Дунё янгиликлари

Покистон фоизсиз банк тизимига ўтмоқчи

Покистон Ислом Республикаси Дин ишлари идораси раҳбари Исломий банк тизимида фоиз олишнинг мумкин эмаслигини маълум қилиб, Покистон банкларида ҳам худди шундай тартибда фаолият йўлга қўйилишини эътироф этган. Бу ҳақда IQNA агентлиги хабар беради.

Хабарда айтилишича, Дин ишлари идораси раҳбари Нуруллоҳ Қодирий: “Мадина ал-Наби”дек ислом диёрига эга бўлишни хоҳлайдиган бўлсак, банк тизимимиздан фоизни олиб ташлашимиз керак. Бу биринчи муҳим қадам бўлади. Бу борада жиддий муҳокамлар ўтказдик ва банк тизимидан фоизларни тўлиқ йўқотиш борасида стратегияларимизни аниқлаб олдик”, дея фикр билдирган.

Бундан ташқари, Покистон Дин ишлари идораси раҳбари “Исломий адолат кенгаши” қонунига мувофиқ, бу борада амалга ошириладиган вазифалар Қуръони карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига зид бўлмаслигини таъкидлаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2187 times

Янгиликлар

Top