Дунё янгиликлари

Истанбулда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Истанбул шаҳрида унга аъзо мамлакатлар доирасида фавқулодда йиғилиш ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлигига таяниб Азон интернет нашри хабар берди.

Ташкилот томонидан берилган баёнотга кўра, ушбу фавқулодда йиғилиш саммитга бошчилик қиладиган Туркиянинг талаби билан бўлиб ўтади.

Баёнотда айтилишича, фавқулодда йиғилиш жорий йилнинг 22 март, жума куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳрида икки масжидда содир этилган террорчилик амалиётини муҳокама қилиш учун ташқи ишлар вазирлари доирасида ўтказилади.

Бугун ташкилот томонидан берилган яна бир баёнотда Ислом ҳамкорлик ташкилоти жорий йилнинг 29 март куни Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган террористик ҳужумлар қурбонлари хотирасига бағишланган миллий мемориал тадбирда иштирок этишни эълон қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2557 times

Янгиликлар

Top