muslim.uz
Аллоҳни қандай танийсиз?
«Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсани олти кунда яратиб, сўнгра Арш узра “муставий” бўлган Зотдир…» (Сажда сураси, 4-оят).
Осмонлару Ернинг олти кунда яратилишининг ҳикмати ва сирлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум. Уламоларимиз бу тўғрида турли фикрларни айтган бўлсалар ҳам, кўплари Аллоҳга ҳавола этишни маъқул кўрганлар.
“Олти кун” деганда қанақа муддатни тушуниш ҳақида айрим тафсирчиларимиз: у “олти кун” ушбу дунёдаги олти кун билан тенг; агар Аллоҳ хоҳлаганида, кўз очиб-юмгунча яратиб қўяр эди-ю, аммо бандаларига шошилмасликни ўргатиш учун шундай қилган, дейишади. Бошқа баъзи тафсирчилар эса: бу кунларимиз вақт ўлчови сифатида осмонлару Ер яратилганидан сўнг жорий бўлган, ҳозирги “кун” деб айтган вақт ўлчовимиз Ернинг ўз ўқи атрофида бир марта айланиш муддатидир, Ер яратилмасидан аввал бу ўлчов қандай бўлиши мумкин, дейдилар. Ва яна оятдаги “кун”сўзининг маъносини ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи билади, дейдилар (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири Ҳилол”).
“Муставий” сўзининг тафсири тўғрисида Раъд сурасининг ٢-оятида ҳам изоҳ берилган. Жаъфари Содиқ, Ҳасан Басрий, Абу Ҳанифа, Молик ибн Анас раҳимаҳумуллоҳ сўзларига кўра, “истиво” сўзининг луғавий маъноси маълум, кайфият ва ҳолати номаълум, унга имон келтириш вожиб, уни инкор этиш куфр, унинг кайфияти ҳақида савол қилиш ва баҳслашиш бидъатдир. Аммо “Мушаббиҳа” фирқасига ўхшаб “Арш”ни тахт, “истиво”ни ўрнашиб ўтириш деб тафсир қилиш нотўғри ақидадир. Демак, биз Аллоҳ Арш узра “муставий”дир, деб айтамиз, лекин Аршнинг устига ўрнашди, демаймиз. Зеро, Аллоҳ Аршдан олдин ҳам бор эди, ундан кейин ҳам бор боқий Зотдир. У макон ва замондан холидир (“Мадорикут-танзил ва ҳақоиқут-таъвил”).
(Абдулазиз Мансур. “Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири”).
Робияхон ТОҲИРОВА тўплади.
Ливерпулдаги масжид ходимлари нуфузли мукофотни олди
Ливерпулдаги маҳаллий масжид жамоа аъзолари билан фаол ишлаш бўйича уларнинг саъй-ҳаракатларини тан олиш белгиси сифатида 2021 йилда аҳоли билан ишлаш учун нуфузли мукофотни олди.
Islam.ru хабарига кўра, Токстетдаги ливерпуллик Ар-Раҳма масжидига Beacon Mosque Awards "Энг яхши ахборот хизмати" мукофоти берилди.
"Ар-Раҳма масжиди, Ливерпуль мусулмонлар жамоати ва Ливерпуль аҳли учун бундай нуфузли мукофотни олиш катта шарафдир", - деди масжид вакили.
Beacon Mosque Awards мукофотлари Буюк Британиянинг ижтимоий ҳаётига ҳисса қўшадиган маҳаллий жамоаларда масжидлар ва ислом марказларининг ролини таъкидлаш учун ташкил этилган.
Ушбу ташаббус институтларни турли йўллар билан, жумладан, ёшлар иши, бошқарув амалиёти, етакчилик ва масжидни қўллаб-қувватлашга даъват этади.
Ҳакамлар одатда Рамазон масжидидаги ифторликлар, уйсиз ва қарияларни қўллаб-қувватлаш, қон топшириш, мактабга ташриф буюриш каби жамоат хизматини кўриб чиқади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ҳанафий мазҳабининг бизнинг диёрларга етиб келиши (аудио)
Муслима аёл Ойга учади
НАСА космик базасига БААдан икки астронавт келди. Уларни НАСА раҳбари Билл Нельсон қутлади. БААда истиқомат қилувчи 28 ёшли, касби бўйича муҳандис Нура ал-Матруши ва 33 ёшли Дубай полицияси вертолёти учувчиси Муҳаммад Ал-Мулла Халқаро космик станция ва Ойга миссияларда иштирок этиш учун 2 йиллик тайёргарликдан ўтади.
Islam.ru хабарига кўра, ҳижобдаги муслима аёл Нура ал-Матруши БААнинг биринчи аёл астронавтига айланди. Аввалроқ НАСА дастури доирасида ўтказилган биринчи ўқув йилини Амирликлар вакиллари Ҳазза Ал-Мансури ва Султон Ал-Неяди якунлаган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати