muslim.uz

muslim.uz

“РЕСПУБЛИКАДА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ, ДАРАХТЛАР МУҲОФАЗАСИНИ ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА МУВОФИҚ, МАМЛАКАТИМИЗДА ДАРАХТЗОРЛАРНИ КЎПАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ.

Бу умуммиллий лойиҳа доирасида ҳудудларда яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур муҳим ҳужжат кўчатхоналарни кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштиришни ҳам кўзда тутади.

Шу билан бирга, дарахтларни шикастлаш ва нобуд қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилди ва бу борада жамоатчилик назорати янада оширилди – 2022 йил 1 апрелдан янги тартиб кучга кирди. Хусусан, эндиликда бу борадаги ҳуқуқбузарлик тўғрисида Ички ишлар вазирлиги ва Давлат экология қўмитасининг махсус ахборот тизимига хабар қилган шахслар моддий рағбатлантирилади.

Бугун бирор жойда дарахт кесилгудек бўлса, оммавий ахборот воситалари дарҳол бу ҳақда бонг урмоқда.

Дарахтларнинг ёши, бўйи ва эни, ўсаётган жойи бўйича ҳисобга олиш, уларга тегишли барча маълумотларни тўплаш, электрон базасини тузиб, реестрини юритиш белгиланди. Шу асосда парвариш ва суғориш учун масъуллар тайинланади. Яъни, ёш ниҳоллар ўсиб-униб, чинакам дарахт бўлиши таъминланмоқда.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилди. Бу даврда амал қиладиган чеклов ва мажбуриятлар кўлами кенгайтирилди.

Шундай қилиб, юртимизда паст-баландига қарамай, дарахт кесишга қарши янги чоралар жорий қилинди. Жумладан, қурилиш тадбирларини амалга оширишда набодот ва ҳайвонот оламига эътиборли бўлиш чоралари белгиланди. Илгари қайсидир идора хулоса, яна бошқаси рухсат берарди. Қурилиш ташкилоти қурилиш майдонини ўраб олиб, ҳеч кимни киритмас, шунинг учун майдондаги дарахтлар нобуд бўларди. Бундай тартибсизликка чек қўйилди.

Ҳадиси шарифда “Эртага қиёмат бўлади, дейишса ҳам, кўчат ўтқазинг”, дейилади. Биз бугун ана шу йўлдан бормоқдамиз. Энди яшнаб турган дарахтлар кесилиб кетавермайди, увол қилинмайди. Аксинча, янгилари кўпайтирилади.

Шу вақтгача ОАВ маълумотлари анча аянчли эди: 2020 йилда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш билан боғлиқ 7854 та, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойида 2597 та ҳуқуқбузарлик ҳолати содир этилган. Оқибатда 4516 та қимматбаҳо дарахт кесилган ё шикастланган. Яъни, битта кўчат яшнаган дарахтга айлангунича энг ками 5 йил кетадиган бўлса, 22580 йиллик дарахт кесилган. Бу табиат олдидаги, келажак авлод олдидаги жиноятдир.

Жаҳон тажрибасига қарайдиган бўлсак, кўплаб давлатларда ҳайвонот ва набодот дунёсига зиён етказмаслик нуқтаи назаридан ҳар қандай қурилишдан олдин экологик лойиҳа тузилади. Чунки, бугун ўтқазилган кўчат дарахт, унинг атрофи боғ бўлгунча анча вақт керак. Бу муддат давомида уларни парваришлаш, суғориш керак. Фармонда буларнинг ҳам механизмлари ишлаб чиқилиши кўзда тутилгани қувонарлидир.

Дунё давлатларида дарахтлар кесилиши ё бошқа жойга кўчирилиши билан боғлиқ ҳолатларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиёти мавжуд. Яқин атрофда яшовчилар муайян дарахт кесилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Ҳамма дарахт эмас, балки қулаб тушиб, одамларга, техникага, уйларга зарар етказиши мумкин бўлганлари. Бу эълон кесилиши режалаштирилган дарахт олдига ўрнатилади. Унда дарахтнинг ўзи ҳақида маълумот берилади, унинг кесилиш сабаблари ва жамоатчилик муҳокамаси ўтказиладиган вақт ва манзил кўрсатилади.

Қадимдан ҳаммага маълум бир матал бор: бир киши нонвойдан ҳар куни олтита нон олади. Кунлардан бир кун нонвой нега айнан олтита олишини сўрайди. У бундай жавоб беради: “Ўзим билан аёлим иккита еймиз, иккитасини қарзимни узиш учун бераман, иккитасини қарзга бераман”. Яъни, иккитасини ота-онасига бериб, фарзандлик бурчини бажаради, иккитасини фарзандларига гўё рамзий қарз сифатида беради.

Биз оталаримиз, боболаримиз эккан дарахтларнинг соя-салқинида роҳатланиб, меваларидан баҳра олиб келяпмиз. Энди фарзандларимиз ва набираларимизга атаб, умуммиллий миқёсда янги кўчатлар ўтқазишни бошлаб, яшил маконларни кенгайтиришдек хайрли ишга киришяпмиз. Зеро, бу муқаддас бурчдир – биз ота-боболардан миннатдормиз, келажакда фарзанд ва набираларимиз ҳам биздан миннатдор бўлсин.

Шовосил ЗИЁДОВ,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Нуриддин домла ҳазратлари

Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса шунчалик даражада омонатдор бўлганлар, у зотнинг иймонлари самимий ва соф эди. У зот ўша аёлга тўрт юз дирҳам бердилар, ваҳоланки у юз дирҳам олса ҳам хурсанд бўларди. У киши юз дирҳамгина бериб олғирлик қилмадилар. У киши бировнинг нарҳ ҳақида бехабарлигидан фойдаланиб қолишни истамадилар. Ахир қанчадан қанча одамлар нарҳни тушуриш учун турли ҳийланайранглар қиладилар.Лекин у киши нафақат олғирлик қилмадилар, балки фойда ҳам олмоқчи бўлмадилар. Дунёвий ишларда бошқаларни алдашни истамаган киши, охират ишларида алдов ишлатишни хоҳлаши мумкин деб ўйлайсизми? Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мана шундай ишончли бўлганлар. Бу эса, нима сабабдан у зот Абу Ҳанифа исмига муносиб деб топилганларига яхши мисолдир. У зот шунчалик самимий, софдил, камтарин ва шундай гўзал хулқга эга эдиларки, одамлар у кишини ушбу сифатларни ўзида мужассам этган Абу Ҳанифа исми ила номладилар Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса шунчалик даражада омонатдор бўлганлар, у зотнинг иймонлари самимий ва соф эди. У зот ўша аёлга тўрт юз дирҳам бердилар,
ваҳоланки у юз дирҳам олса ҳам хурсанд бўларди. У киши юз дирҳамгина бериб олғирлик қилмадилар. У киши бировнинг нарҳ ҳақида бехабарлигидан
фойдаланиб қолишни истамадилар. Ахир қанчадан қанча одамлар нарҳни тушуриш учун турли ҳийланайранглар қиладилар. Лекин у киши нафақат олғирлик қилмадилар, балки фойда ҳам олмоқчи бўлмадилар. Дунёвий
ишларда бошқаларни алдашни истамаган киши, охират ишларида
алдов ишлатишни хоҳлаши мумкин деб ўйлайсизми?
Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мана шундай ишончли бўлганлар. Бу эса,
нима сабабдан у зот Абу Ҳанифа исмига муносиб деб топилганларига
яхши мисолдир. У зот шунчалик самимий, софдил, камтарин ва шундай гўзал хулқга эга эдиларки, одамлар у кишини ушбу сифатларни ўзида мужассам этган Абу Ҳанифа исми ила номладилар

Манбалар асосида Жамалов Нуруллоҳон тайёрлади

Top