиришлар киритилди.

ЎзА берган маълумотларга кўра, бугунги кунда Буюк Британияда 20 га яқин банк-молия муассасалари (жумладан Standard Chartered, HSBC, BNP Paribas каби дунёнинг етакчи анъанавий тижорат банклари ҳам махсус ислом дарчалари орқали) ислом дини талаблари доирасида мусулмонларга хизмат кўрсатмоқда. Мамлакат аҳолисининг 5 фоизини ҳам ташкил қилмайдиган мусулмонлар банк-молия тизимига катта иқтисодий фойда келтирмаса ҳам, нафақат анъанавий, балки ислом банк-молиясида ҳам етакчилик қилаётган Буюк Британия дунёнинг молиявий маркази деган номга лойиқлигини кўрсатади ҳамда мусулмонларга танлаш имконияти тақдим қилган ҳукуматга мусулмон оламида катта сиёсий манфаатларга эга бўлиш имконини беради.

Албатта, ислом банк-молия тизимини беками кўст, деб бўлмайди. Унинг ҳам тажриба етишмаслиги, тизимнинг афзалликларини ёритиш, уни глобал даражада оммалаштириш устида сезиларли даражада иш олиб борилмаётганлиги ва қисман шу туфайли ҳануз етарли даражада ривожланиб улгурмаганлиги каби ўз муаммолари йўқ эмас.

Хўш, Ўзбекистонда ислом банк-молия тизими ривожланишининг биз учун қандай фойдали жиҳатлари бор?

– Ислом банк-молия тизимининг ривожланиши “ҲАЛОЛ” маҳсулот ва хизматлар бозорининг ривожланишига ҳам туртки беради, – дейди “Хусусийлаштириш, рақобатни ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини татқиқ қилиш маркази” катта илмий ходими Жаҳонгир Имамназаров. – Чунки ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, жумладан “ҲАЛОЛ” стандарти талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишни ташкил қилиш молиявий маблағсиз амалга ошмайди.
Аксарият ҳолларда “ҲАЛОЛ” тоифадаги маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштираётган тадбиркорлар анъанавий банкларнинг фоизли кредитларидан фойдаланишни лозим топишмайди. Масалага мантиқан қараганда ҳам ислом дини нуқтаи назаридан таъқиқланган – рибо, яъни фоизга олинган кредит ҳисобидан ишлаб чиқилган маҳсулотни тўлақонли “ҲАЛОЛ” дейиш тўғри эмас. Шундай пайтларда ислом банк-молия тизимининг молиявий маҳсулотлари тадбиркорларга қўл келиши шубҳасиз.
Ҳозирда “ҲАЛОЛ” стандарти талабларига жавоб берувчи маҳсулотларни экспорт қилувчи асосий мамлакатлар АҚШ, Бразилия, Австралия, Германия каби ғарб давлатлари эканлигини ва бу давлатларда ишлаб чиқарилаётган “ҲАЛОЛ” маҳсулотлар анъанавий банк кредитларидан фойдаланган ҳолда ҳам ишлаб чиқарилаётганлигини назарда тутсак, мамлакатимиз олдида жуда катта имконият пайдо бўлади. Демак, Ўзбекистонда бошиданоқ тўлақонли, ислом банк-молия тизимини ўз ичига олган “ҲАЛОЛ” индустриясини шакллантириш ва дунё бозорига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “ҲАЛОЛ” маҳсулотлар, яъни нафақат ўрнатилган стандартга мувофиқ равишда, балки ислом молиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган деган мавқе билан кириб бориш мамлакатимизнинг мусулмон дунёсидаги обрў-эътиборини (имижини) мисли кўрилмаган даражада ошишига ва мамлакатимизда ишлаб чиқилган “ҲАЛОЛ” маҳсулотларга талабнинг ортишига сабаб бўлади, деб ўйлаймиз.

Айни пайтда ислом банк-молия тизими активлари жаҳон молиявий активларининг атиги бир фоизини ташкил қилади. Шунга қарамасдан дунё аҳолисининг салкам тўртдан бири мусулмонлардан иборат эканлигини ҳисобга олсак, тармоқнинг салоҳияти қанчалик катта эканлигини тасаввур қилишимиз мумкин бўлади.

ЎМИ Матбуот хизмати

Top