Дунё янгиликлари

Янги Зеландиядаги Ал Нур масжиди имоми шаҳар Кенгашига қабул қилинди

Янги Зеландиянинг Крайстчарч шаҳридаги Ал Нур мажиди имоми шаҳарнинг Жамоатчилик Кенгаши аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда The Star News нашри хабар берди.

Жамол Фуда Кенгашда ўтган сайловда 1033 та овоз тўплаган. Имомнинг жорий йилнинг 15 мартида содир этилган терактлардан кейинги фаол ҳаракатлари мусулмонлар ва шаҳар жамоатчилигининг бирлашувига сабаб бўлган.

Имомнинг Хегли боғидаги минглаб инсонлар олдидаги чиқишида айтган сўзлари шаҳарликларни бирлашишига сабаб бўлган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1834 times

Янгиликлар

Top