Дунё янгиликлари

Қозоғистон ва Саудия Арабистони ўртасида Ҳаж шартномаси имзоланди

Қозоғистон муфтийси Серикбай ҳожи Ўраз бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонининг Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари Абдулфаттоҳ ибн Сулаймон Машшат билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати маълум қилди.

Учрашувда 2019 йилги ҳаж зиёратини ташкил этиш, визаларнинг берилиши, авиаташув, зиёратчиларнинг саломатлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлиги сингари масалалар муҳокама этилди.

Today.kz нашрини хабарига кўра, учрашув натижасида Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги томонидан Қозоғистонга 2019 йилги ҳаж зиёрати учун 3200 ўрин ажратилган.

Маълумот учун, 2019 йилда Ҳаж мавсуми август ойига тўғри келади. Саудия томонининг талабига кўра, Мадина ва Жиддага парвозлар 2019 йилнинг 4 июлидан 5 августига қадар, қайтиш рейслари эса 17 августдан 14 сентябрга қадар амалга оширилиши зарур.

2017 йилда 2500 нафар, 2018 йилда эса 3000 нафар қозоғистонлик Ҳаж зиёратига борган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2484 times

Янгиликлар

Top