muslim.uz

muslim.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этди.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ташаббуси билан тадбир Истанбулдан жануби-шарқда жойлашган ҳамда Туркия учун тарихий аҳамиятга эга бўлган Демократия ва эркинлик оролида бўлиб ўтди.

Кенгаш мажлисида, шунингдек, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳамда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан қатнашди.

Саммит кун тартибига мувофиқ, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, таълим ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқининг аввалида Ўзбекистон Туркий Кенгаш номини «Туркий давлатлар ташкилоти» деб ўзгартириш ҳамда Туркманистонга ташкилотда кузатувчи мақомини бериш тўғрисидаги тарихий қарорларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Бу муҳим қадамлар ташкилот фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, унинг халқаро майдондаги ўрни ва нуфузини ошириши қайд этилди.

Ҳозирги вақтда дунёда юз бераётган шиддатли жараёнлар, турли таҳдид ва хатарлар, пандемия синовлари, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши ва экология билан боғлиқ муаммолар ташкилотга аъзо давлатлар олдига янги долзарб вазифаларни қўяётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари мамлакатларимиз ҳамкорлигининг улкан салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш ва ташкилотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.

Мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари кенгайиши учун қулай ва жозибадор шароитлар яратиш бош устувор вазифа экани кўрсатиб ўтилди.

Охирги йилларда Ўзбекистоннинг қардош мамлакатлар билан умумий товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, бу кўрсаткич мавжуд имкониятлар даражасида эмас. Таҳлилларга кўра, 2020 йилда Кенгашга аъзо давлатларнинг жами импорти 420 миллиард долларга тенг бўлган, улар ўртасидаги ўзаро маҳсулот етказиб бериш ҳажми эса 21 миллиард долларни ташкил этган.

Шу боис, учинчи давлатларнинг маҳсулотларини ташкилотга аъзо мамлакатларда ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар ҳисобидан қоплаш энг долзарб вазифа экани қайд этилди.

Бу борада мавжуд имкониятларни ҳар томонлама ўрганиш мақсадида Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги тадқиқот марказини ташкил этиш таклифи билдирилди. Ушбу марказ савдо тўсиқларини бартараф этиш, электрон тижоратни кенг жорий қилиш, экспорт-импорт ҳажмини кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Президенти транспорт ва транзит соҳаларини ривожлантириш ҳамкорликнинг муҳим йўналиши экани, Ташкилотдаги мамлакатларнинг савдо-иқтисодий шериклиги кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.

Бугунги вазият Хитойдан Европагача мамлакатларимиз ҳудудлари орқали ўтган трансқитъавий транспорт йўлакларини янада ривожлантириш ва янгиларини яратишни тақозо этмоқда.

Бу борада тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида “Туркий давлатлар ташкилотининг транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқлик дастури”ни ишлаб чиқиш таклиф қилинди.

Давлатимиз раҳбари саноат кооперациясини кучайтиришга чақирди. Бу борада қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун аъзо давлатлардаги ихтисослашган ташкилотлар негизида Инжиниринг ва технологиялар марказлари ташкил этиш таклифи билдирилди. Келгуси йили Ўзбекистон Туркий давлатлар саноат ҳафталигини ўтказишга тайёр экани маълум қилинди.

Кенгашнинг мазкур саммити учун “Рақамли асрда яшил технологиялар ва “ақлли” шаҳарлар” мавзуси танланганини ҳисобга олиб, Президентимиз “ақлли” шаҳарларни яратишда тажриба алмашиш ва инновацияларни трансфер қилиш мақсадида экспертлар ва IT-мутахассислар учун доимий платформани ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Бу борада илк қадам сифатида 2022 йилда экспертлар конференциясини ўтказиш таклиф қилинди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида иқлим ўзгариши, унинг Ташкилот мамлакатларига таъсирини юмшатиш масаласи ва Орол денгизининг қуриши келтириб чиқараётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди. Экологик ҳалокатларнинг салбий оқибатларини юмшатиш, улар тарқалишининг олдини олиш учун Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Туркий мамлакатларнинг атроф-муҳит муҳофазаси бўйича тузилмасини тузиш, унинг қароргоҳини эса Оролбўйининг экологик фожиадан энг кўп жабр кўрган туманларидан бирида жойлаштириш ғоясини илгари сурди.

Ўзбекистон Президенти туризмни ривожлантириш мавзусига алоҳида урғу бериб, «Туркий дунё туризми» ва «Табаррук зиёрат» лойиҳаларини амалга ошириш, ҳунармандчилик кўргазмалари ва этноспорт мусобақаларини ўтказиш, маданий мерос объектларини сақлаш ва тиклаш масалалари, соҳадаги ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини қамраб олган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари бу галги саммит давомида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилингани учун миннатдорлик билдириб, ташкилотга аъзо мамлакатлар фондларида сақланаётган нодир асарларни тадқиқ ва таржима қилиш, уларнинг ягона электрон базасини яратиш муҳимлигини таъкидлади.

Биргина Ўзбекистон фондларида ташкилот мамлакатларининг муштарак тарихи ва маданиятига алоқадор 200 мингдан ортиқ ноёб қўлёзма асарлар сақланмоқда. Шу муносабат билан Туркий тилли давлатларнинг тарихий, илмий ва маданий меросини ўрганиш тадқиқот марказини ташкил этиш таклиф қилинди.

Ёшлар ташкилотга аъзо мамлакатлар аҳолисининг катта қисмини ташкил этаётгани, ёш авлоднинг халқларимиз ҳаёти ва тақдиридаги, ўзаро муносабатларимиз ривожидаги ўрни тобора ортиб бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон етакчиси ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, креатив ғоя ва лойиҳаларини рағбатлантириш, миллий қадриятларимизга ёт бўлган таъсирлардан асраб-авайлаш барчамизнинг асосий вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари 2022 йилни Туркий дунёда “Ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Унинг доирасида биргаликда аниқ чора-тадбирлардан иборат қўшма дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, мазкур масалани навбатдаги саммит кун тартибининг асосий мавзуси этиб белгилаш таклиф этилди.

Президентимиз ўз нутқида барчанинг эътибори марказида турган Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазиятга тўхталди.

- Ушбу мамлакатнинг гуманитар инқирозга тушиб, халқаро майдонда яккаланиб қолишига, унинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймаслик ниҳоятда долзарбдир.

Афғонистоннинг янги Ҳукумати билан мулоқотларда ёндашувларимиз умумий ва якдил бўлиши лозим, - деди Шавкат Мирзиёев.

Саммит якунида ташкилотга раислик Туркия Республикасига ўтиши ва Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказилиши тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.

Давлат раҳбарлари 10 дан ортиқ ҳужжат - саммитнинг якуний декларациясини, “Туркий дунё нигоҳи - 2040” дастурий ҳужжати ва кун тартибига киритилган бошқа қарорларни имзоладилар.

 

UzA

— Инсон ўлганида майит устига “Ёсин” сураси ёзуви туширилган матони ёпиб дафн қилишса, савоби катта эмиш. Шу рост-ми?

— “Ёсин” сурасини ёпиш деган гап шариатда йўқ. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким қабристонга кирганда “Ёсин” сурасини қироат қилса, Аллоҳ ўша куни уларга енгиллик беради ва унга ўша ердаги нарсалар ададича ҳасанотлар бўлади”, деганлар.

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга Ёсинни қироат қилинг”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий, Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

samedi, 13 novembre 2021 00:00

Кўчат экинг, боғ қилинг!

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакиллиги жамоаси томонидан Косонсой туманида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, имом-хатиблар, нуронийлар иштирок этиб, яхши ниятлар билан дарахт кўчатларини экишди.

Юртимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган “долзарб 40 кунлик” акциясида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашга кўмак бериши билан аҳамиятлидир.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакиллиги

Матбуот хизмати

ХХ асрнинг бошларида бошланган, миллатнинг диний қадриятлари урф-одатларини йўқотиб, ўзлигини қарам қилиш мақсадида тузилган  шўролар тузумниг ғоя ва мафкуралари шу асринг охирларига келиб, инқирозга учради. Ушбу тузумни барбод бўлиши унинг ғоя ва мафкураларининг инқирозга учраши унга ишонган кўпгина инсонларни саросимага солиб қўйди. Хўш, агар бу мафкура нотўғри ва пуч бўлса, қайси мафкурага амал қилиш лозим? деган савол пайдо бўлди. Шундай қилиб, шўровий тузум ҳудудларида ўзининг режали равишда амалга оширган ғоявий инқилоблари оқибатида мафкуравий бўшлик пайдо бўлишига замин яратди. Бу кўпгина ноанъанавий диний оқимлар учун айни муддао эди.
 
Биринчидан, дин инсоният тарихининг барча босқичларида маънавий ҳаётнинг муҳим қисми бўлиб келган, мамлакатлар ва жамиятларнинг маданий ҳаётига таъсир кўрсатаган. Шўро даврида олиб борилган атеистик сиёсат туфайли бу ҳудуд аҳолиси айнан шундай озуқа ва таъсир манбаидан бир мунча узоқлаштирилди ва унга ўзига хос чанқоқлик юзага келди .
 
Иккинчидан, юқори иқтисодий тараққиёт ва аҳолини моддий фаравонлигига ҳавас билан қараган одамлар Ғарб мамлакатларидан кириб келаётган барча нарса ва ҳодисаларни ижобий мазмунда қабул қила бошлган эдилар.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар миссионерлик фаолияти учун қулай замин яратди. Миссионерликнинг кириб келиши ХIХ-ХХ асрда юзага келган бўлса, ҳозирги кунга келиб глобал кўриниш олди.
 
Миссионерлик *missio* лотин тилидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Ҳақиқатдан уларни “ раҳбарлари” миссионерларни махсус вазифа билан жўнатишади, у ҳам бўлса , анъанавий тарзда бир динга эътиқод қилиб келаётган халқлар орасида бошқа динни тарғиб қилишни англатади. Яъни, асрлар давомида мусулмон бўлиб яшаган халқни християнлаштириш мақсад қилишган.
 
Ҳозирги кунда миссионерлик сертармоқ соҳа ҳисобланади. Бугун миссионерлар кириб бормаган жабҳа, улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Миссионерлар алоҳида эътибор қаратаётган жиҳатлар қаторида таълим, соғлиқни сақлаш ва бепул ижтимоий ёрдам тизимини кўрсатиш мумкин. “Wold Book” энциклопедиясида келтирилган маълумотларга кўра, дунёдаги умумий миссионерларнинг 2/3 қисмини католик миссионерлари ташкил этади. Шунга қарамай ҳозирги кунда миссионерликнинг асоосий ҳомийси протестантлик бўлиб қолмоқда.
 
Бир неча оқимларга бўлиниб кетган ушбу йўналишда миссионерлик “дин” арконларидан ҳисобланиб, унга аъзо бўлганлар бу амалиёт билан шуғулланишни ўзига “фарз” деб билади. Шундан келиб чиқиб, улар тарғибот-ташвиқот билан фаол шуғулланади. Тўғри айтиш мумкин Қомусимизнинг 31 –моддасида “ Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади", кейинида “Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгилаб кўйилган. Хоҳ мажбурлаш йўли орқали хоҳ алдов йўллар билан бўлсин , қонун жиҳатидан ушбу фаолият билан шуғулланиш тақиқланади. Протестантлик оқими йўналишларидан бири «Иегово Шоҳидлари» улар ҳатто христианларни ўзидаги бўлган учлик ҳақидаги ақидани инкор этади, лекин бошқа оқимлар каби унинг барча кўринишларини изоҳлашади.
 
Ҳозирги кунда Иегова шоҳидлари 220 дан ортиқ мамлакатда фаолият олиб боради ва дунё бўйлаб 111та мамлакатда ўз бўлимига эга. Ташкилотнинг “Қўриқчи минора” журнали ойига икки марта 125 тилда 22 миллиондан ортиқ нусхада, “Уйғонинглар” журнали ойига бир маротаба 81 тилда 20 миллион ададда тарқатилади. Ушбу нашрлар асосан миссионерлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган. Маълумотларга кўра, ҳозирда иеговачилар дунё бўйича 6,7 миллионни ташкил этади. Иегова шоҳидларининг бош ташкилоти томонидан адабиётлар нашр этиш, черковлар фаолиятини таъминлашга кетадиган сарф харажатлардан ташқари миссионерларнинг «кундалик харажатлари»га йилига 100 миллион АҚШ доллардан ортиқ маблағ сарфланади.  
 
Ўзбекистон халқи кўп миллатли бўлиш билан бирга, маҳаллий аҳоли ўз урф одатларига жуда ҳам содиқ. Ислом дини эса маҳалий аҳолининг ҳаёт тарзига айланган. Халқимизнинг тарихи, бугуни ва келажаги Ислом дини билан чамбарчас боғлиқ. Иеговачиларнинг хато тушунчалардан бири инсоннинг қонини бошқага қуйишни гуноҳ деб биладилар. Инсон ҳаёти учун кутилмаган вазиятларда қон қуйиш ҳал қилувчи аҳамият касб этишини инобатга оладиган бўлсак бундай ғоявий тарғиботнинг оқибатини тасаввур этиш қийин эмас. Ушбу йўналиш аъзолари, давлат хафсизлигини таъминлаш учун ҳарбий хизматдан ҳам бош тортади, бу дегани давлат хавфсизлиги таҳдид остида қолганда уларнинг қўл қовуштириб туриш ғояси қандайдир кучлар томонидан таъкитлангандек гўё. Ҳар бир инсоннинг бошида ўлим бор. Насронийликни қабул қилган қишининг вафот этгач нима бўлишини тасаввур қилинг. Ким уни дафн қилади?! Ким уни жанозасини ўқийди ?!  Ким унинг ортидан дуога қўл очиб юзига фотиҳа тортади?! Ким уни қандоқ ва қаерда дафн қилиши керак деган муаммолар юзага келади. Албатта ҳеч бир мусулмон ота-она фарзандини бежаноза, бекафан кўмишни истамайди. Аза бўлган хонадонга маҳалла кўйдан ҳеч ким таъзия билдириб бормаса, бу қандай оғир оқибатларга олиб келишини тушуниш қийин эмас. Қайси ота-она фарзандига “Аросат” филмидаги каби жасади хор-зор бўлишини хохлайди, ҳеч бир ота –она, қавму-қариндош ўз яқинига ҳаргиз бундай ҳолатда ўлим топишига рози бўлмаса рози бўлмаса керак..Халқимизда қиз олиб қиз беришда нафақат келин куёвнинг ўзига балки унинг етти пуштига аҳамият беради. 
 
Хулоса қилиш мумкинки ушбу оқимга кўр-кўрона ёки ўз ҳавои нафсини устун қўйиб, ўзининг соф этиқоди, пок қадриятини арзимаган матоҳ учун сотиб юборадиган кимсалар билиб қўйсинлар, улар икки дунёсини ҳам куйдиради. Аллоҳ Таоло Ўзининг каломи Қуръони каримнинг Оли Имрон сураси 19-оятида “Аллоҳ наздида энг мақбул дин Исломдир” деб турган бўлса, наҳотки улар ўз динларини қўйиб, бошқа динни хохлашлари мумкин.
 
Аллоҳ Таоло ушбу суранинг 85-оятида “Ким Исломдан бошқа динни хохласа, бас, ундан бу ҳаргиз қабул қилинмас,ва у охиратда зиён кўргувчилардан бўладир”. Аллоҳ ҳузурида мақбул бўлган ягона Ислом динининг охирги ва мукаммал кўриниши Мухаммад алайҳиссаломга юборилган ҳақиқий Ислом динидир. Ана энди ундан бошқа динни истаб ўша бошқа динда юрганлардан у динлари ҳаргиз-ҳаргиз қабул қилинмайди. Улар охиратда зиён кўргувчилардан бўлади. Аллоҳ уларни ҳидоятга солмайди. Тоинки бу йўлларидан тавба қилиб, қайтмагунларича Аллоҳ Таоло уларни залолатларига бардавом қилиб, уларни лаънатлаб туради. 
 
Когон туман «Саид Амир Кулол» жоме масжиди

имом-хатиби Сабуров Жалолиддин 

"Musulmans en France" ихтисослаштирилган онлайн нашри бош муҳаррири Жан-Мишель Бруннинг "Ўзбекистонда дунёда ноёб Ислом цивилизациясининг маркази очилмоқда" номли мақоласини чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Нашрнинг таъкидлашича, Усмон Қуръонининг машҳур нусхаси жойлашган Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан замонавий мусулмон дунёсининг дурдоналаридан бири бўлишга мўлжалланган Ислом цивилизацияси маркази биносини қуришга киришишга қарор қилинган.

Қайд этилишича, интерьер дизайни Қатар пойтахти Дохада Ислом санъати музейини яратган франциялик архитектор Жан-Мишел Вильмоттга топширилган.

Келгуси йил охирида эшикларини очиши керак бўлган янги марказ 15 000 квадрат метр майдонга эга катта кўргазма зали, санъат ва китобларни рақамлаштириш ва тиклаш бўлимига эга тадқиқот маркази, шунингдек, 500 кишилик конференция залини ўз ичига олади. Ниҳоят, марказда 200 дан ортиқ талаба магистратура ёки докторантурада ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлган Халқаро ислом академияси жойлашади, дейилади мақолада.

Саккиз галереяда 4 мингдан ортиқ объект, шунингдек, 1000 қўлёзмани намойиш этиш режалаштирилган. Марказда, гумбаз остида VII асрга оид қўлёзма Усмон Қуръонининг жуда қимматли ва нодир нусхаси ўрнатилади, дея хулоса қилади интернет-ресурс.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Top