Дунё янгиликлари

Ироқдаги қадимий масжидни қайта тиклаш учун 100 млн доллар ажратилади

Ироқнинг Мосул шаҳрида жойлашган ва XII асрда барпо этилган “Ан-Нури” масжидини қайта тиклаш учун ЮНЕСКО томонидан 100 миллион доллар ажратилиши кутилмоқда. Бу ҳақда IslamToday нашри хабар бермоқда.

2014 йилда айнан шу масжидда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий “халифалик” тузилганини эълон қилган эди. 2017 йилда жангарилар масжидни вайронага айлантирди.

ЮНЕСКО бош директори Одри Азулайнинг айтишича, қадимий масжидни қайта тиклаш жадвали ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1941 times

Янгиликлар

Top