Дунё янгиликлари

Қозоғистон бош муфтийси номидан Маккада дастурхон ёзилди

Макка шаҳрида бўлиб турган зиёратчилар учун Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси Серикбой ҳожи Ўраз номидан байрамона дастурхон ёзилди. Бу ҳақда muftyat.kz сайти хабар берди.

Ушбу тадбирда зиёрат ташкилий гуруҳи аъзолари, Жиддадаги Қозоғистоннинг бош консули, имомлар иштирок этган.

Аввалроқ, уч минг нафар қозоғистонлик зиёратчилар 2018 йилги Ҳаж мавсумида зиёратларни адо этиши ҳақида маълумот берган эдик.

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2770 times

Янгиликлар

Top