Ўзбекистон янгиликлари

Отинойилар учун Самарқандда ўқув-семинар ташкил этилди

Бугун, 20 октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва диний вазиятни соғломлаштиришда отинойиларнинг ўрни ва ролини ошириш” мавзуси остида бўлиб ўтган семинарда бугунги кунда хотин-қизлар ўрасидаги мавжуд ҳолат, муаммолар ҳақида сўз юритилди. Махсус ҳисобдан чиқарилган аёллар, жазони ижро этиш муассасаларида муддат ўтаётган фуқароларнинг оила-аъзоларининг ижтимоийлашувига кўмаклашиш, маҳаллаларда аёл-қизлар ўртасидаги ижтимоий муаммолар, ёшлар онгига салбий таъсир қилаётган иллатлар ва уларнинг ечимига доир кўрсатма ва йўналишлар берилди. Бидъат-хурофотларга қарши курашиш бўйича фикр-мулоҳазалар юритилди.

Отинойиларнинг жамиятда ижтимоий ҳаётни барқарорлаштиришдаги ўрни беқиёслиги жиҳатидан уларни янада жонбозлик кўрсатишга, билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш, ҳамиша хизматга камарбаста бўлишга чақирилди.

Самарқанд шаҳридаги “Концерт залида” бўлиб ўтган семинарда 600дан зиёд отинойи иштирок этган.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2140 times

Янгиликлар

Top