muslim.uz

muslim.uz

Янгийул тумани Хонтўра ҳожи масжиди имом-хатиби 

Ҳайдаров Зокир домла

Тўрт ярим ой ичида Қуръонни тўлиқ ҳолда қўлда ёзган мисрлик талаба қиз тақдирланди.
Ҳожар Абдул Рауф Абдул Ҳалим Ал-Азҳар ислом университети талабаси.

Islam.ru хабарига кўра, у бутун Қуръонни хаттотликда қайта ёзган биринчи қиздир.
Бу талабанинг Қуръон бўйича навбатдаги ютуғи ҳисобанади. Чунки у Қуръонни тўлиқ ёд олгандан сўнг бу ишга астойдил киришганди ва қисқа вақтда у орзусини рўёбга чиқара олди.

Ҳожар отасининг кўмаги билан бор-йўғи тўрт ярим ой ичида Қуръонни усмонли ёзувида ёзишга муваффақ бўлди.
Унинг сўзларига кўра, бу иш жамиятдаги хотин-қизларгa намуна бўлиш учун қилинган.
Чиройли овозда Қуръон тиловат қиладиган Ҳожар Ал-Азҳар Ислом тадқиқот ассамблеясидан рухсат олиб, санъат асарини нашр этмоқчи эканини айтади, таъкидлайди azon.uz.

Яқин орада у рухсат олиш учун Ал-Азҳар раҳбари шайх Аҳмад ал-Тойиб билан учрашмоқчи.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Бу тўрт мазҳабнинг боқий қолишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:


1. Уларнинг тўғри ақийда усулларидаги мукаммал иттифоқлари. Улар Аҳли суннанинг ҳақиқий имомларидир.


2. Уларнинг ҳаёт тарзлари бир-бирларига яқинлиги ва бошқаларининг мазҳабидан истифода олишга ҳамда кўплаб масалаларда ўзгаларнинг фикри билан ўртоқлашишга бўлган эҳтиёж сабабли бир-бирлари билан учрашишлари.


3. Уларнинг аксарият шариат масалаларида бино бўлган усулга иттифоқ қилишлари. Шариат усуллари: Қуръони Карим, Суннат, ижмоъ ва қиёсдир. Уларнинг ўртасида кейинчалик содир бўлган ихтилофларга сабаб, баъзиларининг наздида масолиҳи мурсала бўлган
нарса бошқалариниг наздида истисҳоб, яна бошқаларининг наздида эса истиҳсон" бўлганидир. Бу ҳақиқий ихтилоф дейишга арзимайдиган нарсалардир.


4. Мазҳаб имомларининг ўрталарида ўзаро келиш. мовчилик ҳамда ҳасадга йўл қўймайдиган нарсалардан яна бири, бир-бирларига нисбатан яхши гумонда бўлганликларидир. Ҳасад ҳам бир дард бўлиб, замондош ёки бир-бирига яқин бўлган камдан-кам инсонлар ундан саломат бўладилар.


5. Уларнинг илмни етказиш ва тарқатишга, инсонларга Аллоҳ таоло учун насиҳат қилишга ва уларнинг ўзлари Аллоҳ таолога ибодатлар билан ва сулук билан жуда гўзал ҳолда ҳамда дунё ва унинг фитналарига тақво билан юзланишга бўлган ажойиб қизиқишлари. Мана шу хислатлар уларнинг қалбидан дунё талабини ва уни талаб қилувчиларга ҳавас қилиш ҳиссини кетказди. Бу эса ўз навбатида уларга замондош бўлган уламолар ва омманинг қалбида ўзига хос ўрин эгаллади. Бу нарсани фарзандлар оталаридан мерос қилиб олдилар ва бизларгача етиб келди.


6. Аллоҳ таоло мазкур имомларнинг пешонасига улуғ шогирдларни битиб қўйди. Улар сидиқ ва ихлосни, илмга муҳаббатни, уни устозларидан олиб, бошқаларга тарқатишга бўлган қизиқишни мерос қилиб олдилар. Натижада устозларининг сўзларини ёд олдилар, илмларини ёзиб қўйиб, сўнгра уларни инсонларга тарқатдилар.


7. Тўрт мазҳаб имомларининг сўзлари ишончли йўллар ва илмий омонатга риоя қилинган ҳолда накл қилиниши.
Бу борада Аллоҳ таоло сақлаб қўйган яна бошқа бир қанча ҳикматлар борки, У Зот уларни Ўзи хоҳлаган бандаларигагина билдиради.

Толибжон Шарипов

– Ўзбекистонда шаклланган диний бағрикенглик моҳиятини тушуниш учун қуйидаги асосий жиҳатларга эътибор қаратиш лозим:

Биринчидан, ўзбек халқи ўз аслини, тарихини яхши билади, урф-одат ва анъаналари, қадриятини ҳурмат қилади ва эъзозлайди;

Иккинчидан, бу эл минг йиллар давомида маърифатли муҳитда яшаб, ўз аждодлари асарлари орқали Ислом динини ўрганиб келади;

Учинчидан, барча динларга нисбатан бағрикенглик ва ҳурмат билан муносабатда бўлиш ўзбекларнинг қонига сингиб кетган фазилат бўлиб, минг йиллар давомида ислом динининг ажралмас қисмига айланган.

Шу боис биз доимо дўст, ҳамжиҳат бўлиб, аҳил яшашимиз кераклигини англаб етишимиз лозим.

Крис САЙПЛ,
АҚШ Глобал жалб қилиш институти фахрий президенти

— Халқ орасида: “Ўргимчак (шу жумладан чаён) тушган сувни агар у сув тўла идишга тушган бўлса, бутунлай ҳаммасини тўкиб ташлаш керак, ит ялаган сувни ичиб бўлмайди, калтакесак одам терисига тегса, 40 марта ювиниш керак, деган гаплар бор. Шулар ростми?

Бу гапнинг қаердан келиб чиққани номаълум. Жумҳур уламолар, шу жумладан ҳанафийлар ҳам ўргимчак, ари, суварак ва капалаклар сингари қонсиз ҳашаротлар идишдаги сув ёки таомга тушса, ҳатто таомнинг қайноқлиги сабаб ўлса ҳам, сув ёки таомни нажосат қилмайди, дейишган. Шунингдек, бу каби ҳашаротлар тушган сувни ичиш ёки таҳорат ва ғусл каби ибодатлар учун ишлатиш ҳам жоиз. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади: “Агар биронтангизнинг ичимлигига пашша тушгудек бўлса, пашшанинг ҳаммасини ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, унинг бир қанотида касаллик бўлса, бир қанотида даво бор” (Имом Бухорий ривояти).

Уламолар бундай дейдилар: “Ушбу ҳадис агар сувга ёки бирон суюқликка пашша тушиб, ўлса, уни нажосат қилмаслигига ниҳоятда очиқ далилдир. Бу аксар уламолар, шу жумладан ҳанафийларнинг ҳам фикридир. Аллома Ибн Нужайм: “Пашша тўғрисидаги мазкур ҳукм асалари, ўргимчак ва шу каби оқар қони мавжуд бўлмаган ҳашаротларга ҳам тегишли бўлади”, деган (Баҳрур-роиқ).

Ибн Қудома шундай дейди: “Агар пашша, чаён, қўнғиз ва шунга ўхшаш оқар қони бўлмаган ҳашаротлар озгина сувга тушиб, ўлса, сувни нажосат қилмайди” (Ал-муғний).

Лекин киши ўз табиатидан келиб чиқиб, чаён ёки шунга ўхшаш ҳашарот тушган ичимликни истеъмол қилиш ёхуд ундан фойдаланишни истамаса ихтиёри ўзида.

 

Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов

Top