Дунё янгиликлари

АҚШда черков масжидга айлантирилди

Америка Қўшма Штатларининг Вермонт штати мусулмон жамоаси қадимий черков биносида ўзлари учун янги масжидни очишни режалаштирмоқда. Жанубий Берлингтонда жойлашган собиқ черков биносини сотиб олиш учун маблағ тўплаш акцияси Вермон ислом жамоати томонидан бошлаб юборилди. Бу ҳақда Burlington Free Press нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу черков 1,1 миллион АҚШ долларига баҳоланган ва мусулмонлар уни сотиб олишлари учун яна 500 минг АҚШ доллари йиғишлари лозимлиги айтилган. Ушбу маблағни сентябрь ойига қадар тўплашлари зарур.

ansar.ru нинг ёзишича, Вермонт мусулмонлари уюшмаси фойдалани келаётган масжид 1999 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва унда бир вақтнинг ўзида юздан ортиқ намозхон ибодат қилишлари мумкин.

Масжид биноси кундан кунга сон жиҳатдан кўпайиб бораётган мусулмон жамоатининг талабларига тўғри келмай қолган. Янги масжидда 700 нафар намозхон бир вақтда ибодат қила олиши ва исломий мактаб учун жой етарли бўлиши қайд этилган. Вермонтда бугунги кунда 4000 дан ортиқ мусулмонлар борлиги айтилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2259 times

Янгиликлар

Top