Дунё янгиликлари

Қозоғистон масжидларига ОАВ билан ишлашга масъул ходим бириктирилади

Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Серикбай ҳожи Ўраз пойтахт Остона шаҳрида имомлар ва уламолар билан мажлис ўтказди. Ушбу йиғилиш жорий йилниг 30 октябрь куни "Ҳазрат Султон" республика масжидида ташкил этилган.

Бош муфтий имомларни янада фаолроқ бўлишга, қаттиқ меҳнат қилишга чақириб, уларнинг вазифаси мамлакатда диний соҳани янада юксалтиришдн иборат эканини таъкидлади.

Учрашув вақтида муфтийнинг биринчи ноиби Науризбай ҳожи Таганули Остонадаги "Ҳазрат Султон" масжидига нафақат республика доирасидаги балки марказий масжид мақомининг берилиши истиқболдаги ишларни мувофиқлаштириш зарурлигини келтириб чиқарганлигини ҳамда бунда масъул шахслар рўйхатини шакллантириш мақсадга мувофиқ эканини қайд этган. Ушбу масжид масъуллари пойтахтдаги барча масжидлар фаолиятини мувофиқлаштириши айтилган.

Муфтий ноиби диний соҳа ходимлари олдига хайрия, таълим, ободонлаштириш ва масжидлардаги хавфсизлик масалаларида янги вазифалар қўйди. Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари билан ишлашда масъул ходимларни белгилаш юзасидан топшириқлар берган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Read 2449 times

Янгиликлар

Top