muslim.uz

muslim.uz

18-19 октябрга мўлжалланган давлат ташрифи 20 октябрда ниҳоясига етди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрь куни Кўксаройда бўлиб ўтди.

Музокаралар натижасида 20 та ҳужжат имзоланди.

Давлат раҳбарлари 20 октябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида норасмий учрашув ҳам ўтказган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати берган хабарга кўра, Президент Владимир Путин Россияга жўнаб кетди. Уни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Кеча, 19 октябрь, муқаддас жума куни
19 октября в священный Татаристоннинг Лаишев тумани Усади қишлоғида «Ихлос» жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди.

Татаристон муфтийси Камил Самигуллин ушбу масжиднинг очилиш маросимида иштирок этган ҳамда йиғилганларга мусулмон кишининг вазифалари хусусида маъруза қилган.

Янги масжидда ибодат қилишдан ташқари ёшлар учун спорт билан шуғулланиш имконияти ҳам яратилган.

Очилиш маросимидан сўнг жума намози ўқилган. Масжид 250 кишига мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 606 кв.м.

Минора баландлиги 40 метр экани қайд этилган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Бугун, 20 октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзуси остида бўлиб ўтган семинарда бугунги кунда хотин-қизлар ўрасидаги мавжуд ҳолат, муаммолар ҳақида сўз юритилди. Махсус ҳисобдан чиқарилган аёллар, жазони ижро этиш муассасаларида муддат ўтаётган фуқароларнинг оила-аъзоларининг ижтимоийлашувига кўмаклашиш, маҳаллаларда аёл-қизлар ўртасидаги ижтимоий муаммолар, ёшлар онгига салбий таъсир қилаётган иллатлар ва уларнинг ечимига доир кўрсатма ва йўналишлар берилди. Бидъат-хурофотларга қарши курашиш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.

Отинойиларнинг жамиятда ижтимоий ҳаётни барқарорлаштиришдаги ўрни беқиёслиги жиҳатидан уларни янада жонбозлик кўрсатишга, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш, ҳамиша хизматга камарбаста бўлишга чақирилди.

Самарқанд шаҳридаги “Концерт залида” бўлиб ўтган семинарда 600дан зиёд отинойи иштирок этган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Дубай маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга барча 10800 та таксида бепул интернетга киришни тақдим қилади, деб хабар берди АТОРга таяниб Kun интернет нашри.

Wi-Fi тизимини жорий қилиш билан шуғулланадиган компания дастлаб бу хизматга талабни ўрганиб чиқади.

“Сиз Wi-Fi’га эга барча 10 минг машинани бир соатда ишга тушира олмайсиз, бунинг учун турли одамлар бу хизматдан қандай фойдаланишини билишингиз керак”, деб айтган компания вакили.

Дастурчиларнинг фикрича, аэропортдан меҳмонхонага йўлда электрон почтани текшириш ва мессенжерларда мулоқот қилиш учун Wi-Fi’дан фойдаланадиган талайгина сайёҳлар топилади.

Дубай таксиларида интернет сайёҳлар учун янгилик эмас. 2016 йилда илк бепул Wi-Fi Дубай аэропортининг 500 таксисида, 2017 йилда эса тажриба тариқасида 700 та шаҳар машинасида жорий қилинган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йил 18-19 октябрь кунлари Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди.

Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди.

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистондаги биринчи АЭС қурилишига старт берди. Ушбу станция ҳар бири 1200 мегаватт қувватга эга иккита, “3+“ авлодига мансуб энг замонавий ва хавфсиз энергия блокидан иборат бўлади. Атом электр станциясининг ишга туширилиши натижасида катта миқдорда табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага карбонад ангидрид чиқарилиши йилига 14 миллион тоннагача, азот оксидлари чиқарилиши 36 минг тоннага камаяди.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Тошкентда икки томон ишбилармон доиралари иштирокида “Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ўтказилди. Россия ҳудудлари, етакчи компания ва саноат корхоналари раҳбарлари – жами мингдан зиёд киши иштирок этган форум натижаларига кўра, умумий қиймати 27,1 миллиард долларга тенг 785та икки томонлама битимлар ва меморандумлар имзоланди.

Хусусан, савдо-иқтисодий соҳада 1,76 млрд долларлик 600 битим, инвестиция соҳасида 25,3 млрд долларлик 185 келишув имзоланган.

Эришилган келишувлар эвазига Ўзбекистон ва Россия вакиллари иштирокида 79та қўшма корхона ташкил этилади, 23та янги савдо уйи очилади ва Ўзбекистонда 20та улгуржи савдо марказлари тузилади.

Шунингдек, тармоқлар соҳалардаги ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Россия корхоналари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича 1,2 миллиард долларлик 242та шартнома ва долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 1,4 миллиард 136та шартнома имзоланган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказилади.

Икки мамлакат олий таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида ўтган “Янги иқтисодиёт учун янги кадрлар” мавзуcидаги биринчи Таълим форумида таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорлик, жумладан, мамлакатда Россиянинг етакчи олий ўқув юртлари филиалларини очиш тўғрисида 100дан ортиқ келишув имзолангани қайд этилди.

Форумда Россиянинг 82та ва Ўзбекистоннинг 80та олийгоҳи ректорлари қатнашди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳамда ушбу давлат делегацияси ташрифи ҳамда унинг доирасидаги тадбирларни ёритиш учун Россия Федерациясидан 27 оммавий ахборот воситаси ўзининг 100га яқин журналист ҳамда техник ходимлари билан иштирок этди. Шунингдек, 10 губернаторнинг ахборот хизмати вакиллари қатнашиш истагини билдирган бўлса, Ўзбекистонда доимий аккредитациядан ўтган 31 журналист ҳам бу жараёнларни ёритишда қатнашди.

Бундан ташқари, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг 150га яқин вакиллари ҳам тадбирларни ёритишда иштирок этди.

ЎМИ Матбуот хизмати

Top