Аллоҳ таоло домламизни қабрларини мунаввар этиб, охиратларини обод этсин.
muslim.uz
Венгрияда қочоқларга ёрдам берган жиноий жавобгарликка тортилади
Венгрия Республикаси Парламенти ноқонуний тарзда мамлакатга келган қочоқларга кўмак берганларга нисбатан жиноий жавобгарликни жорий этиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар берди.
Бу қонун мамлакатда авж олган "Сорос фондини тўхтатиш" кампанияси доирасида қабул қилинди. Маълум бўлишича Сорос фонди ноқонуний муҳожирларга кўмак кўрсатган.
Венгрия ташқи ишлар вазирининг фикрига кўра, Венгрия иммигрантлар мамлакатига айланмаслиги керак. Европалик экспертлар эса Венгрия ҳукуматининг бу қарори Европа Иттифоқи сиёсатига тўғри келмайди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Жониворлар ҳақлари
Ҳаётда шундай инсонлар борки, ҳар хил жониворларни сақлаш, боқиш улар ҳаётининг бир қисмига айланган. Баъзилар паррандаларга ошиқ. Каптар боқади, сайроқи қушлар шайдоси бўлади, турли зотдор хўрозларсиз яшай олмайдиганлар ҳам йўқ эмас. Яна кимдир от, ит, мушук каби ҳайвонларни парваришлаб завқланади.
Аллоҳ ер юзидаги барча жониворларни инсоният манфаати учун яратганига шубҳа йўқ. Шундай экан, инсон шариат доирасида ўзи учун лозим топган жониворларни сақлаб завқланиши, боқишига монелик йўқ. Лекин инсоният ҳаётини Ўзининг илоҳий қонунлари билан ҳадлаб қўйган Раббимиз – Аллоҳ қўл остимиздаги жониворлар учун ҳам бизнинг зиммамизда бир қанча ҳақ-ҳуқуқларни белгилаб, унга риоя этиш масъулиятини биз бандаларига юклаб қўйган.
Имом Абу Довуд ва Имом Термизийлар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилган ҳадисида келтирилишича Расулуллоҳ жониворларни бир-бирига гиж-гижлаб уриштиришдан қайтарган эканлар. Шу мазмунли ҳадисга Муҳаммад Ходимий изоҳ берар экан айтади: она тарафдан бобом Зайнуддин Ироқий қўчқор уриштириш, хўроз уриштириш каби ишлар шу ҳадисга дохил бўлади, деганлар.
Шунингдек, жониворларни қафас ё катакка қамаб қўйиб қийнаб ўлдиришдан, айниқса, ўқотар қуролларга нишон сифатидан боғлаб қўйиб ўлдиришдан ҳам шаръан қайтарилганмиз. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жони бор ҳайвонни қуролга нишон қилиб ўлдирганларни лаънатлаган эканлар.
Имом Биргивий “Тариқа”да айтишича, фуқаҳолар жониворларга озор бериш инсонга озор беришдан кўра оғирроқ гуноҳ эканини таъкидлаганлар. Чунки жониворга озор берган инсоннинг қиёматда азоб тортиши муқаррар экан. Имом Биргивийнинг сўзларини Ходимий раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагича изоҳлайди: Қиёмат куни инсонларнинг ўзаро ҳақ-ҳуқулари уч хил услубдан бири билан ҳисоб-китоб қилинади:
- Озор кўрган жабрдийдага золимнинг яхши амалларидан олиб, унинг ҳаққи ундириб берилади;
- Агар золимнинг амал дафтарида яхши амаллар умуман топилмаса, ёки озроқ бору бироқ, у мазлумнинг ҳаққини тўлашга етарли бўлмаса, бу вазиятда мазлумнинг гуноҳларидан олиб золимга юклаб қўйилади;
- Агар юқоридаги икки тариқдан бири билан ҳисоб китоб қилиш имкони бўлмаган тақдирда мазлумга золимникидан кўра юксакроқ даражалар берилиб, уни рози қилинади.
Энди, инсонлар билан жониворлар орасидаги ҳақ-ҳуқулар масаласини ҳал қилишда юқоридаги уч хил кўринишнинг бирортаси иш бермайди. Чунки, дунё ҳаётида жониворларга озор берган инсонларнинг савобларидан олиб ҳайвонларни рози қилиш учун жониворларга қиёматда савобнинг аҳамияти бўлиши керак. Улар жаннат ё дўзаҳга киритилмагани учун уларга савобнинг заррача қиймати йўқ. Шундай экан, уларни савобимиздан бериш билан рози қила олмаймиз.
Иккинчи усул ҳам фойдасиз. Яъни, жониворларнинг дунёда қилган гуноҳларини ўз бўйнимизга олиб уларни рози қиламиз десак, уларда гуноҳнинг ўзи йўқ. Чунки гуноҳ шаръий мажбуриятларга мукаллаф бўлган инсон ва жинларда бўлади. Ҳайвон ва паррандалар эса мукаллаф эмас. Шундай экан уларда гуноҳ нима қилсин?!
Учинчисини ҳам тасаввур қилиб бўлмайди, дунёда биздан озор топиб ҳақдор бўлиб қолган ҳайвонларни рози қилиш учун ларга жаннатда олийроқ мақом бериб, биз инсонларни улардан пастда қолдириб рози қилиш учун ҳайвонлар ҳам жаннатий бўлиши керак. Ваҳоланки, юқорида айтганимиздек жониворларга жаннат-дўзах деган тушунчани ўзи йўқ.
Энди инсондан озорланган ҳайвон ё паррандани рози қилишнинг ягона йўли бу—ўша жонивор то рози бўлгунига қадар инсонга азоб беришдир. Бошқа йўл йўқ. Охиратдаги азобнинг дунёдагига нисбатан нечоғли зиёда эканини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Шундай экан, инсонга озор беришдан кўра, жониворларга озор бериш оғирроқ ҳисобланади.
Жониворларни ҳар хил қийноқлар билан ўлдириш, ем-ҳашак, дон-дун ва сувларини вақтида бермаслик, касалга чалинганда даволатмай ўз ҳолига ташлаб қўйиш, бир-бирлари билан шунчаки завқланиш мақсадида уруштириб ўйнаш каби ишлар жониворларга ноҳақ озор бериш турларидандир.
Муҳаммад Ходимийнинг “Бариқа” асари асосида,
Ботиржон қори
тайёрлади
Манба: vakillik.uz
Қирғизистонлик мударрис ва талабалар марҳум Анвар қори домла номларига таъзия билдирдилар
Бугун, 21 июнь куни юртимизда меҳмон бўлиб турган Қирғизистоннинг «Имом Аъзам» мадрасаси мударрис ва талабалари таниқли уламо марҳум Анвар қори домла Турсуновнинг вафоти муносабати билан таъзия билдириш мақсадида «Минор» жоме масжидида бўлдилар. Қардош миллат вакилларини масжидда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Эргашали домла Рустамов кутиб олдилар. Уламолар таниқли олим, ўткир воиз Анвар қори домланинг вафоти муносабати билан ўзбек халқига ўзларининг чуқур ҳамдардликларини билдирдилар. У киши нафақат Ўзбекистонда, балки, қўшни давлатларда ҳам кўплаб мусулмонларнинг меҳрини қозонган, ёшлар тарбиясига жиддий аҳамият қаратадиган, дину-диёнат йўлида фидоий зот бўлганликларини айтдилар.
Эргашали домла Рустамов марҳум устозимизнинг баракали умрлари, диний-маърифий йўналишдаги серқирра фаолиятлари, эзгу фазилатлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Меҳмонлар масжидда Пешин намозини адо этишгач, Анвар қори домла қабрларини зиёрат қилиш учун «Минор» қабристонига йўл олдилар. Талабалар Қуръони каримдан тиловатлар қилдилар. Устозлари марҳум ҳақларига дуолар қилдилар.
Манба: http://minor.uz
Қонликўлда китоб ўқимайдиган, бепарво ва дангасалар учун "бўшлиқ" эсдалиги очилди
Қонликўл туманида «Бахтли» дам олиш паркида «Китоблар эсдалиги» монументи ўрнатилганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида маълумотлар берилган эди.
Яқинда, яна бир ўзгача эсдалик ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлигига таяниб "kruz.uz" хабар берди.
Эсдалик … «Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамиятдаги ўрни» дея номланади. Бунда, юзага келган озгина муаммолар олдида бош эгиб, ҳеш қандай мақсадга интилмайдиган, китоб ўқимайдиган, меҳнат килишни ҳоҳламайдиган, бепарво инсонларнинг халқимиз ўртасида ва жамиятимиздаги эгаллаган ўрни акс эттирилган. Бундай инсоннинг ўрни фақат гина… «бўшлиқ».
Бу ўзгача эсдалик халқимиз, ёшларимиз ва болаларимиз ўртасида ҳам катта қизиқиш ўйғотмоқда. Эсдаликни ўрнатишдан асосий мақсад - халқимизни, асосан ёшларимизни китоб ўқишга, билим олишга, ҳаётда учраган муаммоларни мардона енгиб ўтишга, меҳнат қилиш арқали халқимиз ўртасида ва жамиятимизда ўзининг муносиб ўрнини топишга интилиш тўйғуларини шакллантиришдан иборат.
ЎМИ Матбуот хизмати
Эҳсон
Кунларнинг бирида кекса отахон ёлғиз ўғлини ҳузурига чақириб:
– Ўғлим, кексайиб қолдим, умрим ҳам ниҳоясига етмоқда. Шу боис, сенга васият қиладиган сўзларим борки, вафотимдан сўнг уларни бажаришинг лозим.
Ўғил отасининг олдида бошини эгиб, қўли кўксида:
– Хўп бўлади отажон, сизнинг ҳар бир сўзингиз мен учун олтинга тенгдир, – деди.
– Авваламбор, сенга бир умрга етадиган мол-мулкни мерос қилиб қолдираяпман, уни исроф қилма! Вафотимдан сўнг қолган мол-мулкимнинг бир қисмини садақа қиласан, эҳсон қилиб, мол-қўй сўйиб, эл-юртга тарқатасан. Ортганини эса масжид-мадрасаларга бериб турасан. Отанинг сўзи ниҳоясига етмай, дафъатан, чироқ ўчиб қолди. Электр чироқни ёқиш ҳаракатида ўғил қўлига ёритқич фонарни олиб, отаси билан биргаликда олдинма-кетин юқори қаватдан пастга туша бошладилар. Ота олдинда, ўғли эса орқада қўлчироқ тутиб келаётган эди, ота:
– Ўғлим, қўлчироқ билан ортни эмас, олдимизни ёрит, – деди.
Ўғил эса отанинг гапларига парво қилмади. Ота сўзини бир неча маротаба такрорлади. Ўғил яна қулоқ солмади. Унинг бу ишидан ранжиган ота, чироқ ёнгандан сўнг ўғлига қараб, хафа оҳангда:
– Мен сени не машаққатлар билан ўқитиб, вояга етказдим. Ақлли, билимли ва фаросатли инсон бўлгансан деб ўйлагандим, қилган ишингни қара?! Ёритқични олд тарафга тут, оёқ остимни ёрит десам, орқа томонни ёритдинг! – деди.
– Отажон! Ҳаётлик даврингизда қилган ҳар бир савоб ишингиз олдингизни ёритадиган порлоқ нур бўлади. Ўлганингизда ҳам одамларга кўмак бўладиган ишингиз бўлса, орқангизни ёритади, – деди ўғил.
– Ақлингга балли! Сенингча нима қилишим керак? – деди ўғлидан мамнун бўлиб.
– Муҳтож, йўқсилларга ёрдам бермоқлик савоб иш. Аммо улар сиз берган хайру эҳсонингизни бир-икки кунда еб битиради ва яна муҳтож бўлиб қолаверади. Аммо битта корхона қурсангиз, унда неча ишсизлар, муҳтожлар ишлайди. Маош олиб, бола-чақасини боқади. Муҳтожлик балосидан халос бўлади. Бир умр ҳақингизга дуо қилади, бу эса ўчмас ва энг улуғ эҳсондир.
Ўғлининг маслаҳатидан хурсанд бўлган ота корхона қуриб, кўпчиликни иш билан таъминлади. Қанча инсонлар камбағаллик ва муҳтожлик балосидан қутулди. Отахонга раҳмат айтиб, ҳақига дуолар қилдилар. Вақти-соати келиб, отахон дунёдан кўз юмди. Одамлар эса отахонни вафотидан кейин ҳам сахийлиги, муруввати, корхона қуриб, кўпчиликнинг мушкулини осон қилгани учун доимо дуоларида эслаб юрдилар. Албатта, халқнинг дуоси марҳум ота қабрини доимо ёритиб туради.
Эй азиз фарзанд! Инсонга имконият берилганида, қўлида мол-дунёси бўлиб, соғ-саломат юрганда, бахт қуши учиб кетмасдан, барчага фойда келтирадиган савоб ишларни қилсин. Буни эшитган келажак авлод ибрат олиб, улар ҳақига дуо қилиб юрсинлар.
Шермурод ТОҒАЙнинг “Қасамини бузган қиз” китобидан