Дунё янгиликлари

Ҳаж-2019: 72 мингга яқин туркиялик зиёратчилар Саудия Арабистонига етиб келишди

Шу йилнинг 5 июлидан бошлаб 72 мингга яқин турк зиёратчилари Саудия Арабистонига етиб келишди, хабар бермоқда Туркия дин ишлари бўйича бошқармаси.

30 июль ҳолатига кўра, Мадина ва Маккада 70 мингдан ортиқ зиёратчилар бўлиб туришибди, жами бу йил 80 минг туркияликлар ҳаж амалларини бажаришлари кутилмоқда.

islam.ru хабарига кўра, яқин кунлар ичида ушбу мамлакатдан яна 5403 нафар зиёратчи Саудия Арабистонига етиб келади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 2005 times

Янгиликлар

Top