muslim.uz

muslim.uz

Бугун, 10 октябрь куни Миср Араб Республикаси Бош имоми, “Ал-Азҳар” диний мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
“Ал-Азҳар” шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ҳазратлари Ўзбекистонга ташрифлари давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиб, бир қатор маърифий учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Шайх ҳазратларининг диёримизга ташрифи сайтимизда батафсил ёритиб борилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

mercredi, 10 octobre 2018 00:00

Сафар ойи хосиятли ойдир

ЎМИ Матбуот хизмати

Аввал, "Ўзбекистон делегацияси Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи"да иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 10 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида "Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи" (съезди) ўз ишини бошлади. Ушбу тадбирда дунёнинг 42 мамлакатидан 80 дан ортиқ делегация вакиллари қаторида Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этмоқда.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ушбу анжуманда қатнашиш учун Қозоғистон заминига ташриф буюрдилар. Муфтий ҳазратни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидакром Ниязхаджаев ҳамда Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Бауржон Есманхан кутиб олди.

Таниқли давлат ва жамоат арбоблари анжуман доирасида бугунги кундаги динлараро ҳамкорлик масалалари борасида музокаралар ўтказишди.

Анжуман Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг кириш сўзи билан очилди.
Ушбу анжуман тадбирлари сайтимизда ёритиб борилади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати

2019 йилнинг апрель ойида Эрон Ислом Республикасида Қуръони карим тадқиқотларига оид 12-халқаро анжуман ўтказилади. Анжуманда қатнашиш учун ўз мақолаларини тақдим этишнинг охирги куни этиб 2018 йилнинг 21 декабрь куни белгиланди.

Эрондаги Қуръони карим маърифати ва илмлари университети Вақфлар ва хайрия ишлари ташкилоти билан ҳамкорликда мазкур анжуманни ташкиллаштиради.

Анжуманда қуйидаги мавзулар юзасидан фикр алмашилади:

Имон назариясининг асослари ва тушунчалари диний кўрсатмалар асосида;

Имоннинг ҳудуди ва ҳақиқати диний кўрсатмалар асосида;

 Имонга чақириш (даъват қилиш) муаммоларининг ечимлари ва сабаблари диний кўрсатмалар асосида;

Имоннинг ютуқлари ва таъсирлари диний кўрсатмалар асосида;

Имоннинг машаққатлари ва тўсиқлари диний кўрсатмалар асосида.        

Илёсхон  АҲМЕДОВ,
Халқаро алоқалар бўлими ходими

Манба: iqna.ir 

 

 

Top