Германиялик ярим ҳимоячи Месут Ўзил журналистларга берган интервьюсида спортчилик фаолиятининг бошиданоқ ибодатсиз майдонга тушмаслигини тан олди. "Мен мусулмонман. Қуръон оятларини ўқийман. Мен шунингдек Аллоҳдан жамоамиз яхши ўйин кўрсатишини ва ҳамма соғ-саломат бўлишини сўрайман", - дейди Месут Ўзил.
Ўзил "Фенербахче" футболчиси сифатида таништирилди. Матбуот анжуманида ярим ҳимоячи ҳар доим ўзини "Фенербахче"нинг бир қисми деб ҳисоблашини ва болалигиданоқ ушбу клубда ўйнашни орзу қилганини айтиб ўтди. Футболчи Туркия клубида 67-рақам остида тўп суради.
Ўзил энди Германия терма жамоасида ўйнаш ниятида эмаслигини айтди. Унинг қарори томошабинларда олқишларга сазовор бўлди.
"Терма жамоага қайтишга тайёрманми? Мен ўз йўлимга бораман ва ҳеч қачон ортга қайтмайман. Шундай қилиб, йўқ. Терма жамоага барча яхши тилакларимни билдираман, аммо у ерда ҳеч қачон ўйнамайман", - дейди Ўзил.
Месут Ўзил илгари 2014 жаҳон чемпиони ва 2010 жаҳон чемпионати бронза медали совриндори бўлди ва 2012 ва 2016 Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Германия терма жамоасида ўйнаган этник турк ҳисобланади. Islam.ru маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон билан биргаликдаги сурати сабаб немис жамоатчилиги танқидидан сўнг "ирқчи ва адолатсиз муомала" ни ҳис қилаётганини айтиб, "Бундестим"ни тарк этди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати