muslim.uz

muslim.uz

Ўтган якшанба куни Рамазон ойига тайёргарлик кўриш мақсадида Макка шаҳридаги Каъба матоларини тозалаш ишлари бошланди.
Каъбапўшга техник хизмат кўрсатиш бўйича директор Фаҳд ал-Жобирийнинг айтишича, таъмирлаш ишлари Каъбанинг камарини ва матонинг четларини мустаҳкамлашдан иборат.
Каъбанинг камари ердан 9 метр баландликда осилган бўлиб, унинг қора ипак матосига Қуръони карим оятлари зарҳал кумуш иплар билан нақшланган.

Ал-Жобирийнинг таъкидлашича, каъбапўш ҳар куни текширилади ва мутахассислар жамоаси томонидан вақти-вақти билан техник хизмат кўрсатилиши керак, уларнинг кўпчилиги бу иш билан 20 йилдан ортиқ муддатдан бери шуғулланиб келади.

                                                                        ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

mardi, 29 mars 2022 00:00

Нажотга қайтганлар

Жорий йилнинг 26–28 март кунлари Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида имконияти чекланган фуқаролар ўртасида “Сиз бизга кераксиз” шиори остида “Миссионерликдан огоҳ бўлинг” тадбири ўтказилди. Тадбирда жами 683 нафар имконияти чекланганлар қатнашди. Иштирокчилар орасида адашиб миссионерлар тузоғига илиниб қолган фуқаролар ҳам бор. Уларнинг 15 нафари имом-хатибларнинг суҳбатидан сўнг, имон калималарини имо-ишора орқали айтиб Ислом динини қабул қилдилар.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ҳадиялар тақдим этилиб, эҳсон дастурхони ёзилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига бир йигит кириб келади. У аҳли илмлар ила тортишишни касб қилиб олган бир муллавачча, сўзамол фитначи эди. Тортишиш ниятида эканлигини ва Имом Аҳмаддан бошқа ҳаммани доғда қолдирганини айтади. Имом унинг даъвосини эшитгач, дарҳол сўрайдилар:

- Қанча ҳадис биласан?

- 500 га яқин...

Бу жавобни эшитгач, "Мен сенга мотман!" дейдилар.

Йигит чиқиб кетгач, шогирдлар бу жавобнинг ҳикматини сўрайдилар ва Аҳмад ибн Ҳанбалдан шундай жавоб эшитадилар: - “Илмсиз одамни мот қилиб бўлмайди”.

«ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ»

Қатар савдо ва саноат вазирлиги (MoCI) Рамазон ойида юзлаб озиқ-овқат маҳсулотларининг нархини пасайтиришни эълон қилди.
"Қатардаги йирик савдо шохобчалари билан келишилган ҳолда 800 дан ортиқ маҳсулот нархини 23 март кунидан бошлаб Муқаддас Рамазон ойининг охиригача пасайтирилди", дейилади MoCI хабарида.
Islam.ru хабарига кўра, чегирмали маҳсулотлар тоифаларига истеъмол учун зарур бўлган кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари киради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

172 -CАВОЛ:
Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо, ҳам каффорат вожиб бўлади.

Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
- Тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборса-ю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
- аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
- ҳўқна (клизма) қилдирса;
- бурнига дори томизса.

Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
- Рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
- Уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
- Қон олдирса;
- Сурма қўйса;
- Аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.

Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
- Ўз нафсига ишонмаган кишининг ўз аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса зарари йўқ;
- Бирор нарсани татиб кўриш ва мисвоқдан бошқа нарса билан тишни тозалаш;
- Эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Top