Дунё янгиликлари

Ўзбекистонлик қори АҚШда хатми Қуръонни бошлади

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ даги Туркистон – Америка жамиятининг расмий таклифига биноан Тошкент шаҳридаги “Аҳмаджон қори” масжиди имом-хатиби, 2018 йилги Ўзбекистон Қуръон мусобақаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси Муҳаммадий қори Эргашев АҚШга жўнаб кетган эди. Вакилимизнинг хабар беришича, у ерда ҳам кеча 5 май куни Таровиҳ намозлари бошланган.  Хатми Қуръон жамиятнинг махсус масжидида ўтказиляпти.  Таровиҳ намозларида жамият аъзолари, миллатдошларимиз ва бошқа маҳаллий аҳоли иштирок этяпдилар. Кеча Қуръони каримнинг биринчи пораси ўқилди.

Маълумот учун Туркистон – Америка жамияти АҚШнинг Нью Жерси штати Довер шаҳрида жойлашган. Мазкур жамият 1958 йилда тузилган бўлиб, ҳозирда унга ватандошимиз Абдуллоҳ Хўжа жаноблари раислик қиладилар.

У ерда қоримиз насиб бўлса Рамазон ойи давомида мусулмонларга таровиҳ намозида 27 кунлик хатми Қуръон қилиб беради ҳамда диний – маърифий суҳбатлар ўтказади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими

Read 2355 times

Янгиликлар

Top